Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [31]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйиндан ташқари ҳолат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Спортга, хусусан, футболга ихтисослашган нашрларимизнинг аксариятида кузатиш мумкинки, «Бугуннинг гапи» рукни остидаги мақолаларда асосан, яқин ўтмишдаги ўйинларнинг таҳлили ёки яқин келажакда ўтказиладиган учрашувлар ҳақида фикр юритилади. Биз эса бугун (футбол тили билан айтганда) бир оз «оффсайд»га чиқишга қарор қилдик. Келинг, ўйиндан ташқари ҳолатда, яна ҳам аниқрои, майдон ташқарисида кузатилган футболимизнинг айрим воқеликларга назар соламиз...

Аслида, бирор-бир ўйин ҳақида батафсил мулоҳаза юритишга ҳам асос бор. Жумладан, шу ҳафта бошида «Локомотив» «Тошкент дербиси»да «Бунёдкор»ни йирик ҳисоб билан енгиб, анчагина шов-шув кўтаришга эришди ва бу мавзу, шубҳасиз, мухлислар учун анча қизиқарли туюлади. Лекин биз танлаган мавзу ҳам ундан сира қолишмайди. қолаверса, «Локомотив»нинг бундай кутилмаган алабага эришишида ҳам айнан шу ўйиндан ташқарида кузатилган ишларнинг катта ҳиссаси бор.

«Темирйўлчилар» ОЧЛ гуруҳ бос­қичида «Ал-Садд»дан шармандали тарзда малуб бўлишлари нафақат «Локо»нинг ўзига, балки бутун ўзбек футболига жиддий таъсир ўтказди. Биз учун энг муҳими шундаки, қанчалик алати туюлмасин, худди шу малубият футболимизга ижобий туртки ҳам берди. қандай қилиб, деб ўйланаётгандирсиз? Гап шундаки, ўша хунук натижадан сўнг «темир­йўлчилар» раҳбарияти алоҳида мажлис чақириб, клуб мураббийлари ва футболчилари билан жуда кескин оҳангда гаплашиб олишди ва уларга вазиятни ўнглаб, «Локомотив»нинг чин маънода топталган шаънини қайта тиклаш учун бир ой муҳлат берилди. Раҳбарлар гап орасида ҳатто шунга ҳам ишора қилишдики, агар мураббий ва футболчилар ана шу қисқа вақт ичида натижаларни мусбат томонга ўзгартира олишмаса, улар сердаромад ишларидан айрилишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Бундай йиилиш, албатта, кўпчиликка одатий ҳол сифатида туюлиши мумкин. Аммо бу тадбирнинг кескин тарзда ўтгани алоҳида аҳамиятга молик. қайсидир маънода, ўша мажлисни футболимиздаги кичик инқилоб сифатида ҳам баҳоласак бўлаверади. Негаки, ўз вақтида ўтказилган шу тадбирдан сўнг «Локо» кескин ўзгарди. Худди, қотиб ухлаб ётган одамнинг бошидан сув қуйилгани сингари. Аввалига биринчи ўйиндаги натижа туфайли Тошкентга кеккайганча ташриф буюрган «Ал-Садд» бутунлай, ҳатто ортии билан «янчиб ташланди». Кейин эса «темирйўлчилар» учун доимо ноқулай рақиб сифатида танилган «Бунёдкор» маҳв этилди. Яна бир диққатга сазовор жиҳат: шу икки ўйиннинг ўзида «Локо» футболчилари саккизта гол уриб, ўз дарвозалари дахлсизлигини ҳам сақлаб қолишди. Биз ўзимизни худди Европа футболидан нафас олаётгандек сездик. Бўларкан-ку!... «Локомотив» бошлаган «қатъий чоралар йиилиши» бошқа клубларимизга ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Бундай мажлислар мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмаган кўплаб жамоаларда ҳам ўтказила бошланди. Айниқса, «Навбаҳор» ва «Андижон» клубларидаги йиилишлар ҳам чакки ўтмади. Тўри, бундай тадбирлар ҳар қандай клубларимизда илгарилари ҳам бўлган. Аммо улар, ҳозирги мажлислардан фарқли равишда, шунчаки, ҳисоботлар бериш билан ўтар-кетарди. Бу сафар эса кўп нарсалар ўзгарганига гувоҳ бўлдик. Масалан, «Навбаҳор» ўтказган тадбирни олайлик: кутилганидек, йиилишда сўз асосан, клуб устози, айни вақтда олимпия терма жамоамизда ҳам фаолият юритаётган Бахтиёр Ашурматов ҳақида борди. Эътиборлиси, унинг жамоада қолиш-қолмаслиги масаласида фикрлар билдирилгач, мунозара жуда қизиди. Маълумки, Фаронада «Нефтчи»га қарши ўтган ўйин малубият билан якунлангач, мутахассиснинг ўзи истеъфога чиқишга тайёр эканига шаъма қилганди. Аммо мажлисда йиилганлар унга имконият бериш кераклигини ёқлаб чиқишди. Ашурматовнинг ўзи ҳам бундай бўлишини кутмаган чои, сўзга чиққанларнинг унга билдирган ишончларидан қувонганини эътироф этди. қолаверса, жамоанинг фидойи мухлислари раҳбариятнинг футболчилардан қарзи борлигини, клуб тараққиёти учун ажратилган маблалар қаерга сарфланаётгани ҳақида тушунча беришни талаб қилишди. Хуллас, бу тадбир ҳам аввалги шундай йиилишлардан кескин фарқ қилди. Натижада, уч турдан бери алаба нималигини билмай келаётган жамоа «Сўдиёна»ни қийинчилик билан бўлса-да, малуб этиб, ниҳоят, мухлислар қаршисида салгина юзи ёру бўлди. Андижондаги учрашув ҳақида ҳам худди шу фикрларни айтиш мумкин. Кескинлик, муросасизлик, очиқ-ойдин ва энг муҳими, адолатли фикрлар остида ўтган йиилишдан сўнг андижонликлар сафар ўйинида «қўқон-1912» билан куч синашиб, жорий мавсумдаги илк очколарини ишлаб олишди. Демак, асосий эътиборни фақат майдондаги вазиятлар эмас, унинг ташқарисидаги тадбирларга ҳам қаратиб турилса, клубларимиз ҳушёрликни барқарор сақлаб туришлари мумкин экан. Муҳими, бу ҳушёрликка эътибор уч-тўртта турдан сўнг яна сусайиб кетмаса бўлгани. Биз юқорида фақат ижобий ҳолатлар ҳақида сўз юритдик. Энди ўйиндан ташқари ҳолатда кузатилган яна бир кичик, аммо хунук ҳодисага ҳам тўхталиб ўтсак. 14 апрель куни Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лига баҳслари доирасида «Косонсой» «УзДонгЖу» клубини ўз майдонида қабул қилди. Учрашув чиройли ўтди, унда мезбонлар ҳақли равишда 2:0 ҳисоби билан алаба қозонишди. Лекин эътиборимизни бошқа бир ҳолат ўзига тортди. Ўйин якунлангач, замонавий тарзда жиҳозланиб, деворларига пластик қопламалар билан бежирим қилиб ишлов берилган кийиниш хонасига кириб келган меҳмонларнинг дастлабки икки футболчиси малубият аламига чидай олмай, қўл ва оёқларини ишга солиб, деворларни худди душманни савалагандек ура кетишди. Бунинг оқибатида, пластик қопламалар ёрилиб, деворларда катта-катта туйнуклар пайдо бўлди. қизиқ, биринчи лиганинг айрим клубларида кийиниш хонасини топишнинг ўзи муаммо бўлиб турган бир пайтда аламни майдон ташқарисида, боз устига, худди шу футболчилар учун чиройли қилиб безатилган деворлардан олиш шартмикан?! Уялиш керак... Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, юртимиз спортида ҳеч бир сезиларли натижа эътиборсиз қолиб кетмаган. қолмайди ҳам. қани, озгина эътиборсизликка берилган «Локо» футболчилари ОЧЛда бош совринни қўлга киритиб кўришсин, «Навбаҳор» мамлакат чемпиони бўлсин. Футболчилар режадан ташқари тарзда мукофотланишмаса, биз кафил. Мана, ўз вазн-тоифасида дун­ёнинг биринчи рақамли таэквандочиси бўлиб турган Жасур Бойқўзиев юрт байроини кўкларга кўтаргани учун Shevrolet Jentra русумидаги автоулов билан тақдирланди. Футболчи укалар, мураббийлар, сизлар ҳам натижа кўрсатинг-да, эл олқишини олинг! Бунинг учун доимий равишда майдон ташқарисидаги тадбирларни ўтказиб туриш шарт эмасдир?!

Исроил РАҲИМОВ.

Интерспорт газетасидан,

Киритилди: 13:10, 19.04.2015. Ўқилди: 5150 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.