Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 07.11.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:1
      • Навбаҳор
      • 07.11.2025 18:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Нефтчи
      • 08.11.2025 16:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Пахтакор
      • 08.11.2025 17:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 08.11.2025 18:15
      • Насаф
      • -:-
      • Машъал
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан
  • «A» Серия
      • 08.11.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.11.2025 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.11.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Верона
      • 08.11.2025 22:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Торино
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • -:-
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.11.2025 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 08.11.2025 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Алавес
      • 08.11.2025 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Осасуна
      • 08.11.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Леванте
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Бетис
      • 08.11.2025 17:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 08.11.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 08.11.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 08.11.2025 22:30
      • Сандерленд
      • -:-
      • Арсенал
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

08/11 16:00 Қўқон-1912 - Пахтакор
08/11 17:00 Бунёдкор - Динамо
08/11 18:15 Насаф - Машъал
09/11 15:00 Қизилқум - Андижон
09/11 17:15 Хоразм - Сўғдиёна
09/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9225 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марк Берналь: "Жамоа манфаати учун исталган позицияда ўйнашга тайёрман"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олти ёшидан бошлаб «Барселона» тизимида футбол сир-асрорларини ўрганаётган Марк Берналь 2023 йилнинг 23 июнида каталонияликлар билан биринчи профессионал шартномасини имзолаганди. Бироқ ўтган мавсум аввалида «Райо Вальекано»га қарши ўйинда тиззасидан олган оғир жароҳат туфайли қарийиб бир йилни майдон ташқарисида ўтказишига тўғри келди. Бугунги кунда эса, 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи тўлиқ соғайиб сафга қайтган ва жамоасининг муваффақиятлари йўлида ўз ҳиссасини қўшишга тайёр. Яқинда у клуб расмий сайти ижодкорларига берган интервь-юсида бу ҳақида алоҳида фикр билдирди.

— Сизни яна жамоа машғулотларида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Айтингчи, оғир жароҳатдан сўнг буткул соғайиб улгурдингизми?

— Албатта, ҳаммаси ўтмишда қолди. Шукурки, бугунги кунда тўлиқ куч билан машғулотларда қатнашяпман ва жароҳат ортиқ безовта қилмаяпти. Ҳатто майдонга тушганимда бу ҳақда ўйламаяпман ҳам. Тўғри, баъзан тиззамдаги чандиққа кўзим тушиб ёқимсиз нарсани ҳис қилишим мумкин, лекин оғриқ ёки чекловлар ҳақида хавотирли ҳеч нарса йўқ. Ҳозирча барчаси жойида.

— Ушбу жароҳат туфайли қарийиб бир йил давомида майдонга туша олмадингиз. Сизнингча ўша пайтларда энг қийини нима эди?

 — Очиғи, жароҳатга йўлиққан биринчи кечанинг ўтиши жуда қийин бўлди. Операциядан кейин эса юриш тугул, ҳатто кийимларимни алмаштиришни ҳам имконини топа олмасдим. Яъни, бирор бир ҳаракат қилишнинг умуман иложи йўқ эди. Бир ярим ой худди шу зайлда давом этди. Тўғриси, Гави мени олдиндан шундай бўлиши ҳақида огоҳлантирганда унчалик эътибор бермаган эканман. Хуллас, жуда оғир даврларни бошдан кечирдим. Хайрият, аста-секин барчаси ўз изига туша бошлади. Дастлаб югуриш, кейинчалик тўп билан ишлашни бошладим ва мана, ниҳоят соғайиб сафга қайтдим.

— Бу давр мобайнида Флик ва жамоадошларингиз сиздан тез-тез хабар олиб туришди, тўғрими?

— Ҳа, албатта, операциядан кейин йигитлар мени ёлғизлатиб қўйишмади. Шунингдек, бош мураббийимиз ҳам тез-тез кўргани келиб, тикланишим қандай кетаётгани ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни назорат қилиб турди.

— Айтганча, Ханси Флик билан қайси тилда гаплашасиз? Инглизчами ёки испанча?

— Аслида у испанчани озми-кўпми тушунади. Лекин шунга қарамай аксарият ҳолларда инглиз тилида гаплашамиз. Қолаверса, ўзаро мулоқотда ёрдам бериш учун бириктирилган таржимонлардан бири ҳар доим Фликнинг ёнида бўлади.

— «Барселона»нинг асосий таркибига жалб этилишингизни қандай билгандингиз?

— Ўтган йили мавсумолди тайёргарлик босқичида «Барса Атлетик» ўйинчиларининг барчаси асосий жамоа билан машғулот ўтказди. Лекин кунлар ўтиши билан баъзилари яна захира жамоасига қайтарилди. Менга эса асосий жамоада қолишимни айтишди. Шундан сўнг Ла Лиганинг янги мавсумидаги биринчи ўйинидаёқ «Валенсия»га қарши учрашувда майдонга тушдим. Ҳа, тан оламан бу мен учун кутилмаган сюрприз бўлганди. Шунингдек, «Барселона»дек буюк клуб таркибида биринчи марта майдонга тушаётганим боис ҳаяжон ҳам йўқ эмасди. Лекин жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлаши, доимий равишда маслаҳат ва тавсиялар бериши натижасида ўзимга бўлган ишончим ортди ва эркинроқ ўйнай бошладим.

— Баъзи мутахассислар «Барселона» ўтган мавсумдаги муваффақиятдан ке­йин бироз хотиржамликка берилган деб ўйлашмоқда...

— Йўқ, бу мутлақо нотўғри фикр. Аслида биз диққатни бир жойга жамлаганмиз ва янги марралар сари интиляпмиз. Шу боис ортиқча гап-сўзларни эътиборсиз қолдиришга ҳаракат қиламиз. Зеро, мавсум бошланганига эндигина икки ой бўлди ва олдинда барчамизни оғир ҳамда машаққатли синовлар кутиб турибди. Шахсан мен одамларнинг «Барселона» ҳақидаги фикрларини ўқимасликка ёки эшитмасликка ҳаракат қиламан. Кийиниш хонасида ҳам деярли шунга ўхшаш вазият. Менимча, бундай ёндашув — ҳамма учун тинчроқ ва яхшироқ бўлса керак.

— Сиз илгари ҳужум чизиғида тўп сурардингиз. Кейинчалик ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳаракатлана бошладингиз. Айтингчи, позициянгизни ўзгартиришингизга нима сабаб бўлган?

— Тўғри, ёшлигимда ҳужумда ўйнардим, аммо вақт ўтган сайин ўзимни ҳужумчилар ортида қулайроқ ҳис қила бошладим ва айнан шу чизиқда яхшигина ўсишга эришдим. Қарабсизки, ўшандан бери шу позицияда тўп суриб келяпман. Умуман олганда эса жамоам манфаати учун исталган чизиқда бор куч билан ўйнашга тайёрман.

— Болалигингизда Бускетсга ҳавас қилиб улғайганингизни бир неча бор айт­гансиз. Ҳозир ҳам у билан тез-тез гаплашиб турасизми?

— Йўқ, унчалик кўп гаплашмаймиз. Бускетс охирги марта жароҳат олганимда хабар юборди ва тезроқ соғайиб кетишимни тилаб, бир нечта маслаҳатлар берди. Тўғриси, ундан шу кунга қадар жуда кўп нарса ўрганган бўлсамда, доимий алоқада эмасмиз.

— Сизга «Барселона»даги қайси ўйинчиларнинг ҳаракатларини кузатиш ёқади?

— Жамоамизда Френки де Йонг, Педри ва Ольмонинг ўйинларини томоша қилиш ўзгача завқ бағишлайди. Шу боис майдонда айнан уларга ўхшаб ҳаракатланишга интиламан. Бу йигитлар ажойиб салоҳиятга эга, ўйин сифати юқори футболчилардир. Шунингдек, менинг позициямда тўп сурадиган бошқа жамоа аъзоларидан Родри («Манчестер Сити») ва Мартин Субименди («Арсенал») каби ижрочиларнинг ҳаракатларини ҳам диққат билан кузатиб бораман.

— Клуб академиясида таҳсил олаётган пайт машғулотларга уйингиздан таксида қатнаганингиз ростми?

— Ҳа шундай, лекин ҳар куни ҳам эмас. Аниқроғи, маш­ғулотларга уч кунда бир марта қатнардик. Ўша пайтларда бизнинг минтақамиздаги ўйинчиларни олиб кетадиган махсус такси хизмати йўлга қўйилган бўлиб, у биринчи мени олгани мактабга келарди ва қайтишда охирги бўлиб уйимга ташлаб кетарди. Масофа узоқ бўлгани боис, уйга етиб келгунимча ярим кечаси бўлиб кетар ва эрталаб яна эрта туриб ва мактабга боришим керак эди.

— Ўша кезларда сиз ёки оила аъзоларингизда бундай қийинчиликларнинг барчаси ўзи шунга арзийдими ёки йўқми, деган шубҳалар ҳам бўлганми?

— Очиғи болалигимга бориб, ўша пайтларда ҳеч қандай қийинчиликни сезмаган эканман. Сабаби, шунчаки таксига ўтириб бошқа болалар билан суҳбатлашардик, ҳазил-ҳузул қилардик. Академияда эса қувноқ машғулотларни ўтказиб, футбол ўйнаб яна ортга қайтардик — тамом, ортиқча машаққат йўқ эди. Эҳтимол, ҳозир бундай шароитни қийинчилик ўлароқ қабул қилишим мумкиндир. Лекин ўша пайтларда ҳеч нарсадан нолимаганман.

БЛИЦ САВОЛЛАР

— Қаерга саёҳат қилишни хоҳлайсиз?

— Мальдив оролларига.

— Севимли таомингиз?

— Суши.

— Севимли қўшиқчингиз?

— JC Reyes или Anuel.

— Club Esportiu Berga  ёки Club Gimnastic Manresa?

— Club Esportiu Berga.

—  Каталониядаги  энг  яхши  байрам?

— «Ла  Патум».

—  Агар « Барсадан»  кетсангиз қайси  уч  жамоадошингизни  ўзингиз  билан  олиб  кетган  бўлардингиз?

— Агар Иньиго ҳали ҳам «Барса»да бўлганида у, Фермин ва Пау Кубарси.

— Қайси стадионда ўйнашни орзу қиласиз?

— «Сантьяго Бернабеу».

— Қайси футболчига қарши ўйнашни хоҳлайсиз?

— Хулиан Альварес.

— Кимни «Барса»га таклиф қилган бўлардингиз?

— Хулиан Альваресни.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:55, 07.11.2025. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.