Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мессининг собиқ шериклари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Барселона»нинг ҳужум чизиғидаги фантастик трио Месси-Суарез-Неймар ни тўхтатиб қолиш сўнгги пайтларда деярли иложсиз нарсага ўхшаб қолди. Каталонияликлар ҳар мавсумда ўз таркибларида ажойиб ҳужумчилари билан мақтаниб келишган. Furkat.uz сайти Мессининг собиқ шериклари ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топди.

Самуел Это’О (2004-2009-йиллар)
Камерунлик ҳужумчи Каталонияда фантастик 5 мавсум ўтказди. Бу давр ичида Самуел 201 та учрашувда майдонга тушиб, 129 гол киритиб, 35 та голга ҳаммуаллифлик вазифасини бажариб берди. «Мальорка»дан 24 млн.евро эвазига сотиб олинган футболчи, 2009-йилда Ибрагимович трансферининг бир қисми сифатида «Интер»га хадя қилиниб юборилди. Это’О 2009-йилда «Барса» сафида ажойиб мавсум ўтказиб, жамоанинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишида катта хизмат кўрсатди.

Теьри Анри (2007-2010)
2007-йилда «Барселона» «Арсенал» етакчиси Анрини 24 млн.фунт эвазига сотиб олди. Теьри илк мавсумида совринсиз қолган бўлса ҳам, кейинги йили Гуардиола келганидан сўнг, шахсий музейини бир қатор совринлар билан тўлдира бошлади. Анри клуб сафида 121 учрашувда 49 та гол киритиб, 26 та голга асисстентлик вазифасини бажариб берди. «Барселона» таркибида эришган совринлари эса 7 тани ташкил қилди.

Златан Ибрагимович (2009-2010)
2009-йилда «Реал» иккита «Олтин тўп» соҳиби ўз сафига қўшиб олган бир паллада, «Барселона» шунчаки қараб тура олмасди. Каталонияликлар ўз тарихларидаги энг йирик трансферга қўл уришди. «Интер»дан Ибрагимович сал кам 70 млн.еврога сотиб олинди. Златан учун «Барса» хатто етакчи ҳужумчиси Это’Одан ҳам воз кечганди. Ибра мавсумни ёмон ўтказмади. Дебют «Эл-Классико»сида жамоасига ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилди. Умумий ҳисобда 46 учрашувда 22 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Бироқ мураббий билан келишмовчиликлар сабаб, 3 баробар арзон нархига «Милан»га сотиб юборилди.

Давид Виля (2010-2013)
«Барса» Ибрагимовични сотгач, ўрнига жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири бўлган Виляни «Валенсия»дан 40 млн.еврога сотиб олди. Давид Каталонияликлар таркибида ўтказган 3 мавсуми давомида 116 ўйинда иштирок этиб, рақиблар посбонларини 48 марта хафа қилган ва 17 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган. Клуб билан қўлга киритган совринлари эса 8 тани ташкил этди. Виля 2013-йилда «Атлетико»га йўл олди.

Боян Кркич (2007-2011)
Боян «Барселона» академиясидан чиққан умидли ҳужумчилардан бири эди. Бироқ у доимо кучли рақобатдан азият чекиб келган. Юқоридаги 4 та ҳужумчи, қўшимчасига Месси билан рақобатдош бўлган ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушиши осон иш эмасди. Кркич 4 мавсум ичида 162 учрашувда, 41 та голга муаллифлик қилди. Ўртача ҳар 4 ўйинда 1 та гол. Бу «Барселона»дек гранд жамоанинг ҳужумчиси учун анча камтарона натижа эди. Шу боис Боян 2011-йилда «А» серияга ўтишни маъқул кўради.

Алексис Санчес (2011-2014)
2011-йилда «Удинезе»дан 25 млн.фунт эвазига харид қилинган Чилилик ҳужумчи «Барселона»да ёмон ўйнамади. 3 мавсум ичида 141 учрашувда 47 тўп киритиб, 34 та голга муаллифлик қилди. Жамоа билан 6 та совринга эга чиқди. «Барса»га Неймар келганидан сўнг, Алексис жамоанинг учинчи ҳужумчисига айланиб қолган эди. Шу боис Санчес ўтган йили ёзда ўз кучини Премьер лигада синаб кўришга қарор қилиб, «Арсенал» билан шартнома имзолади.

Юсупов Фурқат
Манба
: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:31, 06.05.2015. Ўқилди: 5329 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.