Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

«Атлетико» спорт директори: «Европада бундай вазиятлар учун пенальти белгиланмайди» [0]

Энцо Фернандес «Реал»га ўтадими? Футболчининг агенти Мадрид ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди [0]

«Барселона» Канселуни олиб қолиш учун ўз футболчисини қурбон қилишга тайёр [0]

«Бенфика» Моуриньюни ушлаб қола олмайди: Инсайдер «Реал»даги бўлажак ўзгаришлар ҳақида маълум қилди [0]

Ҳакимий «Бавария» билан баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлгач, мухлисларга мурожаат қилди [0]

«Барселона»нинг ёш истеъдоди жамоага қайтмоқда [0]

Райя қутқармаса, «Арсенал» мағлуб бўларди: «Атлетико»га қарши ўйиннинг 4 та энг ёмон футболчиси [0]

Ян Облак «Арсенал» билан ўйиндаги пенальтилар ҳақида: «ВАР қароридан мамнунмиз» [0]

Ян Облак: «Лондондаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни унутамиз, олдинда бошқа ўйин кутмоқда» [0]

Суперлига. 11-тур ўйинлари анонси (фото) [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ўзбек Роналдуси”га нима бўлди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё Кубоги-2015да қатнашган миллий терма жамоамиз сафида энг ёрқин ўйин кўрсатган футболчи ҳақида исталган футбол ишқибозидан сўрасангиз, албатта, Сардор Рашидов деган жавобни олишингиз тайин. 

Чиндан ҳам Сардор ортда қолган қитъа биринчилигида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди ва бутун Осиёга қандай иқтидорга эга эканини намойиш қилди. Австралияда ўтган Осиё чемпионатининг терма жамоамиз иштирокидаги ҳар бир учрашувини томошабоплигини ошира олган ва асосийси ўша учрашувларда бош жамоамизнинг ижобий натижага эришишида ўзининг улкан хиссасини қўша олган Сардор ҳақида мазкур мусобқадан сўнг деярли бутун Осиёда гапира бошлашди. БАА терма жамоасида секин-аста етакчиликни қўлига олаётган Омар Абдулраҳмон билан бир қаторда ўзбекистонлик Сардор Рашидовнинг ҳам тез орада Европа миллий биринчиликларидан бирига йўл олиши мумкин экани ҳақида ОК-2015 якунига етгач қитъамиз футболи ҳақида ёзадиган деярли ҳар бир газета-ю журналда ўқиш мумкин эди.

3e438a4558033df8c44afd02c222a47a.JPG

Қитъа биринчилиги якунига етди ҳам. Футболчи ўз клубига қайтди ва янги мавсумга тайёргарлик жараёнида қатнашди. Ёш иқтидор эгаси учун чарчоқ чиқаришга фурсат бўлмади ҳам. Боиси у тўп сурадиган “Бунёдкор” учун мавсум жуда эрта бошланди. “Қалдирғочлар” Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида қатнашишди. “Ал Жазийра”га қарши кечган баҳсда Сардор жуда яхши ўйин намойиш этди ва жамоасининг мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олишига ўзининг муносиб хиссасини қўшди. Мазкур учрашувдан сўнг “Бунёдкор” мухлислари ҳам янги мавсумда Сардордан жамоанинг етакчисига айланиб, клубни совринлар сари бошлашни кута бошлашди. 

11c167c8c1d4e74f1e4a3eaa81c968d2.JPG

Четдан қараганда ҳаммаси бир текисда кетаётган эди. Лекин миллий чемпионатимиз старт олди ва “Бунёдкор” ҳам ички биринчиликда, ҳам халқаро майдонда тез-тез учрашув ўтказа бошлади. Ўйиндан-ўйинга “очилиши” кутилган Сардор Рашидовнинг ҳаракатлари эса негадир ўз жозибасини йўқота бошлади. Иқтидорли ярим ҳимоячи ҳар қанча уринмасин, ўзи кутганидек ўйнай олмай қолди. 

3cd17bae63cc1eecfb85ebeb9fe1cedc.JPG

Натижада кўпчилик унинг “юлдузлик касали”га чалинганини ва шу сабабли ҳам ўйинида пасайиш кузатилганини гапира бошлади. Эмишки, Рашидов Осиё кубогидан сўнг ўзини юлдуз дея санай бошлади ва ОАВнинг мақтовидан унинг “боши айланиб” қолди.
Лекин вазиятга ўзгача назар билан қарайдиган бўлсак, гап бошқа ёқда. Тўғри, сўнгги пайтларда Сардор Рашидовнинг ўйинида чиндан пасайиш кузатилди. Сардор минглаб мухлислар ундан кутгани каби ўйнай олмаяпти. 21-рақамли футболчи ёмон ўйнаётгани ҳам йўқ. Лекин мухлислар ундан бунданда кўпроғини кутишади. У ўйиндан-ўйинга ўз ҳаракатларини “сайқаллаб” бориши, турдан-турга кучайиб бориб, кўпроқ голлар киритиши лозим. Лекин Сардорда бунинг акси кузатилмоқда. 

f8c5a212bad1336543e820d18efdeb51.JPG

Бунинг асосий сабаби эса – Сардор Рашидовнинг ҳеч қандай танаффусларсиз ўйнаб келаётганидир. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳордиқ чиқаришга фурсати бўлмаган Сардор жисмонан толиқди. Ҳа, у чарчади. Ўтган йилги мавсум якунлангач, миллий терма билан Осиё кубогига отланган Сардор қитъа биринчилигидан қайтгач ҳам айтарли дам олгани йўқ. Жамоасининг муҳим учрашувларида иштирок этган Сардорнинг жисмонан чарчагани мана энди сезилмоқда. Бу эса футболчига тўлиқ куч билан ўйнашга имкон бераётгани йўқ. Шу боисдан ҳам охирги пайтларда “ўзбек Роналдуси”нинг ўйини ўзи ва мухлислари истаганидек чиқмаяпти. Лекин у асло “юлдзулик касали”га чалингани йўқ. 

f4b76976efabeacac33e0dd7fa3b9149.JPG

Яна шуни ҳам ишонч билан таъкидлаш мумкинки, Сардор ҳали яна ўз формасига қайтади. Бунинг учун унга бироз вақт керак, холос. Сўнгра ҳаммаси яна ўз изига тушиб кетади. Ҳали Ўзбекистондан порлай бошлаган янги “юлдуз” нафақат Осиё, балки Европага ҳам “нур сочади”.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:52, 19.04.2015. Ўқилди: 11865 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик