«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси финалида «Фрайбург» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу йил «Астон Вилла» жуда жиддий ва бор эътиборини қаратган ҳолда ҳаракат қилди. Футболчилар улкан иштиёқ намойиш этишди. Мен уларга бу хусусият Европа лигасида биз учун жуда зарур бўлишини айтгандим. Майдонда марказий қаҳрамонлар ролини ижро этиш лозим эди ва улар буни уддалашди.
Фантастика. Еврокубоклар «Астон Вилла»га кўп нарса берди. Худди шу гапни шахсан ўзим ҳақимда ҳам айтишим мумкин. Еврокубокларда ўйнаш имконияти учун доимо миннатдор бўламан. Бу ерда гап ҳар бир турнир: Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ҳақида кетмоқда. Албатта, Европа лигаси менга айниқса яқин. Мен ўзим ишлаган барча клублардан миннатдорман, чунки улар менга тўғри йўлни кўрсатишди. Испанияда — «Валенсия», «Севилья» ва «Вильярреал»да, ҳамда бу ерда — «Астон Вилла»да алоҳида қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим», — дея Эмерининг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.
«Астон Вилла» ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди. Бу инглиз клуби учун 1982 йилдан бери илк йирик еврокубок финали эди. Ўшанда жамоа Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).