Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «Гуруҳ ғолиби бўлишимиз шарт»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров Жанубий Корея К-лигасида ўзининг иккинчи ёшлигини бошлаган кўринади. Ортда қолган еттита тур учрашувида ҳамюртимиз «Ульсан Хюндай»нинг муваффақиятига муносиб тарзда улуш қўшди ва жамоасининг том маънодаги етакчи футболчисига айланди. Жепаров мана шу 7 ўйинда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Албатта, ярим ҳимоячи учун бу ёмон кўрсаткич эмас. Боз устига дастлабки икки турда у рамзий терма жамоа сафидан ҳам жой олди. «Ульсан» эса 7-турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Умуман олганда, Сервер учун Корея иккинчи ватанга айланиб улгурди, дейиш мумкин. У тўрт мавсум давомида «Сеул» ва «Сеонгнам Ильва Чунма» клублари шарафини ҳимоя қилди. Бу йилдан, яъни бешинчи мавсумдан эътиборан эса «Ульсан» либосида ҳаракат қиляпти. Шу пайтгача К-лигада 93та ўйин ўтказиб, 16та гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйлаймизки, ярим ҳимоячимиз тез орада 100лик довонини ҳам забт этади. Биз 8-тур ўйини олдидан Осиёнинг икки карра энг яхши футболчисидан интервью олдик. 

- Сервер, Жанубий Корея К-лигасида янги мавсумнинг 7та тури ортда қолди. Дастлабки таассуротлар ва илк хулосалар қандай бўляпти?

- Қувонарлиси, мавсумни кўтаринки кайфиятда бошладик. Кетма-кет икки турда кучли жамоаларни мағлубиятга учратдик. Мен учун яна бир қувончли ҳолат - ана шу икки ўйинда 2та гол киритишга эришдим. Бунинг натижасида турнинг рамзий терма жамоасидан жой олдим.

- Лекин шундан сўнг дуранглар серияси бошланди...

- Ҳа, афсуски шундай бўляпти. Ға­-лабага жуда яқин келган учрашувларда дуранг билан кифояландик. Ҳеч бир жамоа майдонга ютқазаман деб чиқмайди. Ўйин 90-дақиқадан кейин ҳам давом этади. Фақатгина финал ҳуштаги янграганидан сўнггина нафас ростлаш ва клубингиз ғалаба қозонаётган бўлса, уни жамоадошларингиз билан биргаликда нишонлашингиз мумкин.

- Етти ўйинда 4 дуранг, бу кўпми ёки..? 

- Қайсидир маънода яхши, лекин бир томондан бунинг акси. Ижобий томони, ҳали мағлубиятга учрамадик. Дуранг ҳам очко тақдим этади. Лигада фақат биз ва пешқадам «Чонбук»нинг мағлубиятлар устунида ноль сони турибди. Қолаверса, кучли жамоалар билан ўйинда очко йўқотдик. Ўзи К-лигада бошқалардан сезиларли даражада кучсиз клубларнинг ўзи йўқ. Рақибнинг қандай ўйин кўрсатиши ҳам жамоангиз ўйини ва якундаги натижага таъсир қилади.

- «Чонбук Моторс» клуби бошқалардан кучлидек кўриняпти. Бу фикрга қўшиласизми?

- Еттита тур ўтганлигини инобатга олсак «ҳа», лекин олдинда ҳали бутун мавсум ва бундан ташқари 6та клуб иштирокидаги иккинчи босқич учрашувлари борлигини назарда тутсак, ҳали хулоса чиқаришга шошилмаган бўлардим. Ҳа, «Чонбук» 7 учрашувнинг 6тасини ўз фойдасига ҳал қилди. Бир ўйинда дуранг ўйнади. Лекин ҳали кутилмаган «совғалар» ҳам бўлиб қолиши мумкин. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Бошқа томондан «Чонбук» таркибида кучли футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Буни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Иккинчи ўринда бораётган «Сувон» пешқадамдан 5 очкога ортда қоляпти. Биз эса сувонликлардан бир очко кам жамғарганмиз. Олтинчи поғонадан жой олган «Чуннам Драгонс» клуби 10 очкога эга ва битта ғалаба бу клубни 3-ўринга олиб чиқиши мумкин. Унутманг, суҳбатимиз Корея К-лигаси ҳақида кетмоқда. Бу лигага ортиқча таъриф шарт бўлмаса керак.

- Сиз К-лиганинг илк туридаёқ жорий мавсумдаги голларингиз ҳисобини очдингиз. Энг муҳими, ўша ўйинда собиқ жамоангиз «Сеул» дарвозасини ишғол қилдингиз. Голни нишонлашда ортиқча эҳтиросларга берилмаган бўлсангиз керак?

- Йўқ, нега энди. Ахир мен профессио­нал футболчиман. Ўйин пайтида сенинг қайси жамоага қарши ҳаракат қилаётганинг эмас, қайси клуб номидан майдонга тушганинг муҳим ҳисобланади. Мисол учун, ўтган мавсум «Ульсан»да ўйнаб, бу йил «Сеул»га ўтган футболчи ҳам шундай қилган бўларди. Қандай қилиб голли вазиятга чиқиб бориб, уни кўкка совуриш мумкин? Ўз голим билан жамоам ғалабасига хисса қўшганимдан хурсанд бўлдим. Ўйлайманки, сеулликлар ҳам мени тўғри тушунишган.

- Рамзий терма жамоадан жой олиш сиз учун қанчалик аҳамиятли?

- Албатта, бундан хурсанд бўлдим. Кетма-кет иккита ўйинда гол киритганимдан сўнг рамзий терма жамоага киритишди. Айниқса, биринчи ўйиндан кейин бизнинг жамоадан уч нафар футболчи рамзий терма жамоадан жой олди. Мендан ташқари дарвозабонимиз Ким Сеунг Гю ва амплуадошим Тартага ҳам «рамзий»дан жой тегди. Иккинчи турнинг рамзий жамоасидан ҳам уч нафар ўйинчимизга жой ажратилди.

- ЖЧ-2018 қуръаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу гуруҳдан 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқишимиз шарт. Баҳрайн ва КХДР билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Корейслар билан ўйинлардаги статистика биз томонда. Энди Баҳрайнни ҳам мағлубиятга учратишимиз керак. Яман билан терма жамоамиз 1997 йили ўйнаган. Ўшанда Сана шаҳрида миллий терма жамоамиз ЖЧ саралашларидаги илк тарихий учрашувини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Мен ўша пайтда 15 ёшли ўсмир эдим. Филиппин билан эса умуман жамоамиз учрашмаган экан. Бир сўз билан айтганда, биз гуруҳ ғолиби бўлишни мақсад қилганмиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:11, 01.05.2015. Ўқилди: 5830 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик