Футболда ва ҳар қандай спортда ҳам ҳомийлар асосий ўрин тутишади.
2014-йилда "Арсенал" ва Puma ўртасида 4 йиллик шартнома имзоланди. Унга кўра Пума ҳар йили клуб учун € 42 млн ажратиши керак бўларди. Бу футбол тарихи учун рекорд ҳомийлик бўлганди.
Аммоораданбирозвақтўтиб, "МанчестерЮнайтед" ва adidas компаниялари ақл бовар қилмас шартнома имзолашди. € 105 млн ҳар йили "қизил иблислар" ҳисобига ўтиб туради. Бу маблағга анча йирик трансферлар амалга оширса бўлади.
Бир неча кун олдин эса Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам катта ҳомийлик шартномаси имзолади. Яна ўша адидас фирмаси. Шартнома шарти: adidasҳар йили "Бавария" учун € 60 млн ажратади.
Шундайқилиб, букўрсаткичбўйича "Арсенал" ва Puma 3-ўрингатушибқолишди.
Биз эса сизга энг катта ҳомийлик шартномалари ўнлигини тақдим этамиз.
1. «Манчестер Юнайтед» ва adias. € 105 млн, бир мавсум учун. Шартнома 2025-йилгача.
2. «Бавария» ва adidas. € 60 млн, бир мавсум учун. 2030-йилгача.
3. «Арсенал» (Лондон) ва Puma. € 42 млн, бир мавсум учун. 2018-йилгача.
4. «Челси» ва adidas. € 42 млн, бир мавсум учун. 2023-йилгача.
5. «Реал» ва adidas. € 38 млн, бир мавсум учун. 2020-йилгача.
6. «Ливерпул» ва New Balance. € 35 млн, бир мавсум учун. 2018-йилгача.
7. «Барселона» ва Nike. € 33 млн, бир мавсум учун. 2018-йилгача.
8. «Ювентус» ва adidas. € 23 млн, бир мавсум учун. 2021-йилгача.
9. «Милан» ва adidas. € 20 млн, бир мавсум учун. 2023-йилгача.
10. «ПСЖ» ва Nike. € 20 млн, бир мавсум учун. 2022-йилгача.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).