Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • 2:1
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 4:2
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:1
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • 3:3
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • 1:0
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Алавес
  • Суперлига
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 26.10.2025 16:30
      •   ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:0
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • 3:2
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • 3:1
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • 1:1
      • Аталанта
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • -:-
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 25 56
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Андижон 24 28
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7503 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қарзларсиз «МЮ» қандай кўриниш оларди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«МЮ» клуби америкалик Малькольм Глейзер оиласи тасарруфига ўтгач, жамоа мухлислари янги соҳиб ва унинг яқинларини нафрат билан қарши оладиган бўлишди. Хўш, адоватнинг асл сабаби нимада?

Дарҳақиқат, бундан 10 йил муқаддам, 2005 йилнинг май ойида америкалик бизнесмен бошчилигидаги ишбилармонлар инглиз футболининг номдор жамоаларидан бирини 790 млн. фунтга харид қилишганди. Бироқ амалда клуб қарз­ларининг асосий қисмини унинг елкасига илиб қўйишди. Ана шу давр ичида жамоа аъзоларининг пешона тери эвазига топилган маблағнинг 680-900 миллионли қарзларни ёпиш ва фоизларни тўлашга сарфланди. Қарзнинг 275 миллиони эса ҳанузгача қопланган эмас. Албатта, агарда келишув бироз ўзгача кўринишда амалга оширилган тақдирда, ўша 680 млн. (майли, энг оз миқдорни ҳисобга олганда) «МЮ» таркибини кучайтириш ва футболчилар маоши учун сарфланиши мумкин эди. 10 йилда 680 млн. сарфланган бўлса, демак, бир йилга 68 млн. харажат тўғри келади. Роналду эвазига «Реал»дан олинган 80 «лимон»ни қўшмаганда ҳам, «қизил иблислар» ҳар мавсумда бир нафар энг қиммат футболчини харид қилиш имконига эга бўлишарди. Тўғри, бунинг учун ўша юлдуз футболчининг розилиги ҳам талаб этилади. Бироқ нима бўлганда ҳам, «МЮ» 10 йил давомида трансфер бозорида «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити» ёки «ПСЖ»дан қолишмаган бўларди.

Глейзерлар эса ҳаммаси бўлиб 400 млн.га етмаган маблағ сарфладилар. Боз устига юксак савиядаги етакчи футболчиларни харид қилишмагани учун мухлислар Грейзерлардан норози эдилар. Алекс Фергюсон эса мунтазам равишда янги раҳбариятни қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзи керакли бўлган ҳар қандай футболчини сотиб олишга қодир эканлигини такрорларди. Бироқ шундай машҳур мураббийнинг эътирофи самимий эканлигига аввал ҳам ҳеч ким ишонмаганди, ҳозир ҳам шундай.

Глейзерларнинг Фергюсон давридаги ( ёки Фергининг Глейзерлар давридаги) энг йирик хариди - Димитар Бербатов учун 30,75 млн. фунт сарфланганди. Кейинчалик Андерсон (27 млн.), Нани (25,5 млн.) ҳамда Робин ван Перси (24 млн.) сотиб олинди. Шу каби трансферлар орасида фақат ван Перси етук футболчи сифатида ташриф буюрди. Қолганлари ёш истеъдод соҳиблари эдилар. Фергюсоннинг кетиши жамоани ЕЧЛ ва мўмай даромаддан бенасиб қолиш хавфи остида қолдирди. Фақат ундан кейин Глейзерлар трансфер бозорида фаолликни ошириб, Феллайни (27,5 млн.) ва Мата (60 млн.)ни жамоага қўшиб олишди. Яқинда Депай (25 млн.) ҳам Манчестерга йўл оладиган бўлди.

Энди океан ортидан келган соҳиблар ана шу фаолликни сэр Алекс даврида бошлаганларида «МЮ» қандай кўриниш олиши мумкинлигини бир тасаввур қилиб кўрайлик. Адолат мезонлари бузилмаслиги учун биз иложи борича жамоа харид қила оладиган ва озми-кўп қизиқиш билдирган футболчиларни танладик. Мақсадимиз - шунчаки, менежерлар ўйинини ўйнаш эмас, балки Глейзерлар томонидан сарфланган маблағлар кўлами ва унинг натижаларини чамалаб кўриш.

Биринчи вариант. Де Хеа борасида ҳаммаси тушунарли, Конэнтрауга жиддий қизиқиш билдирган бўлсада, баҳс ижара шартномасидан нарига ўтмади. Ёдингизда бўлса, футболчини «Бенфика»дан «Реал»га йўл олишида ҳам «МЮ» томошабин бўлиб қолаверганди. Хуммельс ҳамон жамоа режаларини тарк этмаган бўлса, ажабмас. Дани Алвешни эса тўғридан тўғри «Севилья»дан қабул қилиб олиш имконияти йўқ эмасди. Табиийки, бунинг учун «қизил иблислар» «Барса»дан кўра тезкорроқ ва сахийроқ бўлишлари талаб этиларди. 

Погбанинг йўриғи бошқа, аммо рисоладагидек мояна эвазига уни ушлаб қолиш мумкин эди. Модричга шахсан сэр Алекснинг ўзи «Мадрид»­га йўл олмасидан аввал жиддий қизиққанди. Азар эса узоқ вақт «МЮ» ёки «Челси»ни танлашда қийналганини очиқ-ойдин эътироф этганди. Агарда «МЮ» трансфер ва маош миқдорини оширганида, бу футболчилар унинг таркибида бўлишарди. Бэйл эса ажабланарли даражада арзон баҳода бўлганида «Тоттенхэм»га насиб этди, баҳоси фантастик кўриниш олганида эса Мадридга йўл олди. Айрим маълумотларга кўра, манчестерликлар ҳам бу ҳужумчига бефарқ эмаслар.

Иккинчи вариант. Ҳеч бўлмаганда Насри, Хамес ва Тьяго Силва номзодларини кўриб чиқиш рақобатчилар юқорироқ баҳони таклиф этишлари билан «МЮ» рўйхатидан тушиб қолишди. Снейдернинг Манчестерга келиши ҳақидаги миш-мишлар 10 йилдан бери тўхтамаяпти. Бироқ ҳар гал нимадир етишмай қолмоқда. Масалан, футболчининг иш ҳақи. Ҳар ҳолда бу тажрибали футболчи ван Гаалга маъ­қул бўларди

Учинчи вариант. Бу вариант вакилларининг қисмати иккинчи вариант футболчилариникидан деярли фарқ қилмайди. Раҳбарият зиқналиги бу сафар ҳам панд берди.

Тўртинчи вариант. Ниҳоят, фақат супер юлдузлар. Замонамизнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари ва афсоналаридан тузилган таркиб билан танишинг.

Мазкур футболчиларнинг трансфер баҳоларини қўшиб чиқадиган бўлсак, 450 млн. фунтга яқин натижага эга бўламиз. Ҳикоямиз аввалида зикр этилган харажатларнинг (680 900 млн.) минимал кўринишини олганда ҳам 680 «лимон» барча харидларни таъминлаб, яна футболчиларнинг иш ҳақлари учун каттагина маблағ ортиб қоларди.

Тўғри, ҳисоб-китобларнинг ҳаммаси ҳам Глейзерларга қарши эмас. Уларнинг 10 йиллик фаолияти давомида «МЮ»нинг даромадлари икки баравардан кўпроққа, яъни, 280 млн.дан 650 млн.га кўтарилди. Клубнинг умумий баҳоси эса 1,65 млрд.ни ташкил этмоқда. Глейзерлар бундан 10 йил аввал 790 млн. сарфлаган эдилар. Шубҳа йўқки, «МЮ» - Англиядаги энг сердаромад жамоа. У ўтган йилни 41 млн. фунт соф фойда билан якунлади. Ҳомий билан тузилган шартномалар ва чипталар сотувидан олинадиган даромадлар бўйича «МЮ» - яққол етакчи. Ваҳоланки, чипталар ва абонементлар баҳоси кўпчилик жамоаларникидан юқори эмас.

Бундан ташқари, футболчилар рисоладагидек иш ҳақига эга бўлмоқда. Эътиборлиси жамоадаги умумий маблағ айланмаси билан иш ҳақининг мувофиқлиги (50%) ҳавас қиладиган даражада. Ёзда Глейзерлар яна харидлар учун улкан сармояларни сарфлашга замин тайёрлаб қў­йишди - клубнинг машҳур adidas фирмаси билан имзолаган янги шарт­номаси 750 млн. фунт қийматига эга. Бизнесменлар уни сотиб олиш учун шунча маблағ сарфлаган эдилар. Улардан норози бўлган фанатлар эса аста-секин тақдирга тан бердилар.

 

Тўғри, Глейзерларни ҳозир ҳам «МЮ» мухлислари унчалик хуш кўрмайдилар, клуб анъаналарини бутунлай барбод қилганларини унутиш осон эмас. Бироқ америкалик бизнесменлар футбол клубини айнан шу зайлда бошқариш мумкин эканлигини ва профессионал футболда ҳам мўмай даромад топиш йўллари бор эканлигини яққол исботладилар. Дарвоқе, бир пайлар осиёлик бадавлат сармоядор «МЮ»ни Глейзерлардан сотиб олиш учун астойдил бел боғлаган ва бу йўлда Исроил собиқ бош вазири Эхуд Олмертни ёллаганди. Чунки у Глейзерлар Исроилни қаттиқ ҳурмат қилишларидан хабардор эди ва Олмерт билан учрашишга рози бўлишларига амин эди. Глейзерларнинг Палм Бич (Флорида)даги қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Олмерт «МЮ» учун уларга 1 млрд. фунт таклиф қилди. Аммо соҳиблар таклифни қатьий рад этишди: «МЮ» - спорт оламидаги энг ёрқин бренд: ҳа, соҳиблар ўз «маҳсулот»ларининг баҳоси янада кўтарилишига шубҳа қилишмаганди. Орадан бир неча йил ўтгач, уларнинг ҳақ эканликлари маълум бўлди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:03, 25.05.2015. Ўқилди: 6303 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Суратли сўровнома

Бугун «эл-класико»:

РЕАЛ МАДРИД
208
51.7%
БАРСЕЛОНА
194
48.3%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.