Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Форс нашри: Остон Ўрунов "Ювентус"ни қизиқтириб қўйди! [34]

Меҳди Таремий: «Ўзбекистон — жуда кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, аммо Миср билан ўйнашни истагандик» [18]

"Барса" афсоналари Лапортадан Мессини қайтаришини сўрашди [12]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналдунинг дисквалификацияси ҳақида гапирди [11]

"Реал" ўзига кераксиз икки нафар ҳимоячини аниқлаб олди. Улар ёзда текинга жамоадан кетади [11]

«Барса» қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган вариантларни тузди [9]

"Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини эълон қилди [7]

Суарес: "Одамлар менинг "Барселона"да фақат битта яхши мавсумим бўлган, деб нотўғри фикрлашмоқда" [5]

Шахмат. Жаҳон кубоги. Нодирбек Ёқуббоев илк ўйинда ғалаба қозонди, Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади [4]

Карвахаль "Реал"да бирга ўйнаганлардан идеал футболчи йиғди [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шукурали Пўлатов: «Ҳозирча ҳаммаси яхши, муаммо йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олий лиганинг эндигина 6та тури ортда қолган бўлсада, миллионлар ўйини ишқибозлари шу пайтгача ўтган ўйинларда етарлича кутилмаган натижалар гувоҳига айланишди. Бу жуда яхши ҳолат. Қайсидир маънода келишилган ўйинлардан холи чемпионат ўтказиш борасидаги ўзаро ваъдалар ана шу кутилмаган «интрига»ни тақдим этяпти, дейиш мумкин. Касбимиз ва ишимиз юзасидан ҳар куни соҳанинг кўплаб вакиллари билан суҳбатлашамиз. Улар ҳам асосан бундай фикрни тасдиқлашяпти. Агар мавсум охиригача шу «ҳалоллик» сақлаб қолинса, футболимиз тараққиё­тида олдинга каттагина силжиш кузатиларди. Ана шу биз айтаётган «интрига»га ўз ҳиссасини қўшаётган жамоалардан бири - бу «Нефтчи». Аслида Фарғона клубига нисбатан «Шов-шув кўтаряпти», дейишнинг ўзи ножоиздек. Зеро, бу жамоа ўтган асрнинг 90-йилларида ўзбек футболининг байроқдори эди. Лекин сўнгги йилларда водийнинг бош жамоаси ўз мавқеини анчагина йўқотиб қўйди. Мана, жорий йилдан «Нефт­чи» яна аввалгидек ўйин кўрсата бошлади. Тўғри, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Лекин факт шуки, Мурод Исмоилов жамоаси ҳозирча ёмон таассурот қолдирмаяпти. Биз айнан 6-тур олдидан «Нефтчи»нинг етакчи футболчиларидан бири Шукурали Пўлатовдан махсус интервью олдик.

- Шукурали, мавсумни жуда яхши бошладинглар. Кўз тегмасин, «Нефтчи» ҳозирча мағлубиятсиз одимлаяпти. Айтингчи, ижобий натижанинг моҳияти нимада?

- Бунда ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки, жуда аҳил таркиб йиғилди. Майдонда барча футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишяпти. Айтишадику, бирдамликда гап кўп. Кейин мураббийларимизнинг ўйиндан олдин бераётган кўрсатмаларини тўғри бажаряпмиз. Яна омад ҳам бизга кулиб боқаётганлигини айтишим жоиз. Ўйлайманки, шу руҳда ўйнашда давом этсак, бу йил «Нефт­чи» ниҳоят, яна совринли ўринлардан бирини эгаллайди.

- Фақат шу омиллар ҳисобига муваффақиятли ўйнаяпсизларми ёки ҳали кучли рақиблар билан тўқнаш келмаганинглар учун пешқадамлар сафида боряпсизлар?

- Биласизми, мавсум энди бошланди. Ҳа, «Локомотив»ни ҳисобга олмаганда, олий лига грандлари билан ҳали ўйнамадик. Назаримда, айнан етакчиларга қарши кечадиган учрашувлар «Нефтчи»нинг асл кучига баҳо бериши мумкин. Лекин ортда қолган 5та турда ҳам кучсиз жамоалар билан ўйнамадик. Аввалгидек, жамоалар номига қараб баҳо бериш ярамайди. Мана, сўнгги ўйин-ни олайлик: «Машъал»га қарши учрашувда ўта муҳим 3 очкони қўлга киритдик. «Машъал» ўтган йилги мавсумни кучли бешликда якунлаган эди. Муборакликлар энди совринли ўринлар учун курашишяпти. Қолган жамоалар ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Мисол учун, «Қўқон-1912»ни олинг. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтган вилоятдошларимиз мавсумни яхши бошлашди. Бу кутилмаганлик эмас, балки жамоалар кучи тенглашиб бораётганидан дарак.

- Ортда қолган 5та ўйиндан қайси бири жамоангиз учун энг қийини бўлди?

- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳеч бир жамоа нафақат уч, балки бир очкони ҳам курашсиз бериб қўймайди. Хуллас, ҳар бир ўйинимиз ўзига яраша оғир ўтди. Бу бир томондан яхши ҳам. Қийин ўйинда қўлга киритилган ғалабанинг гашти ўзгача бўлади. Клуб раҳбариятининг талабчанлиги, қолаверса, жамоамиз ишқибозларининг қўллаб-қувватлашлари бизни олдинга қараб боришга руҳлантирмоқда. Олий лиганинг 6-7та жамоаси ОЧЛ йўлланмаси учун курашмоқда. Бу ҳолат айни муддао. Зеро, рақобат қанчалик кучайса, лига шунчалик ўсади.

- Хўш, жорий мавсум «Нефтчи» олдига аниқ мақсад қўйилганми?

- «Нефтчи» қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, ҳамиша юқори вазифаларни бажаришга интилади. Биз ҳар бир учрашувга худди финалдек ёндашамиз, яъни фақат ғалаба учун тушамиз. Бу йил ниятларимиз янада жиддийроқ. Ўйлайманки, ОЧЛ йўлланмалари учун курашишга тайёрмиз.

- Олий лигада жамоалар сонининг 16тага етказилгани яхши бўлдими ёки...?

- Муҳими, футболчилар энди кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишади. Чемпионатимиз ҳалол курашлар остида давом этса, футболимизда яхшигина ўсишга эришилади. Шахсан мен бу йилги мавсумдан кўп нарса кутяпман. Биринчи галда ўйин сифатининг ошиши, қолаверса, совринли ўринлар учун курашнинг сўнгги тургача давом этишини хоҳлайман ва шундай бўлишига ишонаман. Қолаверса, ўзим аввалги мавсумлардан фарқли равишда, барқарор ўйин намойиш этиб, кучимни хориж клубларида синаб кўриш ниятим ҳам йўқ эмас. Шунга астойдил ҳаракат қиламан.

- Шукурали, ҳалол ўйинлар ҳақида гапирдингиз. Авваллари келишилган ўйинлар бўлармиди?

- Очиғи, бу саволга жавоб беролмайман. Чунки бу нарсанинг тепасида турмаган, жирканч ҳолатларга тўқнаш келмаганман. Ҳарқалай, менга шу пайтгача ҳеч ким «келишиш» ҳақида мурожаат қилмаган.

- «Нефтчи»нинг янги стадиони  - «Истиқлол» ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фарғона шаҳрида қад ростлаган стадион жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради. Бу арена шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшди. Ўйлайманки, янги стадионда мухлисларимизни фақат ғалабалар билан хушнуд қиламиз. Мана, Ўзбекистон ва Янги Зеландия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви «Истиқлол»да кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Стадионга мухлис сиғмади. ЎФФ раҳбарияти терма жамоалар ўйинларини кўпроқ вилоят стадионларига ишониб топширса, мақсадга мувофиқ бўларди. Бинобарин, халқаро ўйинлар мухлислар билан тўла стадионларда ўтказилса, янада файзли кўринади.

- Бу йилги мавсумда чемпионлик учун қайси жамоалар имкониятини кўпроқ баҳолайсиз?

- Нокамтарлик ҳамда айримлар учун бироз кулгули туюлсада, айтаман, «Нефтчи» ҳам чемпионлик учун курашади. Энди истак билан уни амалга ошириш ўртасида катта фарқ бор. Энг муҳими, ўз кучимизга ишонишимиз керак. Аслида ҳар доим катта мақсадлар билан яшаш керак. Майли, чемпион бўлмасак ҳам, сов-ринли ўринлардан бирини эгаллармиз. Астойдил ҳаракат қилсак, албатта, мақсадимизга эришамиз. Энди вазиятга реал қарасак, чемпионлик учун «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф»­нинг имкониятлари юқорироқ. «Бунёдкор»ни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ҳа, «қалдирғочлар» «Локомотив» сингари ОЧЛ «плей-офф» босқичига чиқишдан батамом умид узишди. Табиийки, бу икки клуб энди бор эътиборини ички чемпионат ва кубок баҳсларига қаратади. Умуман, «Пахтакор» ва «Локомотив»нинг имкониятлари юқорироқ кўриняпти, барибир. Кейин «Олмалиқ» ҳам биз каби мавсумни ёмон бошламади. Ўйлайманки, биринчи давра баҳсларидан сўнг кўп нарса нисбатан ойдинлашади.

- Ўтган йили аввалига «Бунёдкор» сафига қўшилдингиз, кейин «Навбаҳор»да ўйнадингиз. «Бун-ёдкор»да сизга ўйин амалиёти беришмадими ёки рақобат кучлилик қилди...?

- Мавсумлар оралиғидаги қишки ўқув-машғулотлар йиғинини «Бунёдкор»да ўтказдим. Хориж йиғинларида қатнашдим. Лекин мавсумни «қалдирғочлар» сафида бошлаш насиб этмади. Натижада биринчи даврани ижара асосида «Навбаҳор» таркибида ўтказдим. «Бунёдкор» сафига асосий таркибда ўйнаш ниятида қўшилгандим. Лекин ҳамиша сиз ўйлаган нарсалар амалга ошавермас экан. Бунинг сабаблари кўп. Қайсидир жойда ўзим хато қилгандирман. Балки сиз айтгандек, рақобатга дош беролмагандирман. Хуллас, жамоага қўшилиб кетишим қийин кечди. Захирада ўтириб, қачон навбат келишини кутишни эса истамадим. Биласиз, футболчи учун ўйин амалиёти жуда зарур. Кучли жамоа захирасида ўтиришдан кўра, ўртамиёнароқ клубнинг асосий таркибида доимий ўйнаш маъқул, ахир.

- Сиз учун «Нефтчи»га қайтиш - бу уйга қайтиш демакдир. Айтингчи, бошқа таклифлар ҳам бормиди?

- Албатта. Таклифлар етарлича бўлди ва барчасини тарозига қўйиб ўйлаб кўрдим. Якунда юрагимга қулоқ солдим ва унинг айтганини қилдим. Шуниси аниқки, «Нефтчи»ни танлаганимдан афсусланмайман.

- ОЧЛда иштирок этаётган клубларимиз сизда қандай таассурот қолдиришяпти? 

- Афсуски, «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қила олишмади. Айниқса, «Бунёдкор» ўз майдонида 3та ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, ўзбек клублари антирекордини ўрнатди. «Локомотив» ҳам асл имкониятидан анча паст даражада ўйин намойиш этди. «Темирйўлчилар» аслида таркиб жиҳатидан анча кучлилар. «Пахтакор» ва «Насаф»да эса ҳали «плей-офф»га чиқиш учун имконият бор. Менга бу икки клубнинг 5-турда кўрсатган ўйини маъқул келди. Иккиси ҳам сафарда Эрон клубларига қарши майдонга тушди. «Насаф» иродали ва шу билан ўзи учун тарихий ғалабани қўлга киритди. Артур Геворкян ажойиб ўйини ва чиройли голи билан ажралиб турди. «Пахтакор» ҳам ғалабага яқин келганди. Лекин юзага келган вазиятлардан фойдаланолмаслик жамоага панд берди. Энди ОЧЛ мусобақаси катта нуфузга эга. Араб жамоаларини кўряпсизлар, таркибларига нафақат Бразилия, балки Европанинг кўзга кўринган футбол юлдузларини таклиф этишяпти. Улар ОЧЛда катта пул сарфлаш эвазига ижобий натижаларга эриш­яптилар. Истайсизми-йўқми, бугунги кунда араб жамоалари молиявий жиҳатдан биздан устунлар. Буни ҳам эътиборга олиш керак.

- Молия ҳақида сўз очдингиз. «Нефт­чи»да маошларни вақтида оляпсизларми?

- Ҳа, ҳаммаси жойида: маошларимизни вақтида беришяпти.

- Олдин ўзингиз ўйнаган вақтдаги «Нефтчи» билан ҳозирги жамоа ўртасида қандай фарқни сездингиз?

- Катта фарқ бор, деб айтолмайман. Тўғри, жамоада янги мураббий ишлаяпти. Таркибда янги футболчилар ҳам бор. Лекин жамоа анъаналари сақланиб қолган. «Нефтчи» асосан ўз тарбияланувчиларига суянади. Легионер футболчиларга деярли эҳтиёж сезилмайди. Мана, бир пайтлар «Нефт­чи» сафида ёрқин ўйин намойиш этишган футболчилар яна Фарғонага қайтишди. Бу жуда тўғри ёндашув, менимча. Футболчи ўзи туғилиб-ўсган вилоят бош жамоасига ёрдам бериб, шу йўл билан фарзандлик бурчи, мухлислар олдидаги қарзини узмаса, яна қандай узади?

- Бош мураббий Мурод Исмоиловнинг иш услуби ҳақида нима дея оласиз?

- Мурод ака ўз ишининг устаси. Бежиз «Пахтакор»да ҳам бош мураббий сифатида ишламади. Айтмоқчиманки, тажрибаси жуда катта. Ҳозирги муваффақиятларимизда мураббийимизнинг ҳиссаси улкан. Унинг кўрсатмаларини тўғри бажариш орқали ижобий натижаларга эришяпмиз.      

- Яқинда ЖЧ-2018 саралашига қуръа ташланди. Терма жамоамиз ўз гуруҳи ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқа олармикин?

- Менимча, қуръа биз учун жуда яхши бўлди. Асосий рақиблар тайин - Баҳрайн ва КХДР. Бу икки жамоани ҳам бемалол ютиш мумкин. Ҳозирги ҳолатимиз ва терма жамоада йиғилган футболчилар билан олдимиздаги вазифа уддаланишига ишонаман. Тўғри, Баҳрайн биз учун ҳамиша ноқулай рақиб бўлиб келган. Адашмасам, уни расмий ўйинларда ҳали мағлубиятга учратмаганмиз. ЖЧ «плей-офф» босқичида ҳам бизни доғда қолдирганди. Ўша аламли натижалар учун муносиб жавоб бериш фурсати етиб келди. КХДР эса ҳимоявий ўйин намойиш этадиган жамоалар сирасига киради. Бундай рақиблар билан ўйнаш ҳамиша қийин. Корейслар билан ўйинда ҳисобни очиб олсак, марра бизники. Филиппин терма жамоаси билан ҳали ўйнамаган эканмиз. Яман ҳам яхши таниш эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу икки жамоа бизга рақиб бўлолмайди. Хуллас, ўйлайманки, терма жамоамиз гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўлланма олади. 

- Куни кеча Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалчилари номи маълум бўлди. Сизнингча, ғолиблик қайси жамоага насиб этади?

- Ярим финалга қитъанинг энг кучли жамоалари чиқишди. Айниқса, «Бавария», «Реал» ва «Барселона»ни алоҳида таъкидлайман. Менимча, бу квартетда «Ювентус»нинг имконияти пастроқ. Туринликлар учун шу босқичга етиб келишнинг ўзи катта натижа...

- Умуман, қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- «Реал»га. Лекин қайси жамоанинг ғолиб чиқишини тахмин қилиш жуда қийин. Ахир ярим финалда тенг кучли ва бир-бирига муносиб жамоалар майдонга тушишади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:52, 03.05.2015. Ўқилди: 4618 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.