«Нефтчи» Хайнц-Юрген Геде билан хайрлашди
«Нефтчи» мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Хайнц-Юрген Геде бугун жамоа билан дўстона тарзда хайрлашди.
Фаолияти давомида мутахассис «Нефтчи»нинг ривожланиши ва юксалиши йўлида ўзининг бой тажрибаси, профессионал ёндашуви ҳамда қимматли маслаҳатлари билан мураббийлар штабига, хусусан бош мураббий Исломбек Исмоиловга яқиндан кўмак бериб келди. Унинг футбол борасидаги билим ва тажрибаси жамоамиз учун муҳим таянчлардан бири бўлди.
Оилавий сабабларни инобатга олган ҳолда Хайнц-Юрген Геде «Нефтчи»ни тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб ушбу қарорни чуқур ҳурмат билан қабул қилди ва қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлмоқда.
"Қисқа вақт давомида жамоамиз билан самарали фаолият олиб борган мураббий Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди. Шубҳасиз, унинг меҳнати ва тажрибаси жамоамиз тарихида унутилмас из қолдиради ҳамда у клубимиз ривожига ҳисса қўшган инсонлар сафидан муносиб ўрин эгаллайди.
“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клубнинг барча ходимлари номидан Хайнц-Юрген Гедега келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлиқ ва омад тилаймиз", — дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 21:01, 26.05.2026. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).