«Милан» клуби 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган янги уй либосининг (формасининг) расмий тақдимотини ўтказди.
«Милан» клуби ва Puma глобал спорт бренди жамоанинг 2026/27 йилги мавсум учун янги уй либосини тақдим этди: бу футбол оламидаги энг рамзий эстетикалардан бирига, яъни «россонери»нинг классик кўринишдаги визуал тилига қайтишдир.
Ушбу формада барчага таниш бўлган қизил-қора йўл-йўл чизиқлар қайтди — улар яққол кўзга ташланадиган, кенг ва дарров таниб олинадиган тарзда футболканинг ҳам олди, ҳам орқа томонини тўлиқ қоплаб турибди. Либослар жамланмаси оқ шорти ва қора гетрилар билан тўлдирилган.
Бу ҳар доим ажралиб туриб таниладиган қиёфадир. Бу шунчаки оддий чизиқлар эмас; бу «Милан»ни белгилаб берувчи рамздир. Ҳар бир детал мана шу ўзига хосликни янада мустаҳкамлайди.
Футболкадаги «Миландан бутун дунёга» деган ёзув дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга бўлган ҳурматни ифодалайди, улар туфайли клуб ўзини ҳар бир қитъада ўз уйидагидек ҳис қилади. Ёқанинг орқа қисмида эса мумли муҳр кўринишида «Милан» эмблемаси жойлаштирилган: «Милан»нинг асл моҳияти ҳар бир футболкага ўзига хос ҳақиқий имзо сифатида муҳрланган, бу — оталардан фарзандларга ўтиб келаётган мангу анъанадир.
Буларнинг барчаси бир бўлиб, ушбу футболкани уни ўзиники деб биладиган барча инсонларга бўлган севги изҳорига айлантиради», — дейилади Милан клубининг расмий баёнотида.




Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).