Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзимбой Аҳмедов: «Ёқимли анъанамизни давом эттирамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум баҳсларини Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўзгача кайфиятда ўтказиб, айни пайтда XXIV миллий чемпионатимиз мусобақа жадвалини бошқариб, мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бунда албатта ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳам муносиб улуши бор. У 8та тур давомида 4та тўп киритиб, тўпурарлар қаторида бормоқда. 9-тур арафасидаги «Пахтакор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан ушбу форвард билан суҳбат уюштирдик.       Жорий мавсум баҳсларини Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўзгача кайфиятда ўтказиб, айни пайтда XXIV миллий чемпионатимиз мусобақа жадвалини бошқариб, мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бунда албатта ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳам муносиб улуши бор. У 8та тур давомида 4та тўп киритиб, тўпурарлар қаторида бормоқда. 9-тур арафасидаги «Пахтакор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан ушбу форвард билан суҳбат уюштирдик.       - Рўзимбой, «Нефтчи»ни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. Кейинги учрашувларни жамоангиз «Пахтакор» ва «Насаф» каби етакчи клубларга қарши ўтказади. Бўлажак баҳсларга тайёргарлик қандай кечяпти?

- Оддий, бошқа ўйинларга бўлгани каби кечяпти. Ушбу етакчи жамоаларга қарши бўладиган учрашувларда ҳам барча имкониятимизни ишга солиб, рақибларга муносиб қаршилик кўрсатиб, ижобий натижага эришиш ва ёқимли анъанамиз, яъни мағлубиятсиз одимимизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Биз ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз.

- Ортда қолган 8та турдан сўнг, «Нефтчи» 6та ютуқ ва 2та дурангни қайд этган ҳолда, турнир жадвалини бошқариб турибди. Сўнгги 5-6 йил ичида фарғоналиклар чемпионат стартини бундай омадли тарзда бошлашмаганди. Клубингиз жорий мавсумда ниманинг ҳисобига муваффақият қозонмоқда?

- Жамоамизнинг муваффақиятини биргина сўз билан ифодалаш қийин. Улардан асосийси, клубимиздаги ички муҳит яхши ва барчамиз бир-биримиз билан аҳил-иноқмиз. Бундан ташқари, жамоамизга жорий мавсумда «Нефтчи»нинг собиқ маҳаллий футболчилари қайтишди ва уларнинг тажрибалари ҳам бизга асқотмоқда. Шунингдек, мураббийларимиз ҳар бир рақибни кучига қараб, турлича услуб танлашади ва биз   - футболчилар уларнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз.

Асосийси, рақиб ким бўлишидан қатъи назар, майдонга ғалаба иштиёқида тушяпмиз. Устозларимиз ҳам бизни учрашувларга ўзгача тарзда руҳлантириб, кайфиятимизни кўтаришмоқда. Булар муваффақиятларимиз омили бўлиб хизмат қилмоқда.

- «Нефтчи»нинг омадли иштирокида жамоада молиявий муаммолар  йўқлиги ҳам муҳим роль ўйнаётгандир, балки?

- Бу ҳам эҳтимолдан холи эмас. Чунки хоҳлайсизми-йўқми, футболда молиявий ҳолат ҳам муҳим омиллардан бири саналади. Маош ва мукофот пулларини ўз вақтида олмасангиз, бу ўйинингизга салбий таъсир кўрсатади. Чунки барчамизнинг оиламиз, тирикчилигимиз бор. Худога шукр, «Нефтчи»да бу борада муаммо йўқ ва биздан фақат майдонга тушиб, яхши ўйин намойиш этиш талаб этиляпти, холос. Биз эса барча имкониятимизни ишга солган ҳолда, ўйнаш ва ғалаба қозонишга интиляпмиз.

- Ортда қолган баҳсларда сафарда етакчи клубларимиздан «Локомотив» билан дуранг қайд этиб (2-тур, 1:1), «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдинглар (7-тур, 1:0). Бунга ниманинг ҳисобига эришдинглар?

- Футболда «Интизом маҳоратни енгади», деган гап бор. «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларига қарши кечган баҳсларда ижобий натижага эришишимизнинг асосий сабаби - мураббийларимизнинг ўша учрашувларга мос тактика танлашгани, устозларимизнинг кўрсатмалари бўйича тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлаб, юзага келган хавфли вазиятлардан самарали тарзда фойдаланишга интилганимизда, деб биламан. Бундан ташқари, мазкур етакчи клубларга қарши кечган ўйинларда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушдик. Қисқаси, мағлубиятга учрамасликка интилдик ва ўз ниятимизга етдик.

- XXIV миллий чемпионатимиз борасида фикрингиз қандай?

- Кўз тегмасин-у, бу йилги ички чемпионатимиз баҳслари кутганимдек ўтяпти. Чунки олий лига дебютантлари бўлмиш «Шўртан» ва «Қўқон-1912» клублари ҳам яхши ўйин намойиш этишяпти, «Бухоро» ҳам ўтган ҳафтада Муборакда «Машъал» билан дурангга эришди (8-тур, 2:2). Қисқаси, XXIV миллий чемпионатимиз учрашувларини олдиндан башорат қилиш қийин кечяпти. Бу эса олий лигамизнинг савиясини ошириши, терма жамоаларимизга фойда бўлиши шубҳасиз.

- Сизнингча, жорий мавсум баҳсларининг шиддатли тарзда ўтишининг сабаби нимада?

- Хабарингиз бор, олдинги чемпионатлар, жумладан, ўтган йили келишилган ўйинлар борасида турли миш-мишлар оралади. Жорий мавсум арафасида Ўзбекистон футбол федерацияси ПФЛ томонидан келишилган учрашувларда қатнашмаслик тўғрисида барча жамоаларнинг раҳбар, мураббий ва футболчиларидан тилхат олинди. Натижада ўйинлар ҳалол тарзда ўтмоқда ва барча ўйинчилар майдонда жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишмоқда. Ушбу омил ҳам учрашувларнинг шиддатли ва муросасиз ўтишини таъминламоқда. Бир сўз билан айтганда, келишилган баҳсларга қарши кураш ўз самарасини бермоқда.

- Айни пайтгача 4та тўп киритдингиз. Жорий мавсумда ўз олдингизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?

- Албатта, ҳужумчининг вазифаси гол уриш ва иложи борича юзага келган хавфли вазиятлардан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламан. Лекин ўз олдимга шунча гол ураман, деб аниқ вазифа қўймаганман. Мен учун биринчи навбатда жамоа манфаати туради. Иккита гол урсаму, улар фойда бермай, клубимиз мағлубиятга учраса, голларим менга татимайди. Футбол жамоавий ўйин ва жамоа манфаати барча нарсадан устун.

Маълумот учун

Рўзимбой Аҳмедов

Туғилган санаси ва манзили: 1987 йил 3 май, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри

Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган

Биринчи мураббийи: Одамбой Қурбонниёзов

Урганчдаги футбол-мактаб интернати, олимпия захиралари колежи ва Урганч Давлат Университетининг «Жисмоний тарбия ва спорт» факультетини тамомлаган

Амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: «Хоразм» (Урганч) - 2003-2009 йилнинг 1-давраси; «Пахтакор» (Тошкент) - 2009 йилнинг 2-давраси - 2010; «Навбаҳор» (Наманган) - 2011 - 2013; «Динамо» (Самарқанд) - 2012. 2014 йилдан «Нефтчи»да

Оилали, 2 фарзанднинг отаси

Мухлислик қиладиган клуби: «Барселона» (Испания)

Ёқтирган футболчилари: Лионель Месси ва Луис Суарес

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:50, 22.05.2015. Ўқилди: 4221 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик