Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 20.09.2025 17:00
      • Жирона
      • 0:4
      • Леванте
      • 20.09.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Эспаньол
      • 20.09.2025 21:30
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Осасуна
      • 20.09.2025 21:30
      • Алавес
      • 1:2
      • Севилья
      • 21.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 21.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Сельта
      • 21.09.2025 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.09.2025 21:30
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 22.09.2025 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Хетафе
      • 20.09.2025 16:30
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Эвертон
      • 20.09.2025 19:00
      • Брайтон
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 20.09.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 20.09.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Кристал Пэлас
      • 20.09.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Лидс
      • 20.09.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Челси
      • 21.09.2025 00:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 21.09.2025 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 21.09.2025 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 21.09.2025 20:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 20.09.2025 17:00
      • Хоразм
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 20.09.2025 18:00
      • Бухоро
      • 5:0
      • Навбаҳор
      • 20.09.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Динамо
      • 21.09.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 21.09.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 20.09.2025 18:00
      • Болонья
      • 2:1
      • Женоа
      • 20.09.2025 21:00
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 20.09.2025 23:45
      • Удинезе
      • 0:3
      • Милан
      • 21.09.2025 15:30
      • Лацио
      • -:-
      • Рома
      • 21.09.2025 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Парма
      • 21.09.2025 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Аталанта
      • 21.09.2025 21:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Комо
      • 21.09.2025 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.09.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Пиза

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Қўқон-1912 22 22
12 Машъал 22 22
13 Андижон 20 21
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал
22-тур ОКМК 5-1 Бунёдкор
22-тур Шўртан 0-0 Пахтакор
22-тур Хоразм 0-0 Қўқон-1912
22-тур Бухоро 5-0 Навбаҳор
22-тур Нефтчи 2-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4645 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зайниддин Зидандан интервью

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Франция футболи афсонаси Зайниддин Зидан ўз юртида яна яшил майдонга қайтди. Аниқроқ айтсак, Зизу 20 апрель куни ўз дўстларини йиғиб, «Сент-Этьен» клубига қарши хайрия учрашуви ўтказди. «Зидан ва Роналдо дўстлари», деб номланган фахрийлар термаси таркибида буюк француз ва бразилиялик «феномен»дан ташқари, Давид Трезеге, Кларенс Зеедорф, Жей-Жей Окоча, Юри Жоркаефф каби яқин ўтмиш юлдузлари майдонга тушишди. «Қашшоқликка қарши кураш» акцияси остида ўтган бу учрашувда собиқ футболчилар 7:9 ҳисобида ютқазган бўлсаларда, мухлисларга олам-олам завқ улашишди. Айтайлик, Роналдо шу куни «хет-трик»­ка эришди. Учрашувдан тушган маблағ эса Ғарбий Африкада эбола вирусидан жабр чекаётганларга ёрдам тариқасида йўналтирилди. Хайрия ўйи­ни бошланишидан олдин FIFA.com сайти ижодкорлари бетакрор Зизуни безовта қилиб, хайрия ўйинлари лойиҳасининг моҳияти ва унинг мураббийлик ишлари қандай ривожланаётганлиги билан қизиқишди.

 

- Ҳар йили камбағалликка қарши хайрия ўйинларида қатнашасиз. Бу сизга жисмоний томондан муаммо туғдирмайдими?

- Ҳа, маълум даражада қийинчилиги бор. Ахир узоқ танаффусдан сўнг яна бутса кийиб, майдонга тушишнинг ўзи бўлмайди. Лекин энг асосийси - инсонларга ёрдам қўлини чўзиш. Бу каби хайрия ўйинларини 12 йил олдин бошлаганмиз. Халқлар муаммосига бефарқ қараб турмаслик - инсоний бурчимиз. Бу сафарги ўйинимиз эбола вирусидан жабрланганларга ёрдам бериш, уларга далда бўлиш мақсадида уюштирилмоқда. Зеро, у Африкада катта қўрқувни юзага келтирди. Аслида энг қийини ўйинда тўп суриш эмас, балки уни ташкил қилиш. Сиз йиғилганларга сифатли футбол, бошқача айт­ганда, ўзига хос байрам улашиш ҳақида ўйлашингиз шарт. Яъни ҳаммаси яхши шоу кўринишини олиши зарур. Тўғри, жисмоний томондан ҳам талаб даражасида бўлишингиз лозим. Иккинчи томондан, ўйнаш ва футболга нисбатан эҳтиросимни ўзгалар билан баҳам кўриш менга дои­мо роҳат бағишлайди.

- Бир кун келиб, бундай тадбирда мураббий ролида иштирок этишни тасаввур қила оласизми?

- Мен ҳеч қаерга шошилаётганим йўқ. Кучим етгунича, майдонда ўйнашни хоҳлайман (кулади). Мураббийлик қочиб кетмайди. Юқорида айтдим, лойиҳага 12 йил олдин асос солгандик, энди уни камида яна шунча вақт давом эттиришимиздан умидворман.

- Умуман, бу каби хайрия учрашувларига қандай тайёргарлик кўрасиз?

- Мухлислар биз - фахрийлар қандай ўйнашимиз ва югуришимизни кўриш учун келишади. Доимо жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб туришга ҳаракат қиламан. Айтайлик, вақти-вақти билан югураман, аммо бу ёшда ўйинни тўлиқ майдонда ўтказишнинг иложи йўқ. Қайтараман, энг асосийси - ниманидир мухлислар ёдига солиш.

- Футболчилик пайтингиз «Сент-Этьен» стадионидан қандай хотиралар қолган?

- Буюк хотиралар йўқ, чунки бу ерда кўп ўйнаган эмасман. Тўғри, бир сафар «Кан»нинг «Сент-Этьен»га қарши учрашувида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушганим эсимда. Ўшанда 5-рақамда ўйнаб, вазифамни яхши уддалагандим. Бироқ ҳозир ўйиннинг ўзини кўпчилик эслолмаса керак.

- «Қашшоқликка қарши кураш» акцияси 2003 йилдан буён қанчалик ўзгарди?

- Хурсанд қиладиган томони, футболчилар таклифимизга доимо ижобий жавоб беришади. Чунки улар бу жуда муҳимлиги ва вақт сарфлашга арзийдиган лойиҳа эканлигини яхши тушунишади. Ортда қолган даврда кўплаб собиқ юлдузлар шу баҳона майдонга қайтишди ва сафимиз тобора кенгайиб боряпти. Энг ёқимлиси, мухлислар ташрифи чакки эмас. Кўп ўйинларимизда трибуналар лиқ тўлади. Сир эмас, айримлар футболчиларни худбинликда айблашади. Бизнинг лойиҳамизга қараб айтсак, бундай эмас. Ҳаттоки, амалдаги футболчилар ҳам хайрия учрашувида иштирок этиш таклифини рад этишмаяпти. Мисол учун, бу сафар Пьер-Эмерик Обамеянг клубининг тиғиз тақвимига қарамай, бу ерга келиш учун вақт ажратди.

- Футболчилик пайтингиз етарлича завқли, ёрқин дамларни бошдан ўтказгансиз. Айтингчи, мураббий сифатида ҳам шундай завқ оляпсизми?

- Бу роҳатланишнинг бошқача манбаси. Футболчи сифатида фақат ўзингизни ўйлайсиз. Мураббийликда эса барча ҳақида қайғуришингизга тўғри келади (кулади). Тўғри, мен футбол ўйнаётган пайт ҳам бошқалар ҳақида кўп ўйлардим. Мураббийнинг иши - қўл остидаги ўйинчиларни яхши ҳолатга чиқариш. Ишонинг, бу ҳам етарлича қизиқарли ва ҳузурбахш юмуш.

- Мураббийликдаги ижодкорлигингизни қандай тавсифлайсиз?

- Майдонда ҳам ижодкор ўйинчи эдим ва бу борада ҳануз ўзгарганим йўқ. Фақат ижоднинг шакли бошқача. Бордию, жамоангизда нимадир ўхшамаётган бўлса, тушунишингиз керакки, ёндашувни бироз ўзгартиришингиз талаб этилади. Агар, ўйлаган режангиз амалга ошаётган бўлса, билингки, тўғри йўлдан кетяпсиз.

- Ўйин услубингизни аниқлаб олдингизми?

- Доимо ҳужумкор футбол тарафдори бўлганман. Лекин бунда ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги балансни ушлаш лозим. Чунки айниқса, ҳозирги футболда мустаҳкам ҳимоясиз ҳеч қаерга боролмайсиз. Асосий ақидам оддий: футбол фақат хурсандчилик улашиши керак. Ҳарқалай, мухлисларни сиқилтириш учун мураббийликка ўтмаганим аниқ.  Жамоамдан доимо яхши ўйнашни талаб этаман. Яъни тезкорлик ва маҳсулдорликни ёқлайман. Хуллас, ўз фалсафамдаги ўйинни секин-аста амалга татбиқ этяпман.

- Машҳурлигингиз шогирдларингиз орасида дарҳол ҳурмат қозонишингизга ёрдам беряптими?

- Эҳтимол машҳурлигим сабаб, йигитлар менга кўпроқ қулоқ тутишар. Аммо ўзим бундан фойдаланишни истамайман. Чунки ўртада аввало, дўстона муносабат шакллантиришни истайман.

- «Реал Мадрид»нинг тирик афсонаси ҳисобланасиз. Айтингчи, мураббийлик ишида қандайдир муаммоларга йўлиқмаяпсизми?

- Ҳа, ўтмишим туфайли раҳбарият билан келишишим нисбатан осонроқдир. Аммо ўзимни эркин тутишим но­ўрин. Зеро, ўринбосарлар жамоаси олдида ўзига яраша вазифаси бор. Қолаверса, ўзим ҳам аниқ мақсадни белгилаганман. Демоқчиманки, иш жараёнида клубдаги алоҳида мақомимдан сира фойдаланмайман.

- Бугунги кунда Зидан орзусидаги ўйинни кўрсатаётган бирор футболчи борми?

- Саволни бундай қўймаслик керак. Мен ўйинларини завқланиб кузатадиган футболчилар кўп. Айтайлик, Лионель Месси ва Криштиану Роналду. Улар фантастик даражада қобилиятли. Лекин яширмайман, менга Эден Азар кўпроқ ёқяпти. Унинг майдондаги ҳаракатлари кишига шунчаки, завқ улашади. Яна ўзини тутиши ҳам ажо­йиб. Муҳими эса, Эден йилдан-йилга кучли ўйнамоқда ва ҳали янада ўсиш имкониятига эга. Менимча, «Челси»нинг АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилаётганида, айнан Азарнинг улуши катта.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:27, 06.05.2015. Ўқилди: 5209 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 7
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Сурхон Рустам Турдимуродов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.