Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Абдуллаев: «Йигитлар бугун иродасини кўрсатди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Қўқон-1912” – “Шўртан” (2:1) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Раҳмонович иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ўзинглар ҳам кўрдинглар биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, устунликни ўзимизга олгандик. Лекин иккинчи тайм бироз қийин кечди. Бу табиий эди. Чунки рақиб жамоа ҳам мағлубиятдан қутилиб қолиш учун курашарди. Ўйлайманки, бу руҳият билан боғлиқ. Ҳар қандай жамоа иккита ёки ундан ортиқ гол уриб ҳисобда олдинда бораётганида шундай бўлади. Чунки ғалабани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинади. Йигитларимизда ҳам иккинчи бўлимда шундай бўлди назаримда.  

Янада кўпроқ гол уришимиз учун вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни 3:0 қилиб олишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Шундай бўлганида босим бироз пасайган бўларди. Лекин бугун муҳими уч очкони қўлга киритдик. Олдин ҳам айтганман, футболчиларимга ишонаман. Улар бугун иродасини кўрсатди. Бунинг учун раҳмат.  

Мухлислар ҳам бугун бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлади. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Қолаверса жонкуяр раҳбарларимиз ҳам бугун стадионга келиб, бизга далда бўлди. Бутун жамоа номидан уларга раҳмат айтаман.

Ҳужумчимиз Владимир Аргуннинг бугун туғилган куни эди. Йигитлар ўйиндан олдин унга муносиб совға қилишга қаттиқ бел боғлаганди.

“Шўртан” ҳам яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина. Ўйиндан олдин қандайдир ҳадик бор эди. Умуман олганда чемпионатдаги интрига ортиб бормоқда. Кутилмаган натижалар бўляпти. Фикримча чемпионат қизиса, бундан футбол ютади. Мухлислар... Футболчилар.

Бугун рақиб жамоа таркибидан Виктор Карпенконинг ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Унинг бой тажрибаси “Шўртан”га асқотмоқда дейиш мумкин. Ўз жамоамдан эса очиғи, алоҳида битта ўйинчини кўрсатиб ўтишим қийин. Бугун ҳамма ғалаба учун астойдил ўйнади. Менимча Носир Отақўзиев бошқалардан ажралиб турди. Ҳар икки голда ҳам унинг ўрни катта бўлди", – дейди Рустам Абдуллаев.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 09:23, 17.05.2015. Ўқилди: 2751 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик