Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов: "Орзуим — Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018да кўриш"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

12 май куни Қозоғистон – Буркина-Фасо ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқарган Равшан Эрматов ўйин олдидан қозоғистонлик журналистлар билан суҳбатда бўлди.

Интревью давомида Эрматов ўйинларни бошқаришда уларни тоифаларга ажратмаслиги, баҳсли вазиятларда видео-такрорлардан фойдаланишга ва машхурликка муносабати ҳамда орзуси ҳақидаги мавзуларга тўхталиб ўтди.

Суҳбат аввалида Эрматов бу унинг учун Қозоғистонга иккинчи ташрифи экани, аввлроқ Қозоғистон-Уммон учрашувини бошқарганини эслаб ўтди.

“Биз ҳакамларнинг иш графигимиз жуда тиғиз” – дейди Эрматов. “Масалан, мен Ўзбекистон чемпионати ўйинларидан ташқари ФИФА ва ОФК ташкил этадиган учрашувларни ҳам бошқараман. Тез-тез халқаро семинарларда иштирок этаман. Яна Қозоғистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Бу ерда кўплаб дўстларим бор. Ўйин баҳона улар билан ҳам учрашдик”.

Ўртоқлик ва расмий ўйинларида ишлашнинг фарқлари ҳақида гапирар экан Эрматов ўйинларни тоифаларга ажратмаслигини айтиб ўтди.

“Ҳакамлар ўйинларни тоифаларга ажратмаслиги керак. Ўртоқлик учрашувими, расмийми, бунинг аҳамияти йўқ. Ҳар бир ўйинга ўз касбига нисбатан талабчан ва профессионал тарзда ёндашиш лозим. Шахсан мен шундай деб ўйлайман ва шу ақидага амал қиламан. Ўзи бошқарган ўйинга эътиборсизлик билан қараб, бунинг оқибатида муаммоларга дуч келган ҳакамларни кўрганман. Шундан ўзим учун хулоса чиқариб, ҳамкасбларимнинг хатосини такрорламасликка ҳаракат қиламан”.

“Ҳамиша ўз устимда ишлайман. Футбол қандай тезликда ривожланаётганини кўряпсиз. Табиийкаи биз ҳакамлар ҳам мос равишда, замон билан ҳамнафас бўлишимиз керак”.

37 ёшли ўзбекистонлик ҳакам мамлакатдаги ҳакамлик мактаби, Европа ҳакамларидан кимга ҳавас қилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Биласизми, ўзбек ҳакамлик мактаби барча даврларда ҳам кучли бўлган. Бундан 10 йилдан ошиқроқ вақт муқаддам Ўзбекистонга кўплаб евопалик инструкторлар таклиф этилиб, улар иштирокида ёш ҳакамларга халқаро семинарлар ташкил қилинганди. Шунингдек, ўзимда ҳам турли халқаро семинарларда иштирок этиш ва тажрибамни ошириб бориш имкониятлари кўп бўлди. 2003 йил ФИФА рефериси бўлдим. Ёдингизда бўлса, 2002 йилда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпонати финалини Пьерлуижжи Коллина бошқарганди. Ўшанда мен италиялик машхур ҳакамнинг ўйинни бошқариш услубини диққатбилан ўргангандим.Майдонда турли ҳарактерга эга 22 нафар юлдуз футболчи ўйнаётганига қарамай, Коллина ўзини менежердек тутарди. У юлдузларни қандай бошқаришни яхши биларди. Майдонда шундай муҳитни яратиб олардики, футболчилар уни чинакамига ҳурмат қилишарди”.

Футболда юзага келадиган баҳсли вазиятларда видео-такрорлардан фойдаланиш ҳақидаги саволга ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Футбол дунёда биринчи рақамли спорт тури. Уни миллионлаб эмас, миллиардлаб инсонлар томоша қилмоқда. Хоккейга ўхшаб ўйин давомида видео-такрорларни томоша қилишга вақт сарфлаш футболга хос эмас. Бундай янгиликка қўл урилган тақдирда, футбол ўз жозибасини йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас. Футбол хатолардан иборат. Мураббийлар, футболчилар сингари ҳакамлар ҳам хатоларга йўл қўяди. Хатодан ҳеч ким кафолатланмаган. Ҳатто Месси ва Роналду ҳам хатодан холи эмас. Масалан бир ўйинда 40та қоида бузилиши қайд этилса, шундан 2-3тасида ҳакам ўзи истамаган ҳолда нотўғри қарор чиқариши тайин. Бу юқори тезликдаги катта футбол учун нормал ҳолат, деб ўйлайман. Тўп 50 метр масофага икки сонияда етиб боради. Ҳакам ана шу тезликка монанд қарор қабул қилиши керак. Айтиб ўтганимдек, футбол бугун жуда тезлашиб кетди. Ўйлашимча, футболга алоқадор ҳар бир инсон бир-бирининг меҳнатини қадрламоғи лозим”, - дейди Эрматов.

Журналистлар 2010 йилдаги Жаҳон Чемпионати, ундаги очилиш учрашуви ва бошқа муҳим ўйинларни бошқариб борганидан кейин Эрматовнинг жуда машхур инсонга айланганини таъкидлашгач, у машхурликка муносабати ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Мен бу ҳолатга хотиржам ёндашаман. Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Шунчаки ўз ишимни бажаряпман. Балки шунинг учун натижаларим ижобий бўлса керак. Дасхат сўрайдиганларга ҳеч қачон рад жавобини бермайман. Менда юлдузлик касали йўқ”.

“Ҳа, бу ерда ҳам кўпчилик дастхат сўради. Нафақат бу ерда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида мени таниб қолиб, дастхат сўрашяпти. Яқинда Японияда бўлганимда ҳам шундай ҳолат рўй берди. Ер ости йўлидан ўтаётганимда бир киши анча жойгача кузатиб борди. Кейин яқин келиб, мен билан суҳбатлашди. Ўзбекистон ҳақида сўради ва якунда эсдалик учун суратга тушди. Лондон метросида ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганди”.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда болалар футболига қаратилаётган эътибор, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари Жаҳон Чемпионатларида иштирок этаётгани ва миллий терма жамоанинг истиқболи ҳақида ҳам мавзу кўтарилди.

“Шахсан давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга эътибор қаратиляпти ва ғамхўрлик кўрсатиляпти. Клублар қошида замонавий академиялар фаолият кўрсатяпти. Биз барчамиз миллий терма жамоамизнинг ҳам Жаҳон Чемпионатида иштирок этишини хоҳлаймиз. Лекин ҳозирча бироз омад етишмаяпти. Айниқса сўнгги мундиалдан бизни фақат тўплар нисбатигина айирди. Терма жамоамизни афсонавий футболчимиз Миржалол Қосимов бошқариб боряпти. Шахсан мен бу мураббийнинг терма жамоамизни Жаҳон Чемпионати-2018га олиб чиқишига ишонаман”.

“Орзуим? 2018 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида ишлашни истайман. Бунинг учун бор имкониятимни ишга соламан. Табиийки, бу мундиалга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам боришини хоҳлайман”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:58, 14.05.2015. Ўқилди: 5421 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик