Жаҳн чемпионат бошланишига 1 кун вақт қолди. Мундиалда қатнашадиган 48та терма жамоанинг бош мураббийлари турлича вазифалар билан мусобақага етиб келишган, Вазифа турлича бўлгани билан, мақсад битта — жаҳон чемпионатида муносиб қатнашиш.
France Football мундиалда қатнашадиган мураббийларнинг маошлари бўйича рейтинг тузиб чиқди. Ўзбекистон бош мураббийи Фабио Каннаваро мазкур рейтингда Франция, Нидерландия ва Уругвай терма жамоалари бош мураббийларидан юқорида.
Турнирдаги энг кўп маош олувчи 12 нафар мураббий рўйхати қуйидагича кўринишга эга.

Маурисио Почеттино қўл остидаги АҚШ кучли учликдан жой олган, ЖЧнинг яна икки мезбони Канада ва Мексика бош мураббийлари эса 10 ва 11-ўринларда бормоқда. Бешинчи ўринни португалияликлар устози Роберто Мартинес билан бир хил маош оладиган Ўзбекистон бош мураббийи Фабио Каннаваро эгаллаган.
Рейтингни йилига 10 миллион евро маош оладиган Бразилия устози Карло Анчелотти бошқариб турибди.
Чемпионликка асосий даъвогар бўлган 8 та терма жамоанинг иккитаси — Аргентина ва Испания бош мураббийлари Топ-12 талик рўйхатда йўқ.
Лионель Скалаони 2,3 млн евро, Луис Де Ла Фуэнте эса 2 млн евро маош олади. Япония бош мураббийи Хадзиме Мориясу эса йилига 1,1 млн евро маошга ишлайди. Бельгия ва Шотландия терма жамолари бош мураббийлари эса янаям камтарроқ маошга эга: Руди Гарсия 700 минг евро, Стив Кларк эса 530 минг евро маош олади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).