Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерали Бобоқулов: “Бавария” бажарган ишни нега “Металлург-W” амалга оширолмас экан"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон суперкубоги жавоб учрашуви олдидан Қарши шаҳридаги “Геолог” стадиони анжуманлар залида ҳар икки жамоа мураббийлари ҳамда жамоа сардорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб “Металлург-W” жамоаси бош мураббийси Шерали Бобоқулов эртанги учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

– Эртага жуда мухим учрашув кутиб турибди. Биринчи ўйинда ҳисоб йирик кўриниш олди. Биз ўша учрашувга етарлича тайёргарлик кўра олмаган эдик. Эртанги ўйинда энг мазмунли ўйинларимиздан бирини кўрсатамиз ва ўзимизнинг ўйлаб келган режаларимиз бор. Аввалги баҳсдаги натижани унутган ҳолда ҳаракат қиламиз.

Наргиза Абдурасулова(жамоа сардори):

– Жамоа жавоб ўйинига аввалгига нисбатан кучлироқ тайёргарлик кўрди. Эртага бўлиб ўтадиган ўйинда фақат ғалаба учун майдога тушамиз.

- Қашқадарё футболи, хусусан воҳадаги аёллар футболига бўлган эътибор ҳақида фикрингиз?

– Икки номдор клублар — “Насаф” ва “Севинч” жамоасининг кўрсатаётган натижалари ҳам эркаклар футболи, ҳам аёллар футболи Қашқадарёда жадаллик билан ривожланаётганини кўрсатади. Воҳада футболга бўлган муносабат бошқача. Ҳамма қулайликлар яратилган. Фақат ишлаш керак… Умуман олганда “Севинч” бугун мамлакатимизнинг энг етакчи клуби. Бу жамоадан ўрганадиган томонларимиз кўп. Бу эса “Севинч” жамоасининг танлаган йўли тўғри эканлигини ифодалайди.

- Суперкубокнинг дастлабки учрашувида жамоангиз йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Жавоб учрашувида вазхиятни ўнглашга ишонасизми?

– Биринчи ўйиндаги натижа эсдан чиқади… Футболда ҳар қандай натижа кузатилиши мумкин. Европа чемпионлар лигаси доирасида олдинги ўйинда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Бавария” вазиятни ўнглаб “Порту”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Нима учун биз ҳам шундай реванш ололмас эканмиз. Ўйлайманки, биз ҳам “Севинч”ни мағлуб эта оламиз.

- Жамоангиз олдида қандай вазифа қўйилган?

– Жамоанинг олдига шу вақтгача аниқ вазифа қўйилмаган эди. Рахбариятнинг эътибори яхши. Шундай экан, биз ўтган мавсумдаги ютуқларимиздан пастламоқчи эмасмиз. Чемпионлик ва кубок баҳсларида фақат бош соврин учун курашамиз.

- Эркаклар футболи билан аёллар футболининг фарқи нимада деб ўйлайсиз?

– Аёллар нозик дид соҳиби, уларнинг руҳияти бошқа… Шуларни инобатга олган ҳолда иложи борича жамоани аниқ мақсад сари етаклаймиз. Эртага Ўзбекистон кубоги финалидаги натижа тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз.

Шу ўринда “Металлург” жамоаси номидан ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган, футболимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган Мирон Кимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:36, 23.04.2015. Ўқилди: 4404 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.