Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПФЛни қўллайсизми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ПФЛ - шундай ташкилотки, унинг ташаббуслари ҳар доим ҳам қўллаб-қувватланилавермайди. Аммо бу дегани, ПФЛ мутлақо ишламайди, дегани эмас. Баъзида, айтайлик, йилда бир марта у ҳам ажойиб қарор қабул қилиб қолиши мумкин. Масалан, жорий йилдан эътиборан олий лигадан бир жамоа тушиб кетиши ва яна бири қуйи лигада иккинчи ўринни эгаллаган клуб билан ўтиш баҳсларида иштирок этиши белгилаб қўйилди.

Дарҳол айтамиз, бу - ажойиб ташаббус. Чунки, биринчи лиганинг аҳволи қандай эканини яхши биламиз. У ердан олий лига даражасида «пичоққа илинадиган» битта жамоа чиқса ҳам дўппимизни осмонга отган бўлардик. Бу ташаббус ўз навбатида олий лигада «Гулистон» каби тасодифий жамоалар бўлмаслиги ва ўйинлар шиддати ошишини таъминлаб бериши лозим. Боз устига ўтиш баҳслари шарофати билан мухлислар яна иккита ажойиб учрашувга гувоҳ бўладилар. Ахир олий лигада 15-ўринни эгаллаган жамоа билан биринчи лигада иккинчи бўлган клуб ўртасидаги учрашув ким учун ҳам қизиқ эмас? Ҳамма ҳам бундай ўйинни кўришни истаса керак. Аммо...

Нима учундир ПФЛ мана шу ташаббусни ўтган йилларда, яъни олий лигада 14 жамоа иштирок этганда эмас, балки клублар сони 16тага етгач бошлаб қолди. Ахир жамоалар сони кам бўлганида шундай қилган маъқул эмасмиди? Мана шу ерига етганда, «Ҳечдан кўра кеч яхши» деганлар, шунга ҳам тирноқ остидан кир қидириш керакми?» дейишингиз мумкин. Ва, албатта, сиз ҳақ бўлар эдингиз. Фақат бир истисно бўлмаганда - ўтган мавсум олий лигадан тушиб кетган, аммо ПФЛ қарорига кўра элитада олиб қолинган «Сўғдиёна» жуда ва жуда ёмон ўйин намойиш қилмоқда. Шунингдек, «Андижон» ҳам ўтган йилги хатолардан муносиб хулоса чиқармаган кўринади. Эдгар Гесс шогирдларининг бахтига аутсайдер «Бухоро» мағлуб этилди ва бир амаллаб 14-ўринга кўтарилиб олдилар. Аммо бу билан «Андижон» олий лигада иштирок этишга муносиб, дейишга шошмаган бўлардик. Чунки, Эдгар Гесс жамоаси у қадар маъқул ўйин намойиш эта олмаяпти. Ҳар ҳолда андижонлик мухлислар бундан яхшироғига муносиб эдилар. Ким билади дейсиз, балки «Андижон» кейинчалик ўзига келиб қолар. Аммо бунга ишонадиганлар кўп топилмаса керак. Чунки ҳозирданоқ клубда молиявий муаммолар борлиги айтилмоқда. «Сўғдиёна»даги қийинчиликлар-ку, афсона даражасига кўтарилиб улгурган. Уларда маош масаласидаги муаммолар анча олдин бошланган эди.

Бизни ўйлантирадиган жиҳат мана шу - магарки, «Сўғдиёна» ва «Андижон» олий лига талабларига жавоб бера олмас экан, нима сабабдан ўтган йилдаёқ қонуний ўрни бўлган биринчи лигага тушиб кетавермади. «Андижон» ҳам майли, ҳаммасидан ҳам жиззахликларнинг аҳволига ачинади киши. «Сўғдиёна» бир вақтлар қандай эди-ю, ҳозир қандай бўлиб қолди. Жамоа қайд этаётган натижаларга қарасак, жиззахликлар олий лигада зўрма-зўраки иштирок этаётгандек туюлади. Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, мана шундай жамоани куч билан олий лигада ушлаб туриш шартми? Агар ўтган йили бу икки клуб шунчаки элитада олиб қолинмасдан, ҳеч бўлмаганда биттаси «Оқ-тепа» билан ўтиш баҳсида куч синашганда, балки ҳозир олий лигада очко улашувчи жамоа биттага кам бўлармиди?

ПФЛ бу йилдан эътиборан олий лигага бериладиган йўлланмалар сонини 1,5та қилиб, тўғри қарорга келди. Энди ундан яна бир нарсани сўрардикки -  иложи бўлса, олий лига жамоалари сонини яна камайтиришса. Чунки, ҳар қандай мусобақада ҳам энг аввало, спорт принциплари устувор бўлиши керак. Аммо ҳозирги ҳолатга қарагудек бўлсак, спорт принципига кўп ҳам кўзингиз тушмайди. Айтайлик, бу йил «Сўғдиёна» олий лигада сўнгги ўринни олади, «Бухоро» эса плей-офф баҳсларида иштирок этсин. Уларнинг ўрнига биринчи лигадан чиқишга талабгорлар кўпми?

Ҳозирча бундай жамоалар сони битталигини биламиз - «Оқ-тепа» мавсум бошиданоқ олий лига йўлланмаси учун курашишини маълум қилди. Балки, «Хоразм» ҳам яна элитага қайтиш орзусидадир. Яна «Уздонгжу» ва «Обод» ҳақида ҳам турли гаплар юрибди. Аммо бу жамоалар олий лига йўлланмасини қўлга киритган тақдирда ҳам бир вақтлар «Дўстлик-2008» билан бўлганидек, бу йўлланмадан воз кечиб қўя қолмасмикан. Шундай бўлмаслигига ким кафолот бера олади?

Атрофга бир қаранг, олий лигада иштирок этиш иштиёқида ёнаётган клублар кўпмикан? Ўзи 1,5та йўлланма берилаётган бўлса-ю, ўша ўринлар учун 4 ёки 5та жамоа курашмаса, яна қандай спорт принциплари ҳақида гапириш мумкин? Бу туришда олий лига - фақат пули борлар ўйнайдиган мусобақага айланиб қолмайдими? Шундай экан, балки элитадаги жамоалар сонини камайтириш ҳисобига қуйи лигадаги рақобатни оширган афзалдир? Ахир айтишади-ку, «пойдевори яхши уй мустаҳкам бўлади», деб. Олий лиганинг пойдевори биринчи лига бўлса, кучайтиришни ўша ердан бошлаган маъқул эмасми?

InterFUTBOL gazetasi

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 19:11, 06.05.2015. Ўқилди: 3783 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.