Италия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган марказий баҳсида "Рома" ҳамшаҳарлари "Лацио" майдонида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Ўйиннинг аксарият қисмида дуранг натижа қайд этилиб турилди. Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида Итербе "бўрилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Жоржевич ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқасида эса Янга-Мбива "Рома"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
"Лацио" узоқ вақт ҳамшаҳарларини тақиб қилиб келди ва ўзаро тўқнашувда имкониятни бой берди. Натижада "Рома" А серияда муддатидан аввал 2-ўринни қўлга киритди ва келаси йили ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди.
Лацио – Рома 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 73 Итурбе, 1:1 – 81 Жоржевич, 1:2 – 85 Янга-Мбива.
Лацио – Маркетти, Лулич (Каванда, 55), Хентилетти, де Врей, Баста, Биглия (Катальди, 79), Пароло, Фелипе Андерсон, Кандрева, Маури (Жоржевич, 76), Клозе.
Рома – де Санктис, Манолас, Холебас, Торосидис, Янга-Мбива, Наингголан, де Росси, Флоренци, Кейта (Пьянич, 68), Итурбе (Думбия, 85), Тотти (Ибарбо, 61).
Огоҳлантиришлар: Тотти (9), Лулич (22), Хентилетти (32), Биглия (35), Торосидис (51), Клозе (62), Итурбе (74), Флоренци (86).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).