Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10124 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадриднинг «Реал» жамоасида аргентиналик футболчилар доимо ўзларини кўрсатиб келишган. Биз «Қироллик клуби» сафида тўп сурган аргантиналиклар рейтингини тузиб чиқдик.

7. Сантяго Солари
Тўп сурган даври:
2000-2005
Натижаси: 204 ўйин – 25 гол
Ютуқлари (7) : Испания чемпиони (2), Испания суперкубоги (2), Чемпионлар лигаси (1), УЭФА суперкубоги (1), Қитъалараро кубоги (1)
Солари Мадридда 5 мавсум ҳаракат қилди ва жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. У Зидан, Фиго, Бекхем каби супер ярим ҳимоячилар орасида «йўқолиб» қолмади ва жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшди. Сантяго «галактикос» билан 5 та мусобақада 7 та совринни қўлга киритди. Солари «Реал»ни атрк этгач «Интер» сафига бориб қўшилди ва 2011 йили ўз юртида фаолиятига якун ясади.

6. Гонсало Игуаин
Тўп сурган даври:
2006-2013
Натижаси: 263 ўйин – 121 гол
Ютуқлари (6): Испания чемпиони (3), Испания суперкубоги (2), Испания кубоги (1)
Игуаин «Реал»нинг доимий асосий ҳужумчиси бўлмаса ҳам ўз сермаҳсуллигини намойиш этиб келган. Гонсало Мадридга 19 ёшида ташриф буюрди ва 2 йилдан кейин бомбардирлик қобилиятини намоён этди. Ҳужумчи учун 2009/2010 йилги мавсум жуда омадли келган ва у 29 та гол урган эди. Игуаин «бланкос» либосида умумий ҳисобда 121 та голга муаллифлик қилди. Айни пайтда у «Наполи» шарафини ҳимоя қилмоқда.

5. Хорхе Валдано
Тўп сурган даври:
1984-1987
Натижаси: 120 ўйин – 56 гол
Ютуқлари (5) : Испания чемпиони (2), Испания кубоги (1), УЕФА кубоги (2)
Валдано «Реал» сафида атиги 3 мавсум тўп сурди. Бироқ у ана шу қисқа давр ичида жамоа тарихидан ўрин эгаллай олди. Хорхе етакчилик қилган Мадрид клуби қаторасига икки бора УЕФА кубогида муваффақият қозонган эди. 80-йилларда ушбу турнинг нуфузи ҳозиргидан баланд эди. Валдано фаолиятини 32 ёшида айнан «Реал»да якунлади ва клуб ёшлар жамоаси мураббийига айланди. 1995 йилда эса «қаймоқранглилар»ни Ла Лига чемпионига айлантирди.

4. Анхел Ди Мария
Тўп сурган даври:
2010-2014
Натижаси: 190 ўйин – 36 гол
Ютуқлари (5): Испания чемпиони (1), Испания кубоги (2), Испания суперкубоги (1), Чемпионлар лигаси (1)
Ди Марияни бемалол «Реал» тарихидаги энг омадли трансферлар қаторига қўшсак арзийди. «Бенфика»дан 25 млн.еврога сотиб олинган ярим ҳимоячи клубдаги 4 йиллик фаолияти давомида фантастик ўйинларини намойиш этди. Анхел ана шу давр ичида «галактикос» билан 5 та мусобақада зафар қучди ва барча ютуқларда Ди Мариянинг роли беқиёс эди. Ўтган йили ярим ҳимоячи 75 млн.евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га сотиб юборилди. Диманинг «Реал»га берган фойдаси 50 млн.евро + 36 гол + 5 соврин!

3. Фернандо Редонда
Тўп сурган даври:
1994-2000
Натижаси: 225 ўйин – 5 гол
Ютуқлари : Испания чемпиони (2), Чемпионлар лигаси (2), Қитъалараро кубоги (1)
Редонда 6 йил давомида «Реал»да тўп сурди ва жамоанинг муваффақиятларига муносиб ҳиссасини қўшди. Таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажарган Редондани ёши каттароқ футбол мухлислари илиқ хотиралар билан эсга олишса керак. Фернандо 1998 ва 2000 йилларда «бланкос» билан Чемпионлар лигасида зафар қучди. Шунингдек мамлакат чемпионати ва қитъалараро кубокларида ҳам клуб билан шохсупага кўтарилди.У жамоани тарк этгач «Милан»да фаолият юритди ва ушбу клуб таркибида бутсасини «мих»га илди.

2. Эктор Риал
Тўп сурган даври:
1954-1961
Натижаси: 166 ўйин – 81 гол
Ютуқлари : Испания чемпиони (4), Чемпионлар кубоги (5)
Риал «Реал»нинг «олтин даври»да тўп сурган эди. Ҳужумчи Мадридда 7 мавсум тўп сурди ва рақиблар дарвозаларига 81 та гол киритди. Балки бу унчалик ҳам ажойиб натижа эмасдир. Бироқ Эктор доимо жамоанининг муҳим голларига муаллифлик қилиб келган. 1956-йилги илк бора ўтказилган Чемпионлар кубоги финалида айнан унинг голи «Реал»га «Реймс» устидан ғалаба келтирган бўлса, 1958 йилги финалда «Милан» дарвозасини ишғол қилиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган эди. Қўшимча таймларда Хенто гол уриб «Реал»нинг ғолиб бўлишини таъминлаганди. Риалнинг номи «Бланкос» тарихида зархал ҳарфлар билан ўрин олган.

1. Алфредо ди Стефано
Тўп сурган даври:
1953-1964
Натижаси: 396 ўйин – 307 гол
Ютуқлари (15) : Испания чемпиони (8), Испания кубоги (1), Чемпионлар кубоги (5), Қитъалараро кубоги (1)
Ди Стефано «Реал» тарихидаги энг яхши легионер ҳисобланади. У Мадридликлар таркибида 11 мавсумда 307 та гол урди. Бундай натижага Роналдудан бошқа ҳар бир футболчи хавас қилиши мумкин. Алфредо «Реал» билан 8 бора мамлакат чемпиони бўлган бўлса, кетма-кет 5 марта Чемпионлар кубогида зафар қучди. Бунинг устига у ЧКнинг 5 та финалида ҳам гол уришга муваффақ бўлади. Ди Стефано 5 марта мамлакат чемпионатида, 2 бора эса Чемпионлар кубогида тўпурар бўлди. 1957 ва 1959 йилларда «Олтин тўп» соҳибига айланди. Ҳа унинг натижаларини шунчаки фантастикага қиёслаш мумкин.

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 20:38, 26.05.2015. Ўқилди: 6773 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.