Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Минори Сато Тошкент Давлат Шарқшунослик институти талабалари билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Хабарингиз бор, 31 март куни Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари назорат учрашувида куч синашдилар. Ушбу халқаро ўртоқлик учрашуви арафасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг япониялик легионери Минори Сато Тошкент Давлат Шарқшунослик институти талабалари ва олийгоҳнинг япон филологияси кафедраси ўқитувчилари билан учрашди.

Кунчиқар юртдан ташриф буюрган ярим ҳимоячига “Бунёдкор” ФК матбуот хизмати рахбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев хамроҳлик қилди. Меҳмонлар япон филологияси кафедраси, япон адабиёти кутубхонаси ва япон тилига ихтисослашган хоналарда бўлишди. Кафедра рахбари Элёр Матчонов ва япониялик профессор Сугано Рейко ушбу тилни ўқитиш жараёни қай даражада олиб борилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Институтнинг етакчи мутахассисларидан бири, кафедра мудири Жумали Шабанов меҳмонларни талабаларга таништирди. Шунингдек, тадбир давомида Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борган, Минори Сатонинг майдондаги ҳаракатларидан тузиб чиқилган видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг “Бунёдкор”нинг япониялик футболчиси талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

ФУТБОЛ ҲАҚИДА

- Нега айнан футболчиликни танлагансиз?
- Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилганман. Бу йўлда болалигимдан машғулотлар ўтказишни бошлаганман. Ҳозирда ҳам тайёргарлигимни асло сўндирмаганман.

- Болалигингизда қайси футболчига ҳавас қилгансиз?
- Япониялик футболчилардан Хидетоши Накатага, хорижликлардан эса бразилиялик Рональдиньога. Ҳозирда эса Андрес Иньестанинг ўйинлари ёқади.

- Сиз турли мамлакатларда футбол ўйнагансиз. Ўзбекистон чемпионатининг ўйин услуби ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳар бир мамлакатнинг ўз жамоалари бор. Бир мамлакатнинг ҳамма жамоаси ҳам деярли бир хил услубда ўйнамайди. Қисқа қилиб айтганда, ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади. Агар Ўзбекистон чемпионати ҳақида умумий гапирадиган бўлсам, бу ерда ўйин абжирлик ва босим ўтказишга интилувчанликка қаратилган.

- Сизх қайси топ жамоага мухлислик қиласиз ва қайси футболчининг ўйини ёқади?
- “Барселона” ишқибозиман. Футболчилардан Андрес Иньестанинг ҳаракатларидан роҳатланаман.

- Машғулотларга кеч қолиб турасизми?
- Машғулотга кеч қолиш бу – жарима тўлаш! Шундай экан, кеч қолмаслик керак. Умуман, профессионал футболчи ўз тартибига эга бўлиши керак.

- Профессионал футболчи бўлиш орзусидаги ёшларга қандай маслаҳатлар берасиз?
- Ҳамма билан бир хил шуғулланаётганлар кўпларнинг бири бўлади. Агар энг зўри бўлишни истасанг, шунга яраша меҳнат қилиш керак. Муваффақиятга албатта оғир меҳнат орқали эришилади.

“БУНЁДКОР” ҲАҚИДА

- “Бунёдкор” билан шартномангиз қачонгача тузилган? Юртимизда яна қанча вақт тўп тепмоқчисиз?
- Клуб билан келишувимиз 2016 йилгача мўлжалланган. Менга бу ер жуда ёқади ва фаолиятимни “Бунёдкор”да давом эттиришга қарши эмасман. Агар Европадан яхшироқ таклиф тушса, ўйлаб кўраман.

- Нимага 9-рақамни танлагансиз?
- Умуман олганда, менга 10-рақам ёқади. Бироқ жамоага келганимда 9-рақам бўш эди. Ўйлашимча, энг асосийси рақам футболчини эмас, футболчи рақамни машҳур қилади.

- Сиз ярим ҳимоячисиз. Лекин кўпроқ ҳужумчилар ўз голлари билан мухлислар оғзига тушишади. Сиз олдинги чизиқ вакили бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?
- Ҳозирги пайтда Сергей Лушан жамоага учта ҳужумчи тактикасини жорий қилган. Бу эса ўз-ўзидан қизиқарли ва ҳужумкор ўйин кўрсатишни талаб этади. Майдонда ҳамма футболчининг ўз вазифаси бўлади. Тўп тепаётган амплуамиздан қатъи назар ҳар биримиз жамоа ғалабаси учун курашамиз.

- Тошкент дербиси ҳақида нималар дея оласиз?
- Дерди – ҳамма жойда ўз номи билан дерби. “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоаларига қарши одатдагидан бошқачароқ тайёрланамиз. Бундай аҳамиятли учрашувлардаги муваффақиятлар ёқимли.

- “Бунёдкор” жорий йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли бошлай олмади – уч ўйинда атиги бир очко. Бунга нима сабаб, деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Осиё Чемпионлар лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Улар ҳам ғалаба ҳақида ўйлашяпти. Лекин, шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, биринчи даврада биздан омад очиқчасига юз ўгирди. Олдинда яна учта ўйин бор. Ҳаммасини ўзгартириш имкониятига эгамиз.

ФУТБОЛДАН ТАШҚАРИДА

- Бўш вақтларингизни қандай ўтказасиз?
- Мусиқа тинглайман, китоб ўқийман, телевизор кўраман.

- Турли мамлакатларда истиқомат қилгансиз. Қайси миллат қизлари чиройлироқ?
- Қийин савол. Фикримча, (кулиб) Белоруссия ва Латвия қизлари анча гўзал бўлса керак. Ўзбек қизлари улардан асло қолишмайди.

- Ўзбек таомларидан қайсиларини ёқтирасиз?
- Сўзсиз, ош!

- Берилган саволлар ва бошқа мавзудаги суҳбатлардан келиб чиқиб, ўзбекистонлик талабаларнинг япон тилини қай даражада ўзлаштиришаётганига баҳо бера оласизми?
- Ҳеч қандай иккиланишларсиз айта оламанки, ўзбекистонлик талабалар япон тилида эркин суҳбатлашишмоқда. Ушбу ўқув даргоҳида 250дан зиёд талабаларни япон тилини ўрганаётганлиги мени лол қолдирди. Учрашувга таклиф этган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Яна Сизлар билан учрашувларга тайёрман. Сизларни “Бунёдкор” стадионига ва жамоамизнинг ўйин ўйинларига таклиф қилиб қоламан.

Тадбир якунида Минори Сато тадбирда иштирок этганлар билан фотосессияда иштирок этди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:51, 31.03.2015. Ўқилди: 4573 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик