Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳимояни «Эвертон»дан ўрганинг, йигитлар ёхуд Ливерпуль кўчаларида байрам (мухлис мақоласи)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хайрли тонг, “МЮ” мухлислари. Мағлубиятдан ранжимай ўтирибсизларми? Хафа бўлишга ҳаққимиз ҳам йўқ. «Эвертон» бугун биздан анча тартибли ва ақлли ўйин кўрсатди. Буни йирик 3:0 ҳисоби ҳам айтиб турибди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ бизни қарши ҳужумда оқилона жазолай олган мезбонлар учрашувнинг қолган қисми учун ўзларининг руҳий устунликларини таъминлай олишди. Гол муаллифи бўлган МакКарти икки ҳимоячимиз орасидан ўтиб кетиб, Де Хеанинг «нозик жойи»ни топа олди. Бу ҳолатда бутун айбни МакНейрга қўя олмаймиз, лекин у оёқ чўзмаганда, Дели Блинд нимадир қилиши мумкин эди.

Ҳужумларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак - бари бесамар. «Эвертон» ҳимоячилари, барча ҳужумларни йўққа чиқаришда энг яхши коэффициентни беришди. Учрашувнинг 35-дақиқаси ҳам биз учун аламли якунланди. Бурчак тўпидан самарали фойдалананган «Эвертон» вакили Стоунс бош билан ажойиб ўйин кўрсата олишини исботлаб берди. Камига Эшли Янг шундоқ ҳам дарвозамиз томонга интилаётган тўпга «қарашворди».

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчи бўлимдагидек устунлигимиз остида бошланди. Кўзга кўринарли хавфли вазиятлардан бири бу Руниннг зарбаси бўлди. Лекин жамоамизнинг собиқ дарвозабони Тим Ховард зарбани бир амаллаб оёқлари ёрдамида қайтариб юборди.
Ҳужумлар қилишда давом эттик, «Эвертон» эса чиройли ҳимояланишда. 76-дақиқа эса жамоамизга яна битта гол «совға» қилди. Эътиборлиси, яна қарши ҳужум қурбони бўлдик. Ҳимоячиларимиздан олдинроққа ўтиб кетган Лукакуни тўп билан таъминлашганида, жамоамиз ўйинчилари ўйиндан ташқари ҳолат деб ўйлаб бир муддат тўхтаб қолишди. Афсуски, Лукаку олдинга интилган бўлса-да, ўзи тўпга тегмади. Ҳимоячиларимиз «қотиб» қолганини кўрган Кевин Миральяс чаққонлик билан орқадан чиқиб тўпни илиб кетти-да, дарвозабонимизни қийинчиликсиз ранжитди. Ўйин охиригача жамоамиз вакиллари яна бир-иккита ҳужумлар уюштиришди, лекин олдингиларидай бесамар.
Ана энди, ўйиндаги алмаштиришлар ҳақида тўхталсак.

Неча ўйинлардан бери имконият бериб келинаётган Радамель Фалькао бугунги ўйинда иккинчи таймданоқ ўйинга туширилди. Собиқ жамоасига қарши ўйинда иши юришмаган Феллайни иккинчи таймда ўз ўрнини айнан Фалькаога бўшатиб берди. Лекин, Ван Галнинг бу тактикаси ҳар доимгидек ва кутилганидек фойда бермади. Озиб-ёзиб бир марта гол урган Фалькао ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини кейин билди.

Ўйиндаги иккинчи ўзгариш Мата ва Ди Мариянинг ўзгартирилиши эди. Худди “Челси”га қарши ўйинда бўлганидек, бу ўзгартириш ҳам фойда бермади. Ди Мариянинг қўлидан келмади ўйинни жиндай бўлсада яхши томонга ўзгартириш.

Учинчи ўзгариш эса мажбурликдан амалга оширилди. Кичик жароҳат олган Руни ўрнига узоқ муддатли жароҳатдан соғайиб қайтган Робин Ван Перди туширилди. Афсуски, уч дақиқалик ўйин давомида Ван Персидан бирор тузукроқ гол ҳам кўролмадик...

Аслини олганда, жамоамиз 90% га шаклланиб улгурди. Ҳимоячиларимиз ёмон эмас. Фақат - ёш. Тажриба камроқ. Ўйин амалиёти бу нарсани йўққа чиқаради албатта. Шоу ва Дейли Блиндлар билан қўрқмасдан мақтансак арзийди. Ярим ҳимоямиз ҳам чаккимас. Мата, Эррера, Феллайни, Валенсия, Янг. Фақат ҳужум чизиғимизда Рунининг ўзи кучсизлик қиляпти. Унга янги мавсумдан энг яхши номзодлардан бири - Голландия чемпионати тўпурари Мемфис Депайнинг ёрдамга келиши кутилмоқда.

Агар Ди Марияга ҳам яхшироқ маблағ билан таклиф чиқса, қўйиб юбориш керак. Дима иқтидорли, серқирра футболчи, лекин «Манчестер Юнайтед» учун эмас.Фалькао борасидаги фикрим эса битта: «Монако сари олға»!

Мана, азиз фанатдошлар, ичимдаги гапларни айтдим. Буёғига чидаймиз, сабр қиламиз, қўллаб-қувватлаймиз. Кейинги рақибимиз – “Астон Вилла”.

Баҳодир Маҳмудов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:00, 27.04.2015. Ўқилди: 4003 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.