Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Шомуродов: Жамоамизнинг ютуқларида Рўзиқул аканинг меҳнати катта

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Илҳом Шомуродов. Ушбу футболчини “Насаф” жамоасининг ютуқларига қўшган ҳиссаси салмоқлидир. Кўп йиллардан буён “Насаф” сафида фаолият юритиб келаётган ҳужумчи жамоанинг муҳим ўйинларида ҳал қилувчи голларни уриб, жамоасини қийин аҳволдан олиб чиққан ва ғалабасига ўзининг катта ҳиссасини қўшган.

 

Сурхон воҳасининг Жарқўрғон тумани марказида, футболчилар оиласида вояга етган Илҳом Шомуродов футболчи акаларига ёшликдан ҳавас қилди ва улар изидан кетди. Шомуродовлар оиласининг барча аъзолари футбол билан чамбарчас боғлиқ. “Тўпаланг” жамоаси сафида тўп сураётган Илҳом у пайтлар “Машъал” жамоасига бош мураббий бўлган россиялик мутахасис Виктор Кумиковнинг назарига тушади ва уни мавсум охирида жамоага таклиф қилади. Ўзингизга маълум кейинчалик В.Кумиков воҳанинг бош жамоаси “Насаф”да фаолиятини бошлайди ва ўзи билан бир қатор ўйинчилар билан Илҳом Шомуродовни ҳам жамоага олиб келади. Шу-шу Илҳом “Насаф” жамоасида ўзининг муқим ўрнини топади. Тўғри, жамоада шундай пайтлар бўлдики, ҳужум чизиғида юзага келган катта рақобат туфайли у ижара асосида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ҳам ярим мавсум тўп сурди.

Одатда, журналистлар қайси футболчи ўзини кўрсатса ўша футболчи билан суҳбат уюштиришга ёки у ҳақида кўпроқ ёзишга интилишади, албатта бу табиий. Аммо, биз ушбу анъанани бўзган ҳолда гўёки ишқибозлар назаридан четлашаётган ўйинчи билан суҳбат қилишга қарор қилдик. Аслида шундай қилмасак Илҳомдек ўйинчига нисбатан адолатсизлик ҳам бўларди.

Бошқа томондан Илҳом Шомуродовнинг айни кунларда кайфияти ва нималар ҳақида ўйлаётгани билан қизиқдик. Қуйида суҳбатимиз асосан ана шу ҳақда бўлди.

-Илҳом мана чемпионатимизнинг ўнта тури ҳам ортда қолди, сизнингча бу йилги чемпионатимиз ўтган йиллардаги чемпионатдан фарқ қилаяптими?

-Ҳа деб, жавоб бера оламан. Чунки ўтган йиллардаги чемпионатларда мавсум бошлангандан чемпион номи аниқ бўлиб қолар эди, бу йилги чемпионатда эса мана 10 тур ўтган бўлсада, турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган беш жамоанинг тўплаган очколари бир-биридан катта фарқ қилмайди. Чемпионатимиздаги кучли жамоалар билан, биз кучсиз деб ҳисоблаган жамоалар ҳам тенгма-тенг кураш олиб боришаяпти, бундан ташқари кутилмаган натижалар ҳам чемпионат интригасини ошираяпти. Бу йилги мавсумда гўёки келишилган ўйинларга қарши катта кураш бошлангандек. Албатта бунда юртимиздаги журналистларнинг ҳам катта ҳиссалари бор. Улар кейинги йилларда футболимиздаги камчиликлар ҳақида аёвсиз ёза бошлашди бу жараёнга таъсир этмасдан қолмаяпти. Аммо айрим ҳакамларни савиясини оширишни талаб қилиш керак, тенгма-тенг бораётган ўйинда ҳакамнинг биргина хатоси салбий бўлаяпти.

-”Насаф” жамоасида бу йил ҳам ҳужумчилар “оқсаяпти” яъни улар кўп вазиятлардан унумли фойдалана олишмаяпти, бунга асосий сабаблар нима?

– Бундан албатта ҳужумчи сифатида мен хижолатдаман. Афсуски, сафимизга янги қўшилган ҳужумчи О.Каблашнинг ўйини чиқмади. Бунинг устига қаторасига жамоамизнинг икки ҳужумчиси жароҳати туфайли майдонга туша олмаяпти. Ҳужум чизиғимизда рақобат камайиб кетди…

-Кечирасиз, сиз рақобатдан қўрмайсизми?

– Биласиз, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, мен бундан асло қўрқмайман. Мен учун муҳими майдонга тушишим ёки тушмаслигим эмас, балки жамоамизнинг ютуғи муҳимроқ. Жамоада ҳужумчиларни кўплиги вазифани адо этишда ёрдам беради. Яқин кунларда Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиёзовлар сафга қайтади, ўйлайманки ҳужум чизиғимиз кучаяди.

-Демак, сизга ҳужум чизиғида ҳамкор пайдо бўлади, шундайми?

-Шундай. Олдинда асосий ҳужумчи бўлса, мен орқароқда ўйнасам ўйлайманки фойдам кўпроқ тегади, бу авваллари Бошкович билан ўйнаганда ҳам кўп фойда берган.

i_sh2

-Ўйинларда асосий ҳужумчи сифатида майдонга тушганингизда, ўзингизда босим ҳис қиласизми?

-Йўқ. Ҳеч қандай босим ҳис қилмайман. Балки бор диққат эътиборим ўйинга қаратилади. Ўйиндан кейин йўл қўйган камчиликларим ҳақида ўйлаб, хулоса қилишга ҳаракат қиламан, камчиликлар устида ишлайман. Мухлислар мендан нимани кутишини биламан яъни уларни кўпроқ жамоамиз ғалабаси қизиқтиради. Гол урмасдан ғалабани қўлга киритиб бўлмайди.

-Эндиги савол ОЧЛнинг сўнгги Қаршида бўлиб ўтган “Ал-Аҳли” жамоасига қарши учрашувдаги урган голингизни ҳакам ҳисобга олмагани ҳақида бўлади, шунда ўзингиз тўпни дарвоза чизиғини кесиб ўтганини кўрдингизми, кўрган бўлсангиз нега бирдан нишонлаб кетмадингиз?

-Ҳа кўрдим, дарров гол бўлганини кўрсатиб қўлимни ҳам кўтардим, афсуски буни ён ҳакамни кўриши амри маҳол эди, бош ҳакам ҳам бу вазиятда қанот ҳаками қарорига таянди ва голни ҳисобга олмади, бу бизга қаттиқ таъсир қилди. Мени битта катта камчилигим бор, менда ҳужумчиларга мос кўнгли қаттиқлик етишмайди…

– Шу ҳақда савол бермоқчи эдим, ўзингиз бошладингиз. Ҳужумчида характер қанчалик рол ўйнайди?

– Менга Виктор Кумиков жуда кўп марта “Илҳом сени кўнглинг жуда бўш, сенда тажовузкорлик йўқ. Ҳужумчида гол уриш учун исёнкор характер ҳам бўлиши керак”, – деб қайтарарди. Афсуски, юмшоқ кўнгиллиман, сут билан кирган жон билан чиқади дейишганидек, шу характеримни ўзгартира олмадим. Бу дегани рақибларни Илҳом аяр экан дегани эмас, юқорида айтганимдек асосий фикр хаёл ўйинда гол уриб, жамоамни ютуғини таъминлаш бўлади.

– Сиз гол ура олмагандан кейин мураббийдан кўп дакки ҳам оласизми?

– Йўқ, Рўзиқул ака ҳеч қачон қупол муомалада бўлмайди, аксинча хатоларимизни ётиғи билан тушунтириб, шу камчиликлардан тезда ҳоли бўлишимизга ундайди.

– Мана сиз нафақат жамоанинг кўп майдонга тушадиган ўйинчиси сифатида балки тажрибали ўйинчиларидан бири ҳисобланасиз, сизнингча жамоадан бунданда яхши ўйин кутиш мумкинми?

-Жамоамиз эришган ютуқларга қониқиб ёки ўзига катта баҳо бериб, бир жойда тўхтаб қолгани йўқ. Устозимиз Рўзиқул Бердиев доимо изланишда. Ўзларингиз гувоҳсиз, жамоамизнинг аввалги мураббийларида ижобий натижа кўрсатиш учун қўлида таркиб жиҳатдан жуда катта имконият бўлган. Афсуски, Рўзиқул ака мавжуд имкониятдан фойдаланишга мажбур бўлаяпти, буни уддасидан чиқаяпти ҳам. У киши табиатан ўзига ҳам қўл остидагиларга ҳам жуда талабчан. Машғулотлар кўнгилдагидек кетаяпти, бунга қўшимча, энди биз ўйинчиларда ҳам ўз устимизда мустақил ишлаш учун вақт бўлаяпти. Гапни чўзиб ўтирмасдан айтишим мумкин мухлислар биздан бунданда чиройли ва мазмунли ўйинларни кутишлари мумкин, ҳамма ҳаракатимиз шунга қаратилган. Жамоада муҳит жуда яхши. Ёши катта ўйинчилар энди профессионал футболга кириб келаётган ёшларга ўз маслаҳатларини бериб бораяпти. Майдонда жамоадош бўлсак, майдон четида худди ака-укалардекмиз. Ҳар бир тактика ёки янги ўйин усули Рўзиқул ака бошчилигида яхшилаб ўрганилади ва уни ижро қилиш йўллари белгиланади. Озуим у киши бош мураббийлигида жамоамизнинг катта ютуқларини биргаликда қўлга киритсам дейман.

-Илҳом кўпчиликнинг наздида “Насаф”нинг ютуқларига асосий сабаб, бир хил ўйинчилар кўп йиллардан буён бирга ўйнаётгани деб ҳисобланади, сиз бунга нима дейсиз?

-Бу кўпам тўғри фикр эмас. Таркибимиз сезиларли даражада ҳар йили ўзгариб турибди. Чунки, таркибга эътибор берсангиз саноқли ўйинчилар 3-4 йилдан бери асосий таркибда майдонга тушмоқда. Ҳаммаси эмас. Фикримга мисол тариқасида айтаманки, Баҳром Абдураҳимов, Рой Роклар сафимизга бу йилдан қўшилган. Бошқа яна шундай ўйинчилар борки, улар сафимизда ўтган йилдан бошлаб кўпроқ майдонга тушишаяпти. Менимча, бу ерда мураббийнинг меҳнатини кўпроқ таъкидлаш керак, жамоа ўйинчиларини бир мақсад атрофида тўплаш ҳар кимнинг қўлидан келавермайдиган иш. Янги сафимизга қўшилган ўйинчилар тез жамоа ўйинига киришиб кетаётганидан юқоридаги фикр келиб чиқаётган бўлиши мумкин. Яна такроран айтаман бу Рўзиқул аканинг меҳнати орқали бўлаяпти. Тўғриси тан оламан, бу тажриба мен учун ҳам келгусида асқотади деган, умиддаман.

– Сиз кейинги пайтда мухлислар томонидан кўпроқ танқидга учрайдиган ўйинчилар сирасига кириб қолдингиз, бундан хафа эмасмисиз?

-Танқидлар ўринли деб ҳисоблайман, мухлислар жамоадан ва ўйинчилардан кўп нарсани талаб қилиши табиий. Бунга уларнинг ҳақлари бор. Менга нисбатан бўладиган танқидларни тўғри қабул қиламан, хафа бўлмайман. Демак, мен яхшироқ ўйин намойиш қилишим керак, устимда кўпроқ ишлашим керак. Бунга ҳаракат ҳам қилаяпман. Ҳужумчининг ўйинда гол ура олмаслигини ҳеч ким кечирмайди. Мухлисларни ишонтириб айтаманки, бу камчиликлар бартараф этилади.

– Оилангиз ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз.

– Ўйланганман, икки нафар қиз фарзандим бор. Турмуш ўртоғим Тошкентдаги хорижий тиллар институтини тамомлаган – педагог, туманимиздаги ўқув юртида чет тилидан ёшларга таълим бериб келмоқда. Оиламизда беш ўғил ва бир қизмиз. Акаларим ҳаммаси футбол ўйнаган. Энди уларнинг фарзандлари ҳам футболчига айланишмоқда. Уйда ҳам асосан суҳбат мавзуси футболдан бўлади. Ҳаттоки онамнинг ёшлари анчага етиб қолган бўлсада, худди ёшлардек футбол ишқибози, у кишига қўйиб берсангиз кечаси билан футбол кўришни канда қилмайдилар. Оиламиз шунақа.

i_sh4

-Жамоа мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

-Шу ўринда айтиб ўтишни ҳоҳлардимки, “Насаф” жамоасининг мухлислари бари-бир бошқача, уларни жуда ҳурмат қиламан. Қаранг улар ўйинимизга кўплаб ташриф буюришаяпти, бу жуда қувонарли ҳол. Бу йилдан бошқа вилоятдаги мухлисларимиз сонинин ортаётгани ҳам бизни хурсанд қилаяпти. Буларни биз –жамоадошлар ҳам ўзаро суҳбатларда эътироф этамиз ва бир-биримизни шу ишончни йўқотмасликка чақирамиз. Ишончим комилки, “Насаф” жамоасининг шонли анъанаси ҳеч қачон йўқолмайди, балки ривожланаверади. Шундай жамоа шарафини ҳимоя қилиш катта бахт деб, ҳисоблайман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизнинг ҳаммасига жамоамиз ўйинчилари номидан каттадан-катта ташаккурлар билдириб қоламан. Улар бахтимизга доимо соғ ва омон бўлишсин.

-Илҳомжон суҳбатингиз учун раҳмат, сизга ва сиз орқали барча йигитларга келгуси ўйинларда омадлар тилаб қоламиз.

– Сизга ҳам эътиборингиз раҳмат.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 19:13, 28.05.2015. Ўқилди: 4252 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.