Германиянинг «Лейпциг» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида Нидерландиянинг ПСВ жамоасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол 75-дақиқада киритилди. Мезбонлар ҳужумчиси Брайан Груда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
Баҳс давомида ПСВ ҳисобни ўз фойдасига ўзгартириш учун бир неча қулай имкониятга эга бўлди. Жумладан, 19-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Иван Перишич пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
81-дақиқада эса ПСВ ҳимоячиси Армандо Обиспо тўпни дарвозага йўллади. Бироқ ВАР аралашувидан сўнг офсайд қайд этилди ва гол бекор қилинди.
Шу тариқа, «Лейпциг» минимал ҳисобда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди.
Ушбу натижадан сўнг Германия клуби 3 очко билан умумий босқич турнир жадвалида 20-ўринга кўтарилди. Ҳисобида 1 очко бўлган ПСВ эса 25-поғонадан жой олган.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида «Лейпциг» 21 октябрь куни сафарда Мадриднинг «Реал» клубига қарши майдонга тушади. ПСВ эса 20 октябрда Португалиянинг «Порту» жамоаси меҳмони бўлади.
Европа чемпионлар лигаси. Умумий босқич. 2-тур.
14 октябрь, 00:00. «Ред Булл Арена» (Лейпциг)
«РБ Лейпциг» — «ПСВ» — 1:0
Гол: Груда, 75 (1:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Перишич (19).
«РБ Лейпциг» таркиби: Вандервордт, Орбан, Люкеба, Раум, Баку (Клостерманн, 86), Банзузи (Зайвальд, 86), Эль-Айнауи, Нкунку, Нуса, Груда (Райц, 76), Ромуло (Гомис, 61).
«ПСВ» таркиби: Коварж, Гертрейда (Гасеровски, 77), Обиспо, Костич (Фламинго, 77), Дест, Мауро Жуниор, Сано, Тил, ван Боммел (Бро Хансен, 84), Перишич, Мейнанс (Сантос, 84).
Сариқ карточкалар: Нуса (81) — Дест (43), Обиспо (85).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).