Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» президенти ВАР ва ҳакамларни «Атлетико» билан ўйиндаги хатоларда айблади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳслардаги ҳакамликни кескин танқид қилди. Каталония жамоаси икки ўйин натижасига кўра (0:2, 2:1) мусобақани тарк этди.

«Атлетико»ни ярим финалга чиққани билан табриклайман. Аммо бу кечаги шармандали ҳакамлик ва ВАР ишини оқламайди, буни қабул қилиб бўлмайди.

Биринчи ўйинда бизнинг фойдамизга тоза пенальти белгиланмади, шунингдек, футболчиларимиздан бири майдондан четлатилди, ваҳоланки у фақат сариқ карточкага лойиқ эди — Жулиано тўпни назорат қилмаётганди. Ҳакам аввалига буни тўғри аниқлади, аммо кейин ВАР аралашди ва у қарорини ўзгартириб, қизил карточка кўрсатди.

Ушбу қарама-қаршиликда ҳакамларнинг қарорлари бизга катта зарар етказди, жавоб ўйинида ҳам шундай бўлди. Кунде тўпга осонлик билан етиб олиши мумкин бўлган вазиятда ўйинчимизни четлатишди, Эрик охирги ҳимоячи эмасди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатди, бу тўғри қарор эди, лекин ВАР уни қарорини ўзгартиришга мажбур қилди. Яна бир хато.

Ферраннинг голи инобатга олиниши, Ольмога нисбатан эса пенальти белгиланиши керак эди. Ферминга нисбатан бўлган агрессияни эса... хоҳлаганингизча баҳоланг. Бунга чидаб бўлмайди, жароҳатини тикишаётганда у роса азобланди, бу ақлга сиғмайди.

Биз шикоят қилдик ва бизга бу қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтишди. Энди биз бунинг сабабини тушунтиришларини сўраяпмиз. Юсте яна бир шикоят берилишини айтди. Кеча бизга нисбатан қилинган ишларни қабул қилиб бўлмайди. Бу чидаб бўлмас ҳолат, бу — шармандалик», — деди Лапорта.

Киритилди: 17:50, 15.04.2026. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик