Максим Шацких: «Говерла» пули бўлмагани учун самолётда учмай, поездда юради
Украинанинг "Говерла" клуби ҳужумчиси Максим Шацких "Олимпик" жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
- "Говерла" сафарда "Олимпик"ка қарши майдонга тушиши керак. Ҳозир жамоадаги кайфият қандай?
- Мен касал бўлиб қолганман ва иситма қилмоқдаман. Шу сабабли икки ҳафтадан буён жамоа билан бирга эмасман. Ҳозир Киевда бўлиб турибман. Ўйинни трибунада ўтириб кузатаман. Мураббий ва футболчилар билан гаплашиб олдим. Жамоада кайфият яхши шекилли, тайёрланишмоқда.
- "Говерла" Киевга поездда келадиган бўлдими?
- Ҳа, эрталаб поездда келишади.
- Бу ҳолат молиявий муаммолар билан боғлиқми ёки шунчаки жамоага маъқулроқ бўлгани учун шундай қарорга келинганми?
- Тўғрисини айтсам, бу савол менга эмас. Жамоага маъқулроқми ёки арзонроқ, менимча арзонроқ бўлгани учун поездда келишяпти, шекилли. Биз энди бошқа учмасак керак. Қарзлар катта эканидан келиб чиқсак, бу ёғига самолётни унутсак керак. Биз энди барча нарсада тежамкорлик қиламиз. ишқилиб бу ҳолат жамоага таъсир қилмаса бўлгани. Чунки биз энг қуйига тушиб бўлганмиз ва бошқа тушадиган жойнинг ўзи қолмаган..
Манба: www.faeri.ru
Киритилди: 19:51, 03.04.2015. Ўқилди: 2717 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар