Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. «Фулхэм» «Сандерленд»ни, «Кристал Пэлас» «Вулверхэмптон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия чемпионатининг 2025/26 йилги мавсуми 27-турида «Фулхэм» сафарда «Сандерленд» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув «Стэдиум оф Лайт» аренасида бўлиб ўтди.

Лондон клуби сафида Рауль Хименес дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Алекс Ивоби ўз ҳисобига ёздириб қўйди. «Сандерленд»нинг ягона жавоб тўпига Энцо Ле Фе муаллифлик қилди.

Ушбу ғалаба орқали «Фулхэм» АПЛдаги уч ўйинлик мағлубиятли сериясини тўхтатди ва 37 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Сандерленд» (36 очко) эса 12-поғонага тушиб кетди.

АПЛ. 27-тур
22.02.2026 | 19:00
«Stadium of Light», Сандерленд

«САНДЕРЛЕНД» — «ФУЛХЭМ» — 1:3

Голлар: Хименес 54’ (0:1), Хименес 61’ - пенальтидан (0:2), Ле Фе 76’ - пенальтидан (1:2), Ивоби 85’ (1:3).

«Сандерленд»: Руфс, Баллард, Альдерете, Хьюм, Мукьеле (Гертрейда, 12), Садики, Диарра (Джака, 70), Ле Фе, Ангуло (Майенда, 70), Та Би (Мандл, 39), Бробби (Изидор, 70).

«Фулхэм»: Лено, Басси, Андерсен, Сессеньон, Тете (Куэнка, 88), Берге, Ивоби (Кастань, 88), Смит-Роу (Кэрни, 88), Кевин (Бобб, 45+1), Уилсон, Хименес (Родригу Мунис, 65).

Огоҳлантиришлар: Бробби (60) — Хименес (41).

«Кристал Пэлас» ўз майдонида бир киши кўп бўлиб ўйнаган ҳолда «Вулверхэмптон»ни мағлуб этди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голни Эванн Гессан киритди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида «бўрилар» ҳужумчиси Толу Арокодаре пенальтидан унумли фойдалана олмади. 71-дақиқада эса меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ладислав Крейчи иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

«Вулверхэмптон»нинг АПЛдаги ғалабасиз серияси саккизта ўйинга етди (тўртта дуранг ва тўртта мағлубият).

АПЛ. 27-тур
22.02.2026 | 19:00
«Селхерст Парк», Лондон

«КРИСТАЛ ПЭЛАС» — «ВУЛВЕРХЭМПТОН» — 1:0

Голлар: Гессан 90’ (1:0).

Амалга оширилмаган пенальти: Арокодаре 43’.

«Кристал Пэлас»: Хендерсон, Ричардс, Риад (Гессан, 72), Канво, Хьюз (Камада, 46), Уортон, Митчелл, Муньос, Сарр, Странн Ларсен, Пино (Джонсон, 77).

«Вулверхэмптон»: Жозе Са, С. Буэно, Крейчи, Москера (Гомеш, 90+2), Андре, Беллегард (Гомес, 87), У. Буэно, Чачуа, Арокодаре, Мане, Армстронг (Вольфе, 63).

Огоҳлантиришлар: Хьюз (15), Канво (31), Уортон (41), Риад (67), Сарр (90) — Крейчи (58), Андре (90).

Четлатиш: Крейчи (61, иккинчи сариқ).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:26, 22.02.2026. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик