Бугун 18 август, 2025 йил, душанба.

      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • 0:2
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 3:2
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • 2:1
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
      • 20.08.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Осасуна
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
  • Суперлига
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1639 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тачмурод Агмуродов: «Мен бахтли инсонман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, XXIV миллий чемпионатимизнинг 2та тури ортда қолди, номаълум муддатга кўчирилган «Қўқон-1912»-«Пахтакор» учрашувини истисно этганда. Жорий мавсумнинг старт қисмиёқ бизга бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан, Самарқанднинг «Динамо» клуби 2та ўйинда бор-йўғи 1 очко олди. «Кўҳна шаҳарликлар» аввалига ўз майдонларида «Қўқон-1912»дан мағлубиятга учрашди (0:1), кейин эса сафарда «Бухоро» билан дурангга имзо чекишди - 1:1. Биз ушбу учрашувларда жамоанинг қандай ўйин намойиш этганлиги, жорий мавсумга тайёргарлик ишлари нечоғли олиб борилгани, селекция ишлари ва бошқа масалалар хусусида батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида «Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродовни безовта қилдик. Туркманистонлик мутахассис суҳбат жараёнида кўпчиликни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

- Тачмурод Шамакович, мулоқотимизни «Динамо»нинг ортда қолган 2та учрашуви юзасидан чиқарган хулосаларингиз билан бошласак. Клубнинг илк ўйинлари хусусида нима дея оласиз?

- Очиғини айтиш керак, қўқонликларга қарши кечган ўз майдонимиздаги илк учрашувда жамоа ҳали тўла кучга кириб улгурмаганди. Эътиборлиси, мавсумга тайёргарлик жараёнининг кўп қисми селекция ишларини олиб бориш, футболчиларни жамлаш учун сарфланди. Қисқаси, ўйин услуби бўйича етарли ишлашга улгурмадик. Бундан ташқари, ўша баҳс ички чемпионатнинг очилиш учрашуви бўлганлиги боисми, йигитларда ҳаяжон ҳам сезилди. Бу нарса шогирдларимнинг ҳаракатларига таъсирини ўтказди ва улар ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олишмади. Натижада мағлубиятга учрадик. Лекин Бухородаги иккинчи ўйинимиз анча қизиқарли ўтди. Биринчи учрашувдаги хатолардан тегишли хулоса чиқарган йигитлар меҳмонда анча фаол тўп суришди. Умуман олганда, жамоамизда потенциал бор. Футболчилар ўйиндан-ўйинга «очилишади», деган умиддаман. Тўғри, бунинг учун бироз вақт талаб этилади.

- Умуман, мавсумлар оралиғидаги ўқув-машғулот йиғинларини кўнгилдагидек ўтказолмаганинглар нима билан боғлиқ?

- Йиғинларни олиб боришда айрим муаммолар юзага келди ва уларни режалаштирганимиздек олиб боролмадик. Аммо Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Зойир Мирзаев йиғинимиз  тўхтаб қолмаслиги, кўнгилдагидек ўтиши учун бор имкониятини ишга солиб, қўлидан келганича ёрдам берди. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, Зойир Тоирович ва клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бир сўз билан айтганда, ўқув-машғулот йиғинларини имкониятимиз даражасида ташкил этдик.

- Таркибни ўзингиз хоҳлаган футболчилар билан тўлдира олдингизми?  

- Селекция жараёнини ҳам имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, олиб бордик. Шу сабабли, ўзим таркибда кўришни хоҳлаган барча ўйинчиларни жалб этолмадим. Аммо клубимиз сафига қўшилган янги футболчилар ҳам анча маҳоратли ва уларда салоҳият етарли. Умид қиламанки, улар билдирилган ишончни оқлаб, жамоамиз муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшишади.

- Молиявий муаммолар клубга қанчалик таъсир кўрсатмоқда? Футболчилар маошидан бўлган ўтган йилги қарздорликка барҳам берилдими?

- Тўғриси, молиявий масалаларга оид саволларга жавоб бериш менинг кафолатимга кирмайди. Бу клуб раҳбарларига тегишли савол. Лекин фурсати келганида шуни таъкидлашим жоиз, яқинда жамоамиз билан вилоят ҳокими Зойир Тоирович қабулида бўлдик. У клубдаги молиявий муаммолар тез кунлар ичида бартараф этилишига ваъда берди. Зойир Мирзаев ваъдаси устидан чиқадиган инсон. Шундай экан, ижобий ўзгаришларга умид қилсак бўлади.

- 2-тур доирасидаги «Машъал» - «Андижон» ўйинидан кейин меҳмонлар устози Эдгар Гесс айни пайтда жамоада молиявий муаммолар борлиги, ўзи ва футболчилар 3 ойдан буён маош олмаётганликлари, керак бўлса, 10 йил ойликсиз ишлаши мумкинлигини таъкидлади. Сиз маошсиз қанча муддат ишлай олардингиз?

- (Кулиб). Қизиқ савол бўлди-ку! Ҳар бир мураббий ва футболчининг клуб билан тузган шартномаси ва мажбурияти бор. Ўз навбатида, жамоа ҳам улар олдида масъул. Демоқчиманки, «Мураббий маошсиз ишлаши, ўйинчилар ойликсиз ўйнашлари мумкинми?», деган савол юзага келмаслиги, бу масала ҳеч қачон кўтарилмаслиги керак. Шартнома  имзоландими, ҳар икки томон унинг бандларига амал қилиши лозим. Афсуски, келишувда кўрсатилган шартлар кўпинча клублар томонидан бажарилмайди. 

- «Динамо»нинг ёшлар жамоаси таркиби ва ўйинларидан қониқиш ҳосил қиляпсизми? Самарқандда болалар футболига эътибор қай даражада? Сизнингча, бу борада яна қандай ишларни амалга ошириш лозим?

- Ўринбосарлар таркибидаги иқтидорли футболчилар кейинчалик асосий таркибга жалб этиладилар. Шунинг учун Ёшлар лигаси учрашувларини мунтазам кузатаман ва жамоани бошқараётган мураббийлар билан маслаҳатлашиб тураман.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда болалар футболини ривожлантириш учун кенг миқёсда ишлар амалга оширилди. Мураббий ва ёш футболчиларга ажойиб  шароитлар яратиб берилди. Мисол учун, кўплаб сунъий майдонлар қурилди. Энди бизда болалар футболини янада ривожлантириш учун клубимизнинг моддий - техник базасини яхшилаш талаб этилади. Бу табиийки, клуб раҳбарларига боғлиқ масала. Аммо ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, биз ҳам бу борада бир қатор ишларни амалга оширдик. Жумладан, Самарқанд вилоятидаги футбол мактабларига ташриф буюриб, истеъдодли болаларни кўздан кечиряпмиз. Умуман олганда, Самарқандда болалар футболига эътибор анча ошди. Вилоятда иқтидорли ёшлар кўп ва улар билан тўғри иш олиб борилса, Худо хоҳласа, ўзбек футболида янги номлар кашф этилади.

- Вақтида Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоаларида фаолият олиб боргансиз. Шундан келиб чиқиб айтинг-чи, олий лигамиз савияси билан терма жамоаларимиз натижаларини боғловчи асосий омил нима?

- Ҳа, терма жамоаларнинг натижалари ички чемпионат савияси билан боғлиқлигидан кўз юмиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон миллий жамоасининг асосий футболчилари олий лига клубларида тўп суришади. Тўғри, терма жамоа сафидан хорижда ўйнайдиган легионерлар ҳам ўрин олишган. Лекин улар озчиликни ташкил этишади. Миллий чемпионат савияси кўтарилса, ўйинчиларнинг маҳоратлари ҳам ошади. Бу ўз навбатида ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоалар қайд этадиган натижаларга бирдек ижобий таъсир кўрсатади.

Олий лига савияси ошса, муросасиз курашларга бой ўйинлар сони  кўпаяди. Ўзбек футболида салбий ҳолатларнинг ҳам юз берганлиги сир эмас. Лекин жорий мавсум элита клубларининг барча мураббийлари ҳалол ўйин намойиш этиш хусусида келишувга эришиб, бу ҳақдаги ҳужжатга имзо чекишди. Шунинг ўзи, кўп нарсадан далолат беради. Бундан биринчи навбатда,  биз - мутахассислар манфаатдормиз. Чунки, учрашувлар ҳалол тарзда ўтса, миллий чемпионат савияси, футболчиларнинг маҳорати ошади. Натижада терма жамоаларнинг ҳам ижобий фаолияти учун замин ҳозирланади.  

- Туркманистон футболининг ҳозирги аҳволи тўғрисида нима дея оласиз?   

- Туркман футболи турли даврларни бошидан кечирди. Айрим пайтларда бу борада сезиларли ўсиш кузатилди, баъзан эса катта пасайиш. Ҳозирда юртимиздаги клубларнинг моддий-техник базасини яхшилаш устида иш олиб борилмоқда, янги стадионлар қурилмоқда. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз ҳукумати футболни ривожлантиришга интилмоқда. Аммо бунинг учун кучли мутахассислар етишмаяпти. Туркманистонда Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, малакали мураббийлар анча кам. Умуман, мутахассис сифатида шуни таъкидлашим жоиз, Туркманистон футболи бир кун келиб, ўз сўзини айтади.

- Бизга маълумки, бир неча йиллар аввал турмуш ўртоғингиз вафот этганди. Шу мусибат фаолиятингизга қандай таъсир кўрсатди? Айни пайт янги оила қурдингизми? Фарзандларингиз қаерда истиқомат қилишмоқда?

- Албатта, барчамиз инсонмиз ва яқин кишимизни йўқотиш шахсий ҳаётимиз,  руҳиятимиз, шунингдек, ишимизга маълум даражада таъсир қилиши аниқ. Марҳум турмуш ўртоғимнинг хотираси қалбимда умрбод сақланади. Аммо ҳаёт давом этмоқда. Айни пайт янги оила қурганман. Бу  шахсий ҳаётим ва фаолиятимда катта ёрдам бермоқда. Айтганча, ҳозирги турмуш ўртоғим ўзбекистонлик ва у билан Тошкентда яшаяпмиз. Икки нафар ўғлим эса Туркманистон пойтахти Ашхободда истиқомат қилишмоқда. Тўнғич ўғлим Аҳмед Туркманистон олий лигаси вакили - «Хазина»  клуби ва мамлакат ёшлар терма жамоасини бошқармоқда. У оилали ва 3 нафар фарзанднинг отаси. Кичик ўғлим эса тадбиркор, у ҳали уйланмаган. Умуман олганда, ҳозирги кунда мен бахтли эр, ота, бува, умуман олганда, бахтиёр инсонман. Мана, севимли ишим билан шуғулланяпман, оилам тинч-тотув. Инсон учун бундан ортиқ яна нима керак?

- Мабодо мураббийлик касбини танламаганингизда, қайси соҳада фаолият олиб борардингиз?

- Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Ахир, кўп йиллардан буён футбол ичидаман. Тўғри, мураббий бўлмаганимда, албатта, бошқа иш билан шуғулланардим.

- Ҳозирги касбингизни танлаганингиздан ҳеч афсусланганмисиз?

- Йўқ. Тўғри, мураббийлик осон эмас. Бежиз «Ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий», дейишмайди. Миллионлар ўйини фақат ғалабалар ва ёрқин онлардан иборат эмас. Унда қайғули онлар, мағлубиятлар ҳам учрайди. Шунингдек, ишингда айрим муаммолар юзага келади. Футболдан анча узоқ бўлган баъзи клуб раҳбарлари сенга тактика танлаш, футболчиларнинг қандай ўйнашлари хусусида ўргатишади. Айрим пайтлар меҳнатинг муносиб қадрланмайди. Шундай вақтларда сиқиласан, асабийлашасан, албатта. Лекин мураббийлик соҳасини танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман. Мана, фаолиятим давомида ёрқин дамлар кўп бўлди ва бундан кейин ҳам шундай давом этсин, илоҳим.

Улуғбек Умаров суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 10.04.2015. Ўқилди: 4932 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.