Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги энг юқори ўринлари
ФИФА ўзига хос рейтинг асосида терма жамоалар кетма-кетлигини эълон қилиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси кўпинча ушбу рейтингнинг 60-70-ўринларидан жой олиб келади. Хўш миллий жамоамизнинг ФИФА рейтингидаги энг юқори натижалари қайси йилнинг, қайси ойларига тўғри келади. Қуйида бу ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
10. 2007-йил июл (54-ўрин)
9. 2005-йил июл (53-ўрин)
8. 2014-йил май (53-ўрин)
7. 2014-йил апрел (53-ўрин)
6. 2014-йил июл (52-ўрин)
5. 2004-йил август (51-ўрин)
4. 2014-йил август (51-ўрин)
3. 2006-йил июл (50-ўрин)
2. 2005-йил январ (47-ўрин)
1. 2007-йил январ (45-ўрин)
Демак Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг юқори чўққиси 45-ўрин бўлиб турибди. Бу натижа 2007-йилнинг январида қайд этилган. 2005-йилнинг январида 47, 2006-йилнинг июлида эса Ўзбекистон рейтингда 50-поғоналарни эгаллаган. Эътиборли жиҳати 2014-йилнинг 4 ойида термамиз 51-53 ўринлар оралиғида жойлашган.
Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 19:39, 18.04.2015. Ўқилди: 4715 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар