Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳусниддин Ғофуров: Олий лигага қайтишга ҳали улгураман

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

боришга ҳаракат қиламиз.

Husniddin G'ofurov.jpg

Европа тўп сураётган кам сонли ўзбек футболчиларидан бири фарғоналик Ҳусниддин Ғофуровдир. Ёш иқтидор эгаси ҳозирда Сербия биринчи лигаси иштирокчиси Иваницанинг “Явор” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Тўғри, унинг жамоаси юқори дивизионда эмас. Лекин Ҳусниддин ўз клубида асосий таркибда тўп суриб келмоқда ва унда мунтазам ўйин амалиёти бўлмоқда. Бу эса терма жамоамизга номзод саналувчи Ҳусниддин учун қувонарли ҳолдир. Ўтган мавсум якунида биринчи лигага тушиб кетган “Явор” жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда ва чемпионат якунига бешта тур қолганда олий дивизонга қайтиш учун жуда яхши имконият хосил қилган. Шу боисдан футболчимиз билан боғландик ва унинг фаолияти ҳамда жамоадаги ҳолат борасида суҳбатлашдик.

- Ҳусниддин, фаолиятингиз қандай кечмоқда? Янгиликлар борми?

- Фаолиятим бир текисда кечмоқда. Жамоамнинг асосий таркиб ўйинчиларидан бириман. Учрашувларда мунтазам бошланғич таркибга киритилмоқдаман ва “Явор”нинг қўлга киритаётган ғалабаларига имкон қадар ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилиб келаяпман.

- Жамоангиз тўғрисида сўз очдингиз. “Явор” учун мавсум ёмон ўтмаяпти. Клуб турнир жадвалида етакчилардан бири…

- Ҳа, жамоамиз учун янги мавсум ёмон ўтаётгани йўқ. Бизнинг олдимизга илк мавсумдаёқ юқори дивизионга қайтиб чиқиш вазифаси қўйилган. Ушбу мақсад йўлида ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирча ишларимиз ёмон кетаётгани йўқ. Жамоамизда мураббий алмашди. Янги мураббий ҳам бизни элита томон бошлашга интилмоқда. Умид қиламанки, мавсум сўнггида яна олий дивизонга қайтишга муваффақ бўламиз. 

Husnıddın.jpg

- Чемпионат якунига қадар яна бешта тур бор. “Явор” эса ҳозирча турнир жадвалида учинчи бўлиб турибди. Қийин бўлмасмикан…

- Менимча, бизда ҳам имконият ёмон эмас. Тўғри, “Радник” ва “Металац”дан ортда бораяпмиз. Лекин орадаги фарқ катта эмас. Қолаверса, ушбу икки жамоа сўнгги турда ўзаро тўқнаш келади ва улардан бири ёки иккиси ҳам очко йўқотади. Бу эса бизнинг клуб учун айни муддаодир.

- Сербияда юқори лигага чиқиш тизими қандай? Биринчи лигадан элитага нечта жамоа йўл олади?

- Биринчи лигада дастлабки иккита ўринни банд этган жамоалар тўғридан-тўғри супер лигага йўл олишади. Учинчи поғонани эгаллаган клуб эса юқори лигадаги 14-ўриндаги клуб билан баҳслашишига тўғри келади. Нима бўлганда ҳам “Явор” супер лигага чиқа олади, деб ўйлайман.

- Жамоадаги барча юқори лига йўлланмаси қўлга киритилишини интизорлик билан кутаётгандир…

- Ҳа, шундай! Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам буни интизорлик билан кутишаяпти. Аммо сўнгги турларга келиб ғалаба қозониш анча қийин кечмоқда. Барча жамоалар ҳар бир очко учун қаттиқ курашишмоқда ва бу бизга бироз қийинчилик туғдирмоқда. Лекин барчамиз йўлланма қўлга киритилишидан умидвормиз.

Husniddi G'ofurov_Yavor Serbiya.jpg

- Ўзингиз намойиш қилаётган ўйинингиздан қониқаяпсизми?

- Имкон қадар ўз устимда ишлашга ҳаракат қиляпман. Тўғри, ҳозир биринчи лигада ўйнаяпман. Аммо янги мавсумдан яна элитада ўйнаш ниятидаман. Шу боисдан ўз устимда ишлашдан тўхтаганим йўқ. Қолаверса, анча вақтдан буён миллий терма жамоамиздан чақирув олмадим. Ўз ўйинимни такомиллаштириб бориш орқали яна бош жамоамиздан таклиф олишни кўзлаяпман.

- Мавсум якунлангач ҳам “Явор” сафида ўйнашда давом этасизми?

- Ҳозирча бу борадад аниқ бир гап айта олмайман. Боиси шартнома муддатим якунланиб бормоқда. Барчаси мавсум тугагач аён бўлади.

- Бошқа клублардан таклиф келиб тушмадими?

- Ҳозирча ҳеч қайси жамоадан таклиф олганимча йўқ. На, “Явор” ва на бошқа бирор клуб вакиллари мен билан алоқага чиқишди. Ҳозирча мавсум тугашини кутаман, сўнг бирор қарорга келаман.

- Олий лига жамоаларига қайтишингиз ҳам мумкинми?

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, ҳали Европада яна бир неча мавсум давомида ўйнаш ниятим бор. Миллий чемпионатимиз жамоаларида тўп суришга улгураман. Шу боисдан ҳам ўз омадимни хориждан излашда давом этаман. Ўзимга қолса, кучлироқ чемпионатларда тўп сурмоқчиман. Олий лигада эса вақти келса албатта ўйнайман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: Sports.uz
Киритилди: 19:38, 01.05.2015. Ўқилди: 3712 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик