Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Менинг устозим эдилар...» (Давлат Турдиалиев хотирасига бағишланади)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Телетрансляциялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Вафот этганлар хусусида ёзилганида, “агар тирик бўлганида” деб тўхталишади, бу сал нотўғри тушунча... Менинг устозим - 1962 йилнинг 25 апрелида дунёга келган эди.

Демак, бугун менинг устозим туғилганига 53 йил бўлди. Минг таассуфки, бугун устозим тириклар орасида эмас. Ҳа, азизлар, мен, юксак истеъдодли инсон, жуда кўп шогирдларига эга инсон, энг муҳими қалби тоза инсон – Давлат Турдиалиев ҳақида гапиряпман.

Давлат аканинг шогирдлари жуда кўп, мен ҳам уларнинг ичида биттасиман. Тан оламан, энг яхшиси эмасман. Бироқ, бошқаларга қараганда айнан мен кўпроқ қарздорман у инсондан. Икки томонлама.

Биринчиси, ҳаётнинг энг дақиқ жиҳатларини шу одам тушунтириб берган менга. Иккинчиси, ўша одам туфайли мен “йўқ жойдан” шарҳловчиликка кириб келганман. Фақат матн ёзишга қизиқадиган ва фақат кадр ортидан ўқишга одатланган оддий болани шу одам шарҳловчилар хонасига олиб кирган эди. Бу бола қалтираб ўтирганида ҳам, “Қўрқманг, сиз яхши шарҳловчи бўла оласиз!” деб, шу болани ўзига ишонч уйғоттира олган инсон ҳам айнан Давлат Турдиалиев бўлади.

“Давр”да ишлаб юрардим. Биринчи шарҳдан кейин танқид қилмаган одам қолмади ҳисоби ТВда. Баъзилар шуни кутиб юришган эканми, дейман, “Қалай бўлар экан шарҳлаш... мишиқи, бизни танқид қилувдингми?” деганлар ҳам бўлди. Юзимга айтишди. ТВнинг таниқли одамлари Давлат акага: “Қўйинг шунақа чурвақаларни, ўзингиз шарҳлайверинг!” деб, олдимда мазаммат қилиб ўтишди. У одам эса кулиб туриб жавоб бераверарди: “Мен унда кўп нарса кўряпман, озгина сабр қилиб туринглар, ҳаммаси яхши бўлади!”

“Давр”нинг хонаси олдин кичкина бўларди. Кичкина бўлардию, бағри кенг эди ўшанда. Бир куни бир одам эшик олдида ўтирган қиздан “Хайрулла борми?” деб сўради. Кутилмаганда, бу овозни эшитиб, Давлат ака сапчиб чиқиб кетдилар. Эшик олдида гаплашишди. Мен бировнинг гапини эшитиш мумкин бўлмаса-да, эшикнинг ёнига келиб, уларнинг қуйидаги суҳбатини эшитиб турдим:

- Давлат, кеча Италия А Серияси ўйинини бериб зўр қилдингиз. Бироқ, анови ёш болани олиб кирманг бошқа, илтимос! Эплаб оғзини оча олмаяпти-ку...

- Фалончи ака, бу унинг биринчи шарҳи. Унинг базаси бой. Яхши ёзади, хотираси яхши. Гапириш эса машқ билан ўрганиладиган нарса. Озгина кутинг, айнан сизбоп шарҳловчи етиштириб бераман!”

У одам хўп деб кетди. Давлат ака хонага кирдилар. Менинг эшик олдида туриб эшитганларимдан бехабар ҳолда нима дедилар, денг: “Хайрулла, сизнинг шарҳингизни мақтаб келибди... Ман унга: “Ҳозир ўзига гапирсангиз, айнийди”, - деб кетказиб юбордим. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. Тавба, менга ҳақиқий ихота бўлаётган одамнинг бу яхшилигига лол эдим, лол...

Энди-энди шарҳлочилик соҳасида тетапоя қилаётган болага, ўзига берилган ҳафтанинг икки кунидан бирини шундоқ топшириб юборишини нима дейсиз энди... Салдан кейин, бир баҳона билан Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини жонли эфирда менга топшириб юборганлари ҳам эсимда. 2001 йили умуман кутилмаганда... ЎФФга бориб, “Хитой – Ўзбекистон ўйинини шарҳлаш учун менинг ўрнимга Хайрулла боради”, деб хал қилиб келганлариниям эслайман. Биринчи марта чет элга чиққандим ўшанда. Хуллас, бу одам шунақа эди. Етук шогирд чиқариш учун борини-да сарфлаб юборарди. Мен ўз кўзим билан кўравериб, ўрганиб кетгандим.

Бир куни “Шогирдларингиз жуда кўп-а?” деганимда, зўр жавоб бергандилар: “Сизларга бу қадар кўп эътибор беришимнинг сабаби битта - сизлар ҳам ўзингиздан кейингиларга шундай бўлишингиз учун...”

Афсус, биз у қадар бўла олмадик. Тўғрисини айтай, бунақа тоза бўлиш қийин экан. Баъзи ҳолатларда билиб турсак-да ёшларга ўрин бермадик. Мана шу паллаларда Давлат ака қандай инсон эканлигини ҳис қилдим, азизлар!

Бугун мана шу инсон туғилганига 53 йил тўлди. Лекин орамизда йўқлар. Бошқа шогирдларининг ичидан нима ўтаётганини билмайману, аммо менга ҳаммадан ҳам қийинроқ, деб ўйлайман. Чунки мен бу инсон кўз юмаётган пайтда олисда эдим. Ҳеч қандай ёрдам тугул, ҳатто бошларида туришга-да ярамайдиган ҳолда эдим. Бир кун кейин, эрталаб “Машъал” радиосида Норбек Ниёзовдан эшитдим бу машъум хабарни. Ўша куни ғалати бўлиб юрдим. Йиғламадим, йиғлаш уят жойларда эдим. Мана шунинг учун ҳам қаттиқ қийналдим. “Кўрпанинг остида йиғлаш бахти бор” деган жойларда эдим, азизлар. Бунақа пайтда қўлингиздан ҳеч нарса келмаслигидан-да оғирроқ нарса йўқ экан. Шуни тушундим. Жаҳон чемпионатининг охирги баҳсларини фақат шу инсоннинг шарҳи билан кўрганимданми, охирги пайтда хотира боғларида кўп сайр этадиган бўлиб қолган эдим. Бу хабар... юракни эзиб юборди. Жуда. Тўғриси, сизга тушунтириб бера олмайман барибир!

Менинг қўлимдан келадиган иш ҳозир фақат шу. Мақола ёзиб эслаш ва дуо қилиш. Орқаларида қолган аҳли оилаларига чиройли сабр ва улкан муваффақиятлар тилаш. Айниқса, ҳозирда “Спорт” телеканалида фаолият олиб бораётган устознинг ўғли Ҳасанжонга айтар гапларим бор эди: “Отангизга ўхшанг. Шарҳловчиликда ҳам, инсонийликда ҳам! Барча ишларингизга Аллоҳнинг Ўзи ёр бўлсин. Отангизни ҳам жойларини жаннатлардан қилган бўлсин! Мен отангиздан бир умрга қарздор бўлиб қолдим. Отангиз бошқача одам эдилар! Мен шундай Инсоннинг шогирди бўлганимдан фақат фахр этурман!”

Сиз ҳам дуода бўлинг, азизлар! Бу одам яхши инсон эдилар...

Хайрулла ҲАМИДОВ

Давлат ака иш устида. Хориж сафарларидан бири...

Давлат ака шогирд тайёрлашда ҳеч эринмасдилар...

Миср сафари. Нил дарёси устидаги кўприк. Давлат Турдиалиев, Тўлқин Бакирхўжаев ва Хайрулла Ҳамидов...

Давлат ака. Кам сонли дам олишларидан бирида...

Бу инсоннинг юзларида нур бор эди. Устознинг дуосидамиз ва сиздан ҳам шуни умид қилиб қоламиз...

Манба: www.uff.uz
Киритилди: 09:55, 25.04.2015. Ўқилди: 21779 марта. Фикрлар: 37 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик