Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5402 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.10.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Жувентуде". Прямая трансляция.
      07:30 "Наши иностранцы".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Галатасарай".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:10 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Сеара".
      15:10 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Коджаэлиспор".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Жувентуде".
      19:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:20 Чемпионат Турции. "Фатих Карагюмрюк" - "Трабзонспор".
      22:25 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Жувентуде".
      00:25 Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Крузейро".
      02:25 "Всё о главном". Александр Тукманов.
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Васко да Гама". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.10.2025

      05:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      09:30 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших. Этап 3 в Казани.
      11:25 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      13:50 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Матчи за 3-е место.
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Многоборье. Финал. Прямая трансляция.
      18:50 "Команда мечты".
      19:20 "Небесная грация".
      19:35 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      21:15 "Тайны звёзд спорта".
      21:40 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших. Этап 3 в Казани.
      23:35 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      02:00 "Команда мечты".
      02:30 Стрельба из лука. Кубок Генерального прокурора РФ в Казани. Классический лук. Матчи за 3-е место.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших. Этап 3 в Казани.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Голевая неделя. РФ".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      11:55 "Вид сверху".
      12:30 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC "Knucklemania 5" в Филадельфии, США. Эдди Альварес против Джереми Стивенса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:40 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Прямая трансляция.
      18:50 Новости.
      18:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      22:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА. Прямая трансляция.
      00:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. UFC 308 в Абу-Даби, ОАЭ. Илия Топурия против Макса Холлоуэя.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Бразилия - Марокко. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.10.2025

      06:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Обзор.
      07:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      08:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      09:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      10:15 LIVE Велоспорт. Тур Лангкави в Малайзии. Этап 4. Прямая трансляция.
      11:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      13:30 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Женщины. Болдеринг. Финал.
      15:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      16:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 1.
      17:00 LIVE Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 2. Прямая трансляция.
      19:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ленцерхайде, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      20:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Женщины. Болдеринг. Финал.
      22:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 2.
      23:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      00:00 Конный спорт. Конкур. Чемпионат мира среди молодых лошадей в Ланакене, Бельгия. Обзор.
      01:00 Велошоссе. Чемпионат мира в Кигали, Руанда. Мужчины. Групповая гонка.
      02:00 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 2.
      03:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. CRO Race в Хорватии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Георгиев: «Машҳур футолчиларга қарши ўйнаганман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсумда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби сафида 3 нафар легионер тўп сурмоқда. Улардан бири молдовалик ярим ҳимоячи Сергей Георгиев. Миллий чемпионатимизда шу йилдан бошлаб ўйнаётган Молдова терма жамоаси хавбеги секин-аста олий лигамиз ўйинига мослашиб бормоқда. Сергейнинг майдонда ўзини аямай тўп суриши кўпчиликда яхши таассурот қолдирмоқда. Гарчи наманганликлар мағлубиятга учрашган бўлса-да (0:1), 7-тур доирасидаги Тошкентда «Пахтакор»га қарши кечган баҳсда ҳам молдовалик футболчи майдонда фаол ҳаракат қилди. Мухлисларга Сергей Георгиевни яхшироқ таништириш мақсадида XXIV миллий чемпионатимизнинг 8-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Насаф» учрашуви арафасида ундан интервью олдик. 

- Сергей, 10 май куни клубингизни қийин ўйин кутиб турибди. Жамоа шу санада айни пайтда турнир жадвалини бошқариб турган «Насаф»ни қабул қилади. Мазкур учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Барча ўйинларга бўлгани каби кечмоқда. Якшанба оқшомида майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларимизга қувонч улашишга интиламиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

- Миллий чемпионатимизда биринчи марта тўп суряпсиз. Жорий мавсумнинг 7та тури ортда қолди ва ўша баҳслардан келиб чиққан ҳолда, олий лигамиз хусусида қандайдир хулосаларни чиқарса бўлади. Умуман олганда, ички чемпионатимиз хусусида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон олий лигаси қизиқарли ва кучли экан. Шу сабабли, менда яхши таассурот қолдирмоқда. Умуман олганда, ички чемпионатинглар тўғрисида фикрим ижобий.  

- Ўзбек футболи тўғрисида юртимизга келишингиздан олдин ҳам маълумотга эгамидингиз?

- Очиғини айтсам, юртингиз футболи борасида кам тушунчага эга эдим.

«Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари, Миржалол Қосимовни билардим, холос. Мамлакатингизга келганимдан кейин футболинглар тўғрисида кенгроқ маълумотга эга бўлиб, уни янада яхшироқ билдим.

- «Навбаҳор» таркибига қай тарзда қўшилдингиз?

- Шахсий футбол агентим бор ва у ушбу жамоадан таклиф тушаётганлиги хусусида айтди. Шундан сўнг, Ўзбекистонга келиб, «Навбаҳор» кўригида қатнашиб, клуб билан шартнома имзоладим.

- Шу кунгача «Навбаҳор»га рақиб бўлган жамоалардан қайсиниси сизда яхши таассурот қолдирди?

- Барча клубларнинг савияси бир хил даражада ва улардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатолмайман. Барча жамоаларга қарши ўйнаса бўлади.

- «Навбаҳор» «Пахтакор»га қарши кечган баҳсда бошқача ўйин намойиш­ этди. Майдонда «лочинлар»нинг ҳар бир футболчиси, шу жумладан, сиз ҳам анча фаол тўп сурдинглар. Нима, мазкур учрашувга тайёргарлик ва иштиёқ бошқача бўлганмиди?

- Биз ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўриб, майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Шундай экан, битта учрашувга яхшироқ, иккинчисига ёмон тайёрланмаймиз. Шунчаки, «Пахтакор»га қарши кечган баҳсда очко олишни кўпроқ хоҳлагандик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмадик.

- Молдова ва Ўзбекистон чемпионатлари савиясини ўзаро таққослай оласизми?

- Менимча, ушбу мамлакатлар ички биринчиликлари ўртасида деярли фарқ йўқ. Ҳар 2 чемпионатнинг савияси тенг.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб таниқли мутахассислар қўл остида маш­ғулотлар олиб боргансиз. Ҳозирги устозингиз Бахтиёр Ашурматов борасидаги фикрингиз қандай? 

- Бахтиёр Аъзамовичнинг собиқ футболчи бўлганлиги машғулотлар жараёнида билиниб туради. У машғулотларни кўтаринки руҳда олиб бориб, бўлажак ўйинларга иштиёқ уйғота олади. Жамоамиз аҳил ва иноқ. Умуман олганда, Бахтиёр Аъзамовични ёш ҳамда келажаги порлоқ мутахассислардан бири деб биламан.

- Миллий чемпионатимиздаги голларингиз ҳисобини қачон очасиз?

- Ўзим ҳам ўша куннинг тезроқ келишини орзиқиб кутяпман. Ўзбекистон олий лигасидаги голларим ҳисобини қанчалик тез очсам, шунча яхши (кулади). У ёғига балки голларим сони ҳам кўпайиб кетар?!

- Футболга қай тарзда кириб келгансиз?

- Ўн ёшимдан бошлаб, Молдованинг энг таниқли клубларидан бири ва кўп карра чемпиони Тирасполнинг «Шериф» академиясида таҳсил олганман. Кейинчалик ушбу жамоа таркибига қабул қилиндим. Футболчилик фаолиятимнинг асосий қисми «Шериф» билан боғлиқ. Қолган клубларда эса ижара асосида тўп сурганман.

- Миллионлар ўйинига қизиқишингизга ким сабабчи бўлган?

- Бунга оилавий муҳитимиз сабаб бўлган. Чунки, дадам ва акам ҳам футболчи бўлишган. Отам асосан ҳаваскор жамоаларда ўйнаган бўлса, акам профессионал ўйинчи бўлган. Шунинг учун бўлса керак, менда ҳам болалигимдан футболга қизиқиш уй-ғонган. Бу эса футболчи бўлишимга замин яратди.

- Сиз Молдова терма жамоаси аъзосисиз. Евро-2016 саралаш баҳсларида жамоангиз Австрия, Швеция ва Россия сингари «кўҳна қитъа»нинг кучли терма жамоалари, шунингдек, «чақилмас ёнғоқ» Черногория, сўнгги йилларда ўсишга эришаётган Лихтенштейн билан бирга «G» гуруҳидан жой олган. Бир сўз билан айтганда, гуруҳдаги рақиблар анча кучли. Бу борада нима дея оласиз?

- Ҳақиқатан ҳам, терма жамоамиз «ўлим гуруҳи»дан жой олди ва бизда 2016 йили Францияда ўтказиладиган Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имконияти йўқ. Термамиз бош мураббийи Александр Владимирович Куртиян собиқ футболчи ва тажрибали мутахассис сифатида буни жуда яхши тушунади. Шундай бўлса-да, иложи борича ҳар бир учрашувда рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интиляпмиз. Албатта, бундай кучли жамоаларга қарши кечадиган баҳсларда тажрибамизни анча оширишга муваффақ бўламиз.

- Терма жамоангиз 2014 йилнинг 12 октябрида Москвада Европанинг кучли жамоаларидан ҳисобланмиш Россия билан дурангга имзо чеккан ҳолда (1:1), орадан бир ойча вақт ўтганидан кейин, аниқроғи, 15 ноябрда ўз майдонида кучсиз Лихтенштейнга имкониятни бой берди (0:1). Буни қандай изоҳлайсиз?

- Футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Москвада ўзгача иштиёқда ўйнаганимиз боис, бир очкога эга бўлгандик. Лихтенштейнликлар билан бўлган баҳсда устунлик тўлиғича биз тарафда бўлса-да, юзага келган имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олмадик. Меҳмонларнинг эса дарвозамиз томон йўллаган 2та зарбасидан бири гол билан якунланди. Натижада, мағлубиятга учрадик.

- Жорий йилнинг 27 март куни Кишинёвда бўлиб ўтган баҳсда Молдова терма жамоаси Швеция термасига қарши майдонга тушиб, имкониятни бой берди (0:2). Ўша учрашувда сиз захирадан майдонга тушиб, саноқли дақиқалар бўлса-да, жаҳоннинг машҳур футболчиларидан бири Златан Ибрагимовичга қарши тўп сурдингиз. Айтинг-чи, Ибрагимович мазкур ўйинда майдонда қандай жиҳатлари билан ажралиб турди?

- Нафақат Ибрагимович, балки бошқа таниқли ўйинчиларга қарши ҳам ўйнаганман. Златанга келадиган бўлсак, у ҳақиқатданам анча маҳоратли ва профессионал футболчи эканлигини бутун учрашув давомида намойиш этди. Айнан унинг «дубл»и эвазига швецияликлар ғалаба қозонишди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларини кузатиб турасизми ва бош жамоамиз хусусида нима дея оласиз?

- Имконият туғилса, Ўзбекистон термаси ўйинларини томоша қилишга интиламан. Умуман олганда, термангиз ёмон  эмас. Фурсатдан фойданиб, Ўзбекистон термасига ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида омад ёр бўлиши ва Россиядаги мундиалда иштирок этишини тилайман. Ўзим ҳам 2018 йилги ЖЧда тўп суришни жудаям хоҳлайман.

- Футболдан ташқари, яна қайси спорт турига қизиқасиз?

- Ҳеч қайси спорт турини алоҳида ажратиб кўрсатолмайман.Телевизор орқали намойиш этиладиган барча спорт мусобақаларини қизиқиш билан кўраман.

- Футболдан бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

- Интернетга кираман, китоб ўқийман, кино кўраман.

- Сизга қандай жанрдаги фильмлар ёқади?

- Асосан россиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган уруш тўғрисидаги картиналарни томоша қиламан. Менга шундай фильмлар кўпроқ ёқади.

- Оилалимисиз?

- Ҳа, уйланганман ва бир нафар қизимиз бор.

- Оила аъзоларингиз ҳам Наманганга келишганми?

- Йўқ, рафиқам ва қизим уйда қолишган. На илож, футболчилик касбининг баъзан шундай машаққатлари ҳам бор. Баъзан оилангиздан анча вақт узоқда бўлишингиз, ўзга юртда тўп суришингизга ҳам тўғри келади.

- Шундай пайтларда футболчи бўлганингиздан афсусланасизми?

- Йўқ, аксинча шу касбни танлаганимдан хурсандман. Боиси, футболнинг орқасидан кўплаб юртларни кездим, дўстлар орттирдим, ютуқларга эришдим.

- «Навбаҳор» мухлислари анча талабчан ва жамоадан фақат ижобий натижани кутишади...

- Шундай бўлса-да, бунинг ёқимли томони ҳам бор. Боиси, ишқибозлар бизни нафақат ўз майдонимиз, балки сафарда кечаётган учрашувларда ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Албатта, ишқибозлар мадади остида тўп суришнинг гашти ўзгача. Бу бизга қўшимча куч-қувват бағишлайди. Ахир айнан мухлислар учун майдонга тушамиз-ку!

Мени ҳам клубимиз ишқибозлари кўча-кўйда таниб, саломлашишади, ҳол-аҳвол сўрашади, дастхат олишади, бирга суратга тушишади. Мухлисларнинг бундай муомалалари ёқимли ва ижобий ҳолат, албатта. Худо хоҳласа, уларни чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан хурсанд этамиз.

- Нима учун 91-рақамда тўп сур­япсиз?

- «Шериф» клубида ушбу рақам остида ўйнардим. Шу сабабли, «Нав­баҳор»да ҳам шу рақамли футболкани танладим. Бундан ташқари, айнан 1991 йилда таваллуд топганман. Шунинг учун бўлса керак, 91-рақамли футболкада тўп суришни афзал, деб биламан.

- Жорий мавсумда «Навбаҳор»нинг олдига қандай вазифа қўйилган?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Шунда натижа ҳам ўз-ўзидан келади.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин, стадионни тўлдириб ўтиришсин. Биз улар учун ўйнаймиз! Бахтимизга ҳамиша соғ бўлишсин.

Маълумот учун

 

Сергей Георгиев

Туғилган санаси ва манзили: 1991 йил, 20 октябрь, Молдова, Кирсова шаҳри  

Футбол билан 10 ёшидан шуғуллана бошлаган

Биринчи мураббийи: Виктор Литвиненко

«Шериф» футбол академиясида таҳсил олган

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: «Шериф» (Тирасполь, Молдова) - 2008-2013 (91та ўйин, 13та гол), 2014-2015 (9та ўйин), «Тирасполь» (Тирасполь, Молдова) - 2013-2014 (4та ўйин, 2та гол), «Динамо-Авто» (Тирасполь, Молдова) - 2013-2014 (16та ўйин,1та гол) 2015 йилдан «Навбаҳор»да

Молдова ёшлар терма жамоаси (U-21) сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

2011 йилдан Молдова миллий терма жамоаси аъзоси

Эришган ютуқлари: тўрт карра Молдова чемпиони (2009-2010, 2012-2013), 2 карра Молдова кубоги соҳиби (2009-2010), 4 марта Молдова суперкубоги соҳиби (2003-2005, 2007), МДҲ чемпионлари кубоги соҳиби (2009)

Мухлислик қиладиган клуби: «Барселона» (Испания)

Ёқтирган футболчиси: Лионель Месси.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:26, 17.05.2015. Ўқилди: 4706 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.