Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 08.09.2025 17:00
      • Ўмон
      • 1:1
      • Ҳиндистон
      • 08.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • 1:0
      • Эрон
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. Финал

Финал Ўзбекистон 1-0 Эрон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3758 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      16:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      03:55 "Третий тайм". Константин Шильцов.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.09.2025

      05:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:35 "Страна спортивная".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:20 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      14:55 "Культовые".
      15:25 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      17:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 "Сюрпляс".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:35 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук.
      00:50 "Культовые".
      01:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      03:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Кубок России. Финал. "Локомотив-Пенза" - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Специальный репортаж.
      12:20 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Инал Тасоев. Петербургский вайб".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Астрахань" - "Легион" (Махачкала). Прямая трансляция.
      19:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Александр Волкановски против Диего Лопеса.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Минск). Прямая трансляция.
      23:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00  Х/ф "Воин".
      02:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      07:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      08:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      09:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 1.
      09:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 1.
      10:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 2.
      10:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 2.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      12:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      13:15 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      14:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      15:15 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      17:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос. Прямая трансляция.
      21:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      23:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 9 эп.
      23:30 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      00:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Обзор.
      01:30 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 1 на озере Тоба, Индонезия. Обзор.
      02:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марта: «Бразилияликлар ғалабадан ўзгасини тан олмайдилар»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиялик Мартани аёллар футболи қиролига қиёслаш мумкин. У охирги 10 йилда ФИФА гала-оқшомини бирор марта ўтказиб юборгани йўқ. Мартани Швейцарияда ташкил этиладиган йил лауреатларини тақдирлаш маросимига ҳар сафар шунчаки, ҳурмат юзасидан таклиф этишмайди, албатта. Эътибор беринг, Бразилия аёллар терма жамоаси етакчиси шу 10 йилликда ўз йўналиши бўйича энг яхши футболчилар рўйхатида 3-ўриндан пастга тушгани йўқ. Қолаверса, нақ 5 карра жаҳоннинг энг яхши аёл футболчиси сифатида тегишли совринни қўлга киритди. Боз устига, бу муваффақият кетма-кетлик касб этди - 2006-2010 йиллар. Қисқаси, Марта - жаҳоннинг 5 марта энг яхши футболчиси. Биласиз, бундай натижа билан бошқа ҳеч ким мақтанолмайди. Бразилия термасининг алмаштирилмас «10»-рақами яхшигина суҳбатдош ҳам. Футбол оламида  кўпни кўрган ва етарлича тажриба тўплаган 29 ёшли Марта FIFA.com сайтига берган навбатдаги интервьюсида ҳам маъноли фикрлар билдирди, ўз мамлакатида аёллар футболининг ривожи учун ҳисса қўшишда давом этишга хоҳишманд эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Канадада ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ЖЧ-2015дан нималар кутаётгани хусусида гапириб, эркаклар футболига ҳам тўхталди.

- Марта, сиз қойилмақом натижа соҳиби ҳисобланасиз. Яъни 2004 йилдан буён ФИФАнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимида мунтазам қатнашиб келдингиз. Айтингчи, охирги марта маросимга борганингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз, умуман, бундай барқарорликдан ғурурланасизми?

- Ҳаммаси фантастика! Ҳар сафар алоҳида эътироф этилиш  - бу қайсидир маънода мақсадларимдан бири. Мени мунтазам тақдирлаш маросимига чақиришаётган эканми, демак, узоқ вақтдан буён юқори даражада рақобатбардош футбол кўрсатиб келяпман. Айнан шу далил кўнглимга таскин беради. Ўзи ҳар мавсум якунида Цюрихга бориб, ўз насибамни олишга одатланиб ҳам қолдим (кулади). Ҳа, маросимда илк марта қатнашган пайтим анча уятчан эдим. Шунинг баробарида роса ҳаяжонлангандим. Энди эса бундай воқеликка анча хотиржам қарайман. Табиийки, натижаларим боис, озгина ғурурланаман ҳам.

- Ортга назар солсак, 2014 йил нимаси билан хотирангиздан жой олди?

- Ўйлашимча, ЧЛ финали энг ёрқин воқеа бўлди (Мартанинг клуби - «Тюресо» ҳал қилувчи баҳсда Германиянинг «Вольфсбург» жамоасига ютқазди - 3:4. Бу ўйинда бразилиялик футболчи «дубль» қайд этди). Тўғри, биз совринни бой бердик, аммо финалгача узоқ ва қийин йўлни босиб ўтдикки, буни унутиш осон эмас. Қолаверса, жамоамиз қийин ҳолатда эди ва финалдан сўнг тарқатиб юборилишини ҳам билардик. Бир неча ой давомида ҳаттоки, машғулот ўтказишимиз ҳам муаммо бўлганига қарамай, жамоа ичида бирдамликни сақлаб қолдик. Барчамиз бир-биримизга ўзига хос сўз бердик: «Келинглар, барча муаммоларни унутайлик, жумладан, иш ҳақи тўловидаги кечикишларни ҳам». Оддий айтганда, майдонда фақат ўйинга эътибор қаратдик, бир-биримизни имкон қадар қўллаб-қувватладик. Шу нуқтаи назардан, жамоамиз энг олий эътирофга муносиб эди. Боз устига, финалда жуда яхши шаклланган «Вольфсбург» клубига қарши ўйнадик ва ўйлайманки, рақибга етарлича ташвиш туғдира олдик. Қисқаси, «Тюресо» билан босиб ўтган йўлимиз алоҳида тарих.

- Умуман, ўша финал аёллар футболида йилнинг энг яхши ўйини бўлди, чоғи...

- Ҳа, майдонда чинакам кураш борди, мухлислар ажойиб томоша гувоҳига айланишди. Лекин йил давомида яна бир қатор учрашувлар кузатилдики, уларни ҳам айтиб ўтишим жоиз. Айтайлик, Бразилия термаси сафида АҚШ аёллар жамоасига қарши тўп сурдим. Бу ўйиннинг алоҳида эътиборли жиҳати шуки, америкаликлар бир неча йиллик танаффусдан сўнг Бразилияга илк марта ташриф буюришди. Ўйиннинг ўзига келсак, биз аввалига 0:2 ҳисобида ортда бордик ва якунда кучли ирода эвазига ғалабани ўз томонимизга оғдирдик - 3:2. Ўйлайманки, 2014 йилги фаолиятимда шу ўйин ва ЧЛ финали муҳим ўрин тутади. Менимча, уларнинг нисбати 50га 50. Ҳарқалай, яна бир марта энг яхшилар қаторига тушганимда шу ўйинларнинг ўрни катта.

- Келинг, энди A Selecao (Бразилия аёллар термаси) ҳақида алоҳида гаплашайлик. Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2015 старти тобора яқинлашмоқда. Канададаги турнирдан нималар кутяпсиз, жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган? Бир қарашда, Бразилия термаси аввалгидек кучли эмасдек...

- Ҳа, ФИФА рейтингида  атиги 8-поғонада турганимизни эътиборга олсак, шундай. Авваллари анча юқори ўринларни банд этардик. Хўш, қандай муаммо бор? Шахсий нуқтаи назарим бўйича биз 2004, 2007 ва 2008 йилларда юқори нуқтага кўтарилгандик. Дейлик, Афинадаги Олимпиада ўйинларида кумуш медаль ютганмиз, Хитойда ўтказилган халқаро аёллар кубоги ва Пекин-2008 Олимпиадасида ҳам шу натижани такрорладик. Шундан буён таркибимиз анча ўзгарди: айрим етакчилар бутсаларини михга илишди, уларнинг ўрнига ёшлар келишди. Бошқача айтганда, авлодлар алмашинуви даври оғир кечди. Яъни бўшаб қолган позициялар муносиб тўлдирилмади. Энди янги авлодни тезроқ шакллантириш талаб этилади. Гарчи Бразилияда аёллар ўртасида лига бўлсада, унинг савияси ҳамон пастроқ, клубларнинг ўзаро рақобати юқори даражада эмас. Шунингдек, лига ўйинларига қизиқиш ҳам кам. Бир неча йил олдин терма жамоамиз мураббийлари ҳаттоки, кадр­лар масаласида муаммоларга дуч келишганди. Улар муносиб футболчилар йўқлиги туфайли дуч келган номзодларга имконият беришдан ўзга чора тополмадилар. Қисқаси, орада кўп вақтни беҳуда сарфладик. Яна бир томони, 2004 йили катта саҳнага ёриб кирган авлоднинг имкониятларидан ҳам тўлиқ фойдаланилгани йўқ. Ўша вақтдаёқ узоқ муддатли лойиҳа ишлаб чиқилганида, эҳтимол, савияли ижрочилар масаласида тақчиллик юзага келмасмиди? Умуман, футболда муваффақиятлар давомийлигини таъминлаш учун изчил иш олиб бориш зарур. Агарда озгина эътиборсизликка йўл қўйилса, барчаси ортга кетади. Лекин асосийси - келажак. Мана, ҳаммасини деярли нолдан қайта бошладик. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ, агар ҳозирги ёшларга жиддий эътибор қаратиб, уларни тўғри йўлга солсак, бу ўз самарасини беради. Зеро, Кристиана, Формига ва Андрея Сунтака каби фахрийлар абадий ўйнамайдилар. Жумладан, мен ҳам.  Шундай экан, фақат кучли ҳаракатнинг давомийлиги ҳисобига миллий жамоамизни етакчи термалар қаторида сақлаб қолишимиз мумкин.

- Умуман, Бразилия термасининг Канада-2015даги реал имконияти қандай?

- Ўйлашимча, аёллар футболидаги грандлар - Германия, АҚШ, Франция, Швеция, Япония, Канада ва Англия терма жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатишимиз мумкин. Тўғри, уларга бас келиш осон эмас. Бразилия аёллар термасининг ҳозирги мавқеи анча пасайганини унутмаслик керак. Кучли жамоаларга тенглашишни истасак, буни тилда гапиришдан кўра, майдонда исботлашимиз даркор. Мана, жаҳон кубоги турнири тобора яқинлашмоқда. Ундан кейин Олимпиада ўйинлари келади. Демак, уйғониш пайти келди. Янги бош мураббийимиз Освальдо Альварес катта кўламда иш олиб боряпти, бир зум изланишдан тўхтамаяпти. Асосийси, у барча қизларга навбати билан имконият беряпти ва машғулотларни узлуксиз давом эттиряпти.

- Освальдо Алварес эркаклар футболида 20 йилдан ортиқроқ ишлаган. Бу нарса унинг мураббийлик услубларида сезиляптими?

- Фақат бой тажриба соҳиби эканлиги шундоқ кўриниб турибди. У ҳаммамизга енгил бўлиши тарафдори. Аниқроқ ифода этсам, йиғинларда энг эффектли машқларни амалга татбиқ этяпти. Ҳар соҳада бўлгани каби футболда ҳам ўсиш учун аввало, нима қилаётганингизни яхши тушунишингиз лозим. Шунингдек, иш жойида ўзингизни қулай сезишингиз ҳам муҳим шартлардан бири. Освальдо айнан шу масалага катта эътибор қаратяпти. Унинг фалсафасига кўра, ҳар бир футболчи мустақил фикрга эга бўлиши керак. Ўз навбатида, қизлар ҳам шахсий фикрлари инобатга олинишини исташади. Ҳозирда мураббийлар штаби ва жамоа ўртасидаги муносабат жойида. Биз тез-тез давра ҳосил қилиб, ўзаро мулоқотга киришамиз, фикр алмашамиз. Бу ҳам жамоада жипсликни оширишга хизмат қилади.

- Ўтган йили Бразилия эркаклар ўртасидаги ЖЧ-2014га мезбонлик қилди. Табиийки, сиз турнирни бевосита кузатиб бордингиз. Хўш, FIFA World Cupдан қандай хулосалар чиқардингиз?

- Футболда жамоавий ҳаракатлар ғоят муҳимлиги яна бир марта тасдиқланди. Айниқса, чемпионликни тантана қилган Германия терма жамоаси мисолида. Мана, бундестимнинг таркибига назар солинг - бирорта суперюлдуз йўқ, аммо буюк ижрочилар кўп. Умуман, Германия термаси айнан жамоавий ўйин, бирдамлик, ўзаро тушуниб тўп суриш эвазига шоҳсупага кўтарилди. Немисларнинг ўйиндан ўйинга кучайиб боришгани ҳам мени лол қолдирди. Буни идеал стратегия сифатида баҳолаш мумкин.

- Бразилия термасининг ярим финалда 1:7 кўринишида мағлубиятга учрагани хусусида шахсий нуқтаи назарингиз қандай? Ўша учрашувни қаерда кўрдингиз ва ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Стадионнинг ўзида томоша қилдим. Табиийки, Бразилия терма жамоасининг ашаддий мухлисаси сифатида қандайдир бўшлиқни ҳис этдим, ғоят аламли бўлди... Мағлубият ва ҳисоб ўз йўлига. Мени жамоамизнинг қандай услубда доғда қолганлиги кўпроқ ташвишга солди. Нега шундай хунук ҳодиса рўй берди? Бу саволга кўп вақт жавоб изладим, аммо ҳалигача тушунолмадим. Юқорида айтдим, Германия термаси этика-тартиб жиҳатидан ўта кучли эди, аммо Бразилияда шундай бўлишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганди. Спортчи сифатида турли қийин ҳолатларни бошдан кечирганман. Мисол учун, сиз гоҳида ўз жамоангизнинг ўйиндан чиқиб қолганини яққол сезасиз, аммо барчасини бошидан бошлашга на вақт бўлади, на имконият. Ўзи футболдаги кутилмаган ҳисоблар жуда тезликда вужудга келади. Ўша ўйинда Бразилия термаси дарвозасига голлар бирин-кетин шундан тез суръатда урилдики, футболчилар гўёки, уларни англашга ҳам улгурмай қолдилар. Ҳа, ўша оқшом немислар кучлилик қилишди, лекин бизникилар 1:7 ҳисобида ютқазадиган даражада заиф эмасдилар. Умуман, шахсан мен бу ҳисобни қайсидир маънода тасодифга йўяман. Ҳарқалай, Бразилия футболи тарихида олдин бунақаси учрамаганди ва энди кейинчалик ҳам такрорланмаса керак.

- Финал ҳуштаги янграган пайт кайфиятингиз ёмон бўлгани аниқ...

- Тўғри. Мен ўша пайт бироз хавотирга ҳам тушдим. Чунки стадионга жуда кўп одам йиғилганди, кўчалар ҳам мухлислар билан гавжум эди. Қисқаси, қандайдир кўнгилсизлик рўй беришидан чўчидим. Ахир бразилияликлар табиатан ғалабадан ўзгасини тан олмайдилар. Бу ерда эса мағлубият, боз устига, даҳшатли ҳисобда... Хайриятки, ҳаммаси тинчлик билан хотима топди.

- ЖЧ-2014 ярим финали натижаси Бразилия футболидаги иш услубларига бир қатор ўзгартиришлар киритишни тақозо этди. Сизнингча, 1:7нинг таъсири ижобий бўлдими ёки салбий?

- Саволингизга дабдурустдан жавоб беролмайман. Чунки ҳозир асосан хорижда истиқомат қиляпман. Тўғри, ватанимдаги янгиликлардан доимо хабардор бўлиб тураман, футболчиларнинг изоҳларини ўқидим, эшитдим. Табиийки, ушбу мағлубиятдан сўнг ҳамма айбдорни аниқлашга тушди. Бироқ механизмда нимадир ишламаётган бўлса, муаммони ҳал этиш йўлларини қидириш керак. Ҳарқалай, кимнидир айблаш билан ҳаммаси ўзича яхшиланиб қолмайди. Шундай экан, агарда пухта режа асосида иш олиб борилса, ўзгаришлар ижобий самара беради, албатта.

 

Маълумот учун

 

Марта Виейра де Сильва

Лақаби: «Юбкали Пеле»

Туғилган санаси ва манзили: 1986 йил 19 февраль (29 ёш), Дойс-Риашус (Бразилия)

Фуқаролиги: Бразилия

Бўйи: 162 см. Вазни: 57 кг.

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Русенгорд»

Рақами: 10

Фаолияти: «Санта Круз» (Бразилия) - 2002-2004; «Умео» (Швеция) - 2004-2008; «Лос-Анжелес Сол» (АҚШ) - 2009; «Сантос» (Бразилия) - 2009; «Голд Прайд» (АҚШ) - 2010; «Сантос» (Бразилия) - 2011; «Вестерн Нью-Йорк Флэш» (АҚШ) - 2011-2012; «Тюресо» (Швеция) - 2012-2014; «Русенгорд» (Швеция) - 2015-...

Халқаро ютуқлари: Афина-2004 ва Пекин-2008 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби; ЖЧ-2007 финалчиси; жаҳоннинг 5 карра энг яхши аёл футболчиси - 2006-2010

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:00, 15.04.2015. Ўқилди: 3015 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.