Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Таклиф тушмаса ҳам қийин экана?!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт бир қатор тажрибали мутахассисларимиз ҳеч қайси клубда фаолият кўрсатмаяптилар. Улар орасида катта меҳнат тажрибасига эга ва ҳаттоки, вақтида терма жамоада ҳам яхши иш олиб борган мураббийларни учратиш мумкин. Ҳа, таклиф тушмаса қийин. Қисқаси, бўш юрган мутахассисларга нисбатан «Мажбурий таътилни ўтказишмоқда»,-дейиш мумкин. Қуйида ҳар қандай клубга фойдалари тегадиган даражада салоҳиятли 3 нафар мураббийимизга алоҳида назар соламиз.

Баҳром ҲАКИМОВ

Баҳром Ҳакимов анчадан буён ишсиз юрибди. Унинг сўнгги иш жойи биринчи лига жамоаси «Ерқўрғон» («Аланга») бўлган эди. Кейинчалик бу клубда юзага келган муаммолар сабабли, Баҳром Мамажонович лавозимидан кетганди. Шундан бери қўқонлик тажрибали мутахассисга таклиф тушгани йўқ ёки тушган бўлса ҳам, ўзига маъқул келмаган. Тўғри, йил бошида уни «Қўқон-1912» жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинчалик булар асоссиз бўлиб чиқди. Ҳозирда Ҳакимов мажбурий таътил онларини давом эттиряпти. Газеталарга бераётган интервьюларида дам-бадам таклиф тушмаётганлиги, агар чорлов олса, уни албатта, кўриб чиқишга тайёр эканлигини таъкидламоқда. Умуман олганда, олий лига клублари мана шундай мураббийларга ишонч билдириб, яхши натижага эришсалар бўлади. Ҳарқалай, вақтида олий лиганинг қатор кучли жамоаларини яхши бошқариб, ўзбек футболида ном қозонган мутахассиснинг бундай тарзда ишсиз юргани ачинарли...  Кўрамиз, Баҳром Мамажонович қачонгача профессионал футболдан четда юраркин?

 

Фурқат ЭСОНБОЕВ

Жиззахлик мураббийнинг ҳам яна мажбурий тарзда ҳордиқ чиқараётгани кўпчиликни ҳайратлантираётган бўлса, ажабмас. Ўтган мавсум Александр Мочинов ўрнига «Оқ-тепа»да иш бошлаган Фурқат Эсонбоев жамоани маълум муддат бошқарди. Лекин клубни олий лигага олиб чиқиш унинг қўлидан келмади. Чунончи, жамоа олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилганди. Бироқ «Оқ-тепа» олий вазифани уддалай олмади. Шундан сўнг раҳбарият Эсонбоевни лавозимидан олишни лозим топди. Мана, у ҳамон ўзига янги жамоа топганича йўқ. «Сўғдиёна»да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ Даврон Файзиевнинг жойида қолиши маълум бўлгач, Эсонбоев ишсизлар рўйхатини тарк этмади. Ҳаттоки, биринчи лига клубларидан ҳам таклиф олмаган кўринади. Ўтган йилларда мураббий «Ғал-лакор» жамоасида иш юритганди. Жорий йил эса бу жамоа қуйи лигада иштирок этаётгани йўқ. Демак, Фурқат Эркиновичнинг шиддатли ўйинларни томошабин сифатида кузатишдан ўзга чораси қолмаяпти.

 

Усмон ТОШЕВ

Усмон Қудратовични юртимиздаги энг тажрибали мураббийлар сирасига киритиш мумкин. Айни пайт бухоролик футбол билимдони ОФК инструктори сифатида ишламоқда. Мураббийларни ўқитиш ва уларни керакли лицензиялар билан таъминлашни ўз зиммасига олган. Усмон Қудратовичнинг сўнгги иш жойи биринчи лига иштирокчиси «Спартак» бўлганди. Кейинчалик юзага келган молиявий муаммолар натижасида, бу клуб бутунлай тарқатилди. Тошев шундан буён бирор жамоадан тайинли таклиф олмади, шекилли. Акс ҳолда, PRO лицензиясига эга бўла туриб, ишсиз юрмасди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:27, 24.04.2015. Ўқилди: 6390 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.