Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дамир Кояшевич: «Локомотив» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A
"Локомотив"нинг черногориялик ҳужумчиси Дамир Кояшевич яқинда "sports.uz" сайтига интервью берди. Футболчилик фаолиятини асосан Қозоғистонда ўтказган легионер тезда мухлислар меҳрини қозонди. Унинг дриблинги, алдамчи ҳаракатлари ва чап оёқда берадиган кучли зарбаси ишқибозларга маъқул келмоқда. Аммо шундай бўлдики, Кояшевич "Астана"ни тарк этиб, "Локомотив" футбол клубига келиб қўшилди. Яқинда эса "sports.uz" интернет-портали мухбири Мухтар Марданов бу футболчидан интервью олди.   - Дамир, Ўзбекистондаги илк таассуротлар қандай? Янги жамоангиз ҳақида нима дея оласиз? - Таассуротлар фақат ижобий. Ўзбекистон худди Қозоғистон каби футбол мамлакати ҳисобланади. "Локомотив" - жуда сифатли ва аҳил жамоа. Стадионимиз чиройли, мухлисларга ҳам гап йўқ. Умуман олганда, муҳит худди Европадаги каби.   - Сиз мавсумга тайёргарликнинг деярли бутун қисмини ўтказиб юбордингиз. Бу ўз таъсирини ўтказмайдими? - Ҳа, сиз ҳақсиз. Афсуски, йиғинларни ўтказиб юбордим, аммо ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Агар статистикага қарасангиз, бу менга умуман халақит бермаётганини кўрасиз (кулади). Жамоага ёрдам бера олишимга ишонаман.   - Қатарда "Ал Садд"дан учралган мағлубиятни қандай изоҳлайсиз? - Қатардаги мағлубиятни ҳазм қилиш қийин бўлди. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Лекин биз бу ўйинни унутган ҳолда олдинга қадам босяпмиз. Тез орада "Ал Садд" билан уйда ўйнаймиз ва улардан ўч олиш имкони бўлади. Уйдаги учрашувда чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.   - Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатини таққослаб берсангиз? - Ўзбекистонда яхши футбол ўйналади, бу ерда футболчилар асосан техникага урғу беришади. Қозоғистонга келсак, у ерда легионерлар кўп ва ўйин ҳам бироз фарқ қилади.   - Миллий терма жамоангиз сафида майдонга тушиш режаси борми? - Албатта. Олдин мени тез-тез Черногория термаси йиғинларига чақириб туришарди, аммо ҳозирга келиб вазият ўзгарди. Агар "Локомотив"да яхши ўйнаб, жамоага фойда келтира олсам, яна терма жамоага чақирилишим мумкин.   - Сизга қаерда тўп суриш ёқади? Қанотдами ё ҳужумдами? - Мен учун унчалик фарқи йўқ. Мураббий қаерга қўйса, ўша жойда ўйнашга тайёрман. Лекин ўзимга қолса, ҳужумчи ортида ва ўнг қанотда тўп тепишни ёқтираман. Чунки айнан шу жойда ўзимни қулай ҳис қиламан.   - Жарима тўпларини яхши тепасиз. Шунингдек, Руслан Корян ҳам бу борада чакки эмас. Ўйин пайтида жарима зарбасини ким амалга оширишини қандай ҳал қиласизлар? - Тўғри айтдингиз, Руслан ҳам жарима зарбаларини яхши тепади. Ким тепишини қандай ҳал қиламиз? Бу жуда осон: ким ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса ўша тўп олдига келади.   - Лақабингиз "Пикси" экан? Бу нимани англатади? - Кичкиналигимда Югославия терма жамоасида Драган Стойкович ўйнарди ва унинг лақаби "Пикси" эди. У мамлакатдаги энг яхши ўйинчи эди. Отам ҳам уни ёқтирарди. Бир кун уйда тўп тепиб юрганимда отам олдимга келиб, "Сен янги Пикси бўласан" деди. Шундан бери танишларим мени "Пикси" деб чақиришади. Бу эса менга ёқади.   - "Локомотив" мухлисларига тилакларингиз? - Шуни айтишим мумкин, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, чунки бизда яхши жамоа бор. Жамоам ҳар доим ғалаба қозониши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, мухлислар доим биз билан бирга бўлишади. "Локомотив" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлайман.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:27, 01.04.2015. Ўқилди: 4757 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.