Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги олдидан сўнгги йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Осиё кубоги–2026 мусобақасига сўнгги тайёргарлик жараёни бошланди. Бугундан эътиборан миллий терма жамоамиз Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази спорт залида ўқув-йиғинга киришди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев мазкур йиғин учун 20 нафар футзалчини жалб этди. Йиғин давомида Қувайт миллий терма жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, ушбу ўйинлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Назорат учрашувларидан сўнг Осиё кубогига жўнаб кетадиган миллий терма жамоамизнинг 14 нафар футболчидан иборат якуний таркиби эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги қитъа чемпионатининг тартиб рақами бўйича 18-чиси ҳисобланади. Фақатгина тўртта жамоа — Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд терма жамоалари Осиё кубогининг барча мусобақаларида иштирок этиб келмоқда.

Бу галги Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси финал босқичини С гуруҳида бошлайди. Рақибларимиз — Япония, Австралия ва Тожикистон терма жамоаларидир.

Мусобақа ўйинлари 27 январдан 7 февралга қадар бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими

28 январь, чоршанба | 17:00
Ўзбекистон — Тожикистон

30 январь, жума | 13:00
Австралия — Ўзбекистон

1 февраль, якшанба | 13:00
Япония — Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби

Дарвозабонлар:
Шавкат Ибрагимов (“Oil Star”)
Аббос Элмуродов (“BMB PFC”)
Аббос Ўлмасбеков (“BMB PFC”)

Ҳимоячилар:
Илҳомжон Ҳамроев (“Oil Star”)
Машраб Одилов (“BMB PFC”)
Шаҳзод Саъдиев (“BMB PFC”)
Суннатилла Жўраев («Насаф»)
Анасхон Раҳматов («Насаф»)

Қанот ўйинчилари:
Муҳаммадали Хусанбоев (“BMB PFC”)
Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
Хайрулла Солихов (ОКМК)
Самариддин Беркинов (“Oil Star”)
Аброр Ахмедзянов (СҚБ)
Акбар Усмонов (СҚБ)
Ихтиёр Ропиев («Насаф»)
Элдор Нигматов («Локомотив»)
Бурҳониддин Содиқов («Локомотив»)

Ҳужумчилар:
Музаффар Аҳаджонов (“BMB PFC”)
Давлат Ибрагимов (“BMB PFC”)
Элбек Тўлқинов (“Oil Star”)

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 10:02, 14.01.2026. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик