Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: «Мухлислардан қарзимиз бор»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Миллий терма жамоамиз ва Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов билан анчадан буён суҳбатлашишни режалаштириб юргандик. Лекин футболчининг кун тартиби қаттиқ режага асослангани учун бунинг сира иложи топилмай, интервью орқага сурилиб кетаверди. Охири ҳамюртимиз билан замонавий усулда, яъни интернет орқали суҳбатлашишга қарор қилдик...

Аввало Одил Аҳмедов ҳақидаги фактлар...
Одил Аҳмедов — футболчи, ярим ҳимоячи.
1987 йил 25 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган.
2006 йилда “Пахтакор” жамоасида ўз профессионал карьерасини бошлаган. 2 марта клуб билан Ўзбекистон чемпиони бўлган.
3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига мушарраф бўлган.
2011 йилдан Махачқалъанинг “Анжи” жамоасида тўп сурган ва ўша йил якунларига кўра “Анжи”нинг энг яхши футболчиси бўлган.
2014 йилдан Россиянинг “Краснодар” клубида тўп суради.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

— Аввало сизни учинчи марта “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинациясида ғолиб бўлганингиз билан табриклаймиз.
— Раҳмат.

— Хурсандчилигингизни биринчи бўлиб ким билан бўлишдингиз?
— Тўғриси, ўша пайтда Ўзбекистонда бўлмаганим учун бу хабарни интернет орқали эшитдим. Менимча энг охирги бўлиб ўзим хабар топдим шекилли, шунинг учун хурсандчилигимни менга табрик йўллаганлар билан бўлишдим.

— “Анжи”да кўплаб дунё футболи юлдузлари тўп сурарди, “Краснодар”да ундайлар кам, бу жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Тўғри, “Краснодар”да дунё юлдузлари кам лекин жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. “Краснодар”да ишларим яхши, барча шароитлар қониқтиради. Айниқса оиламга маъқул. Иқлими юртимизникикга ўхшаб кетгани учунми худди уйда юргандек ҳис қиламан ўзимни.

— Англиянинг “Арсенал” ига ўтишингиз ҳақидаги гаплар роса болалаганди, лекин афсуски мухлисларингизнинг умиди пучга чиқди. Янги жамоангиз Европа Лигасида тўп суради, балки скаутларнинг эътиборига тушиб, Европанинг еткачи жамоаларидан такдиф тушса, ўтасизми?
— Аввало футболда ҳамма нарса биз ўйлагандек осон битиб кетавермайди. Қолаверса ўша пайтда “Анжи” жамоасига кўпроқ керак бўлганим учун ҳам кета олмаганман.«Краснодар»га ўтганимга эса ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бу ерда ҳам жамоа билан ютуқларга эришишни, клуб мухлисларининг ишончини оқлашни истайман. Агар Европанинг машҳур клубларидан таклифлар бўлса, албатта хурсанд бўлардим.

— Кўпчилик сизни терма жамоадан кўра клубда яхши ўйнайди дейди, шунга муносабатингиз қанақа?
— Билмадим... Терма жамоада ҳам, клубда ҳам доим яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан.

— Миллий футболимиз кейинги жаҳон чемпионатига чиқишига кўзингиз етадими?
— Жаҳон чемпионатига чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз! Насиб қилса чиқамиз ҳам. Мухлислардан қарздормиз. Ўйлайманки, терма жамоамизни таъқиб этиб келган омадсизликлар ортда қолди.

— Ўзингизни ампулангиздаги қайси футбол юлдузига ҳавас қилгансиз?
— “Реал Мадрид”нинг афсонавий ўйинчиси Зейниддин Зиданга ҳавас қилганман.

— Бутун дунё эътиборидаги Месси ва Роналду баҳсида бу йил омад кимга кулиб боқади деб ўйлайсиз?
— Бу йил Месси Роналдуга қараганда анча яхши ўйин кўрсатяпти. Шу тарзда давом этса, менимча у яна бир бор “Олтин тўп”ни қўлга киритади.

— Футболчиларнинг карьераси қисқа. Футболдан кетганингиздан кейин сизни қайси амплуада кўрамиз?
— Ҳали узоқ йиллар футбол ўйнаш режам бор, шунинг учун футболдан кетгандан кейинги ҳаётим ҳақида ҳозирча ўйлаб кўрганим йўқ.

— Психологларнинг фикрича, нафақат футболчилар, балки футбол соҳасига қизиққанлар ҳам барча соҳаларда муваффақият қозонишга ҳаракат қиларкан... Омадингиз чопмаган пайтларда кўнглингиздан нималар кечади?
— Омадсизликни тезда унутиб, яна олдинга қадам босаман ва яна ютуқларга эришишга ҳаракат қиламан.

— Энди оилавий саволларга ўтсак, акангиз кино оламига алоқадор, уларнинг фильмдаги роллари сизга маъқулми?
— Менга-ку, маъқул. Лекин аввало кино мухлисларига маъқул бўлиши керак...

— Сизга ҳам фильмларда роль ижро этишни таклиф қилишганми?
— Қилишган. Лекин мен рози бўлмаганман. Чунки роль ўйнаш қўлимдан келмайди, ҳар бир ишни ўз профессионали бажаргани яхши. Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин деб бекорга айтишмайди.

— Фарзандларингизда ҳам футболга қизиқиш борми?
— Фарзандларим кўпроқ санъатга қизиқишади, амакисига ўхшагиси келади. Қайси соҳага қизиқишига қараб, барча шароитларни яратиб бераман. Чунки ўз вақтида ота-онам ҳам менга шундай имкониятларни муҳайё қилишган.

— Укангиз Азим Аҳмедов ҳам миллий терма жамоада тўп суряпти, уни қўллаб-қувватлаб турасизми?
—Узоқда бўлсам-да, қўнғироқ қилиб, керакли маслаҳатларни бериб тураман. Зарур пайтда танқид ҳам қиламан. Танқидимни тўғри қабул қилади. Ўзига яраша ютуқларга ҳам эришяпти. «Навбаҳор»нинг асосий таркибида. Шундай бўлса-да, ҳали камчиликлари кўп. Ўз устида мунтазам ишласа, келажакда ундан яхши футболчи чиқади деб ўйлайман.

— Машғулотлардан бўш вақтингизда тез-тез театр, концертларга бориб маданий ҳордиқ чиқаришингизни биламиз. Охирги марта қайси концерт ёки театрга кирдингиз? Ва, кўрган театрингиздан олган таассуротларингиз?
— Охирги марта оилам билан Муқимий театрида намойиш этилган “Антиқа совчилар” спектаклини томоша қилдик. Жонли ижрони томоша қилиш барибир завқли. Комедия жанридаги бу спектаклни томоша қилиб, ҳордиқ чиқардик.

— Суҳбатга вақт ажратганингиз учун раҳмат, сиздан янгидан-янги ютуқлар кутиб қоламиз.
— Раҳмат. Мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Дилфуза Собирова суҳбатлашди

Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 08:13, 22.04.2015. Ўқилди: 5451 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик