Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аҳмадалиев, Ҳалоков ва Муллажонов профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкент шаҳридаги “Humo Arena”да бокс Олимпия чемпионлари ва жаҳон юлдузлари иштирокида 2026 йил 29 май куни йирик профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда Муроджон Аҳмадалиев, Абдумалик Ҳалоков ва Лазизбек Муллажонов рингга кўтарилиши режалаштирилган.

Мазкур турнир WBC Eurasia, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ва Лифт Промотион ҳамкорлигида ўтказилади. Оқшом дастуридан ўрин олган жанглар нафақат рейтинг очколари учун курашни, балки айрим вазн тоифаларида WBC Eurasia чемпионлик камарларини ҳам ўз ичига олади.

Унда профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифаси собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (14-2) венесуэлалик Ҳегли Москедага (27-1) қарши рингга кўтарилади.

Яна бир муҳим жанг икки карра Олимпия чемпиони, кубалик Робейси Рамирес (17-3) ҳамда тожикистонлик маҳоратли боксчи Асрор Воҳидов (13-1) ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпиони Лазизбек Муллажонов (7-0) WBC Eurasia чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Яна бир Олимпиада чемпиони Абдумалик Ҳалоков (2-0) иштирокидаги беллашув ҳам кечанинг энг кутилган жангларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу билан бирга, ярим оғир вазнда мағлубияциз серия қайд этаётган россиялик Али Исмаилов (13-0) ҳам WBC Eurasia камари учун баҳс олиб боради.

Асосий кард:
Муроджон Аҳмадалиев – Ҳегли Москеда
Асрор Воҳидов – Робейси Рамирез
Лазизбек Муллажонов – Луис Гарсиа
Абдумалик Ҳалоков – Рамадан Идди
Али Исмаилов – Франк Шагембе
Шоҳжаҳон Абдуллаев – Денис Окоз
Андеркард:
Нурислом Исмоилов – Дулла Мбабе
Шоҳаббос Маҳмудов – Асадбек Бекмирзаев

Шунингдек, ушбу бокс оқшомида Аълохон Абдуллаев, Нусратбек Тоҳиров ва Абдуллоҳ Мадаминов ҳам рингга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, WBC Eurasia 2025 йил декабрь ойида МДҲ ва Қора денгиз минтақаси бокс бюроси негизида қайта ташкил этилган бўлиб, унга ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Жангларни юқори ташкилий даражада ўтказиш мақсадида World Boxing Cоунcил (WBC) томонидан Пет Фиакко назоратчи сифатида тайинланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:41, 07.04.2026. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик