Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймар: “Ўша лаҳзада ўлиб қоламан деб ўйлагандим”

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2022-йили Қатарда ўтган Жаҳон чемпионати чорак финалида Хорватиядан учралган мағлубиятни ёдга олди. Ўшанда “пентакампеонлар” пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Неймар хорватлар билан ўйинда бешинчи бўлиб пенальти тепиши керак эди, бироқ навбат унга етиб келмади. Футболчининг таъкидлашича, ўша лаҳзаларда у руҳан жуда қаттиқ қийналган.

“Ҳаётим давомида ҳар доим бешинчи пенальтини тепганман. Бу энг қийин зарба, лекин унга навбат етмаслиги ҳам мумкин экан. Ўшанда гўё ўлиб қоладигандек эдим. Ўйиндан кейин меҳмонхонага қайтдик, гўё бутун дунё остун-устун бўлиб кетгандек эди”, дея эслайди футболчи.

Неймар ўша мағлубиятдан кейин оиласи билан учрашган дақиқаларни ҳаётининг энг оғир дамлари сифатида эслашини айтди.

“Тасаввуримда ўз дафн маросимимни кўраётгандек эдим. Худди тобут ичида ётибман-у, ҳамманинг кўзи қизарган, ҳамма сукутда. Одамлар менга қараб: ‘сен ҳали тирикмисан?’ дегандек туюларди. Бу даҳшатли туйғу эди”.

Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (79 та гол) ҳисобланган Неймар ЖЧ—2026 да иштирок этишни мақсад қилган. Бироқ терма жамоа бош мураббийи Неймар борасида ҳали якуний тўхтамга келгани йўқ. Сабаби ҳужумчи 2023-йилнинг октябрь ойида тиззасидан олган оғир жароҳати сабабли узоқ вақт майдонга туша олмади.

Маълумот учун, беш карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилия 2002-йилдан буён мундиалларда ғолиб чиқа олмаяпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:26, 11.04.2026. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик