«Мухлис минбари» блогида: «Спорт-ТВ» — нокаутчими ёки нокдаунчи?»
Сўзимнинг бошида Спорт-ТВ ходимларига алоҳида "Ассалому алайкум" дейман! Сўнгги пайтларда кўплаб биз мухлисларни эътирозларига сабаб бўладиган ҳаракатлар кўпайиб кетди, жонажон Спорт-ТВ каналимизда.
Албатта ҳозирда бунга сабаблар керагидан ҳам кўп. Европа миллий чемпионатлари трансляцияларини қўя турайлик ва бу масалани "ҳеч бўлмаганда" деган тарафини кўриб чиқайлик! Масалан: яқинда Фарғонадаги янги "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зелландияга қарши ўйин ўтказишди ва кўпчилик бу учрашувдан жонли трансляция кутишди. Майли бу учрашув учун анча-мунча сарф харажат талаб қилади ва ундан ташқари ёшларни ўртоқлик учрашуви дейлик. Аммо шу куни Тошкентда “Пахтакор” ўйнадику! Нега лоақал шу учрашув жонли узатилмади? Ундан кейин "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви жонли узатилади деган хабарни ўқиганимизда буни ҳақиқий янгилик ўрнида қабул қилиб турган бир пайтимизда "БИЗ МУХЛИСЛАР УЙҒОНИБ КЕТДИК ВА БУ ХАБАРНИ ТУШГА ЙЎЙДИК".
Давоми "Мухлис минбари" блогида.
Киритилди: 00:25, 17.04.2015. Ўқилди: 11299 марта. Фикрлар: 36 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).