Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол оламининг жанжалкаш вакили

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аурелио Де Лаурентис нафақат кино оламининг таниқли арбоби ва «Наполи»нинг ҳалоскори , балки тенгги йўқ жанжалкаш сифатида ҳам донг таратган. «Napolimania» блоги тили ўткир президентнинг фаолиятидан лавҳаларни эълон қилди.

Мураббийлар билан муносабати

2008 йилнинг январида «Наполи» ўз майдонидаги «Лацио»га қарши ўйинда муҳим очколарни бой берганди. Бунга чидай олмаган Де Лаурентис ечиниш хонасига йўл олди ва бош мураббий Эдоардо Рейяга заҳрини сочди: «Ёшинг улуғ бўлгани учун сени дўппослашни ўзимга эп кўрмадим. Лекин зудлик билан лавозимингдан четлатаман!».

2009 йилнинг ёзида президент Роберто Донадони жамоаси учун бир қатор янги футболчиларни харид қилди. Лекин бош мураббий яна бир нафар ярим ҳимоячини сотиб олиш кераклигини билдирди:  «Донадони бизга яна битта чап қанот ярим ҳимоячиси керак, деб ҳисоблаяптими? Марҳамат, ўз ҳисобидан бемалол сотиб олиши мумкин. Шундай қилса, у ҳақиқий эркакнинг ишини бажарган бўларди!»

Вальтер Мадзари ҳали «Интер»ни қабул қилишга улгурмай туриб собиқ «босс»идан табрик сўзларини қабул қилишга улгурди: «Мадзари ажо­йиб мутахассис! У билан 4 йил муваффақиятли ҳамкорлик қилдик. Унинг янги иш жойида ҳам самарали фаолият олиб боришига тилакдошман. Неаполда олиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солдимми? Бу борадаги вазият худди никоҳдагига ўхшайди. Рафиқангни бир амаллаб кетмасликка кўндириш мумкин. Аммо у хиёнат қилишни истаётган бўлса, бу ишни барибир амалга оширади».

Бизнес - биринчи навбатда

Ўз футболчиларини туманли ўлканинг тиришқоқ скаутларидан ҳимоя қилишни Аурелио жуда яхши билади. Матбуотда АПЛ клублари Марек Гамшик ва Эсекиэль Лавесенга қизиқаётганликлари тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлгач, президент жамоа аъзоларига океан орти ҳаёт ҳақида маълумот берди: «Кимда-ким Англияга кетишни режалаштираётган бўлса, огоҳлантириб қўяй: у ёқда шароит жуда оғир, ейиш-ичиш кўнгилдагидек эмас. Наҳотки сиз қашшоқ ҳаётни ёқтирасиз?».

Де Лаурентис ўз футболчиларидан аввало шартномани ҳурмат қилишни талаб этади. Акс ҳолда, у ҳар қандай юлдуздан ҳам воз кечишга тайёр: «Менинг уйимда ҳаммаси мен ўйлагандек бўлиши керак. Бу ерни тарк этмоқчимисан? - фақат келишув муддати тугаганидан кейин. Шартномани ҳурмат қилиш лозим. Буни истамасалар, адвокатларим уларнинг фаолиятини яхшилаб текшириб чиқадилар ва мол-мулкларини мусодара қиладилар».

Ҳа, дон Аурелио билан ҳазиллашиш яхшиликка олиб келмайди. Айниқса, иш ҳақи миқдорини оширишни талаб қиладиган футболчиларни у ёқтирмайди: «Агар Кавани йилига 7-8 млн.дан талаб қиладиган бўлса, уни захира ўриндиғида чиритиб юбораман».

 2009 йилда машҳур кинопрод­юсер Эсекиэль Лавеззи билан илк марта жанжаллашиб қолишди. Аргентиналик ҳужумчи «Наполи»ни тарк этиш пайига тушиб қолгач, дарғазаб президент заҳрини сочди: «Агар у ўзини чинакам спортчи деб ҳисобласа, тун бўйи санқиб юришларга чек қўйсин. Ахир у тонггача ичкиликка берилиб, тунги клублардан боши чиқмаса, мен нима ҳам қила олардим?».

Кейинчалик Лавеззининг яқинлари Аурелиодан футболчига бир ҳафталик таътил беришни илтимос қилишди. Бироқ президент илтимосни қатъиян рад этди: «Улар Эдинсонни Порто Ротондога (Сардиниядаги сиҳатгоҳ) жўнатмоқчи эканлар. Мен уларнинг ўзларини «тегишли жой»га равона қилдим».

Футболчининг агенти Алехандро Маццони трансфер хусусида бошқа жамоалар билан музокара олиб боргани учун Де Лаурентиснинг нафратига дучор бўлди: «Агар ўша Маццони  қандайдир бемаъниликка йўл қўйса, мен уни соғ қўймайман!».

Доимо ўз жамоасини ҳимоя қилади

Жамоа манфаатлари Аурелио учун ҳамма ерда ва ҳар қачон биринчи ўринда туради. Америка кубоги беллашувларида Эдинсон Кавани тиззасидан жароҳат олганди. Оғриқдан афти буришган футболчи суратига кўзи тушган президент ўша заҳоти ҳужумга ўтди: «Уругвайликлар Каванини авайлаб парвариш қилишсин. Акс ҳолда, қолган умрлари қамоқда ўтади. Агар Эдинсонни ногирон ҳолда қайтарсалар, мен уларни ўлдираман!».

Гонсало Игуаин ҳали Неаполга келиб улгурмасдан, кутилмаган фалокатга дуч келди. Ўртоқлари билан Капри оролида дам олаётган футболчи чўмилмоқчи бўлиб яхтадан сувга сакраган ва бошини сув ости тошларига уриб олганди. Бундан хабардор бўлган Де Лаурентис маҳаллий ҳокимият маъмурларидан 100 млн. евро товон пули талаб қилди: «Ҳозирча Гонсалони кўрганим йўқ. Лекин менга берилган маълумотга кўра, унинг юзини 10 еридан тикишибди. Маҳаллий ҳокимият вакилларига сабоқ бериш имконияти туғилди. Биз 100 млн. евро миқдорида товон пули талаб қиламиз. Капри мэри қаёққа қараяпти? Ҳудуд президенти қандай юмушлар билан машғул? Биз худди Африкада яшаётгандекмиз».

«Наполи» президентини нафақат ўз футболчилари, балки бошқалар ҳам қизиқтиради. Масалан, Лео Мессининг Америка кубоги турнирига йўл олгани ҳам уни бефарқ қолдирмади: «Месси - тентак! Нима учун у терма жамоанинг таклифини қабул қилди. Мен унинг ўрнида бўлганимда шундай деган бўлардим: «Мен билан муносиб тўп сура олмайдиган ношудлар жамоасида ўйнамайман!».

Хиёнатни кечирмайди

Қишда ОАВ Лавессининг «Наполи»га қайтиш орзуси ҳақидаги хабарларни чоп этди. Аурелио бу борада ҳам дарҳол ўз нуқтаи-назарини билдирди: «Лавессининг қайтишини истайсизми? У бизсиз ҳам бинойидек яшамоқда. Пули етарли. Агар у Неаполга келиш орзусида бўлса, марҳамат, ўзига бошпана сотиб олсин-да, яшайверсин».

Савдо илмини яхши билади

Журналистлар Игуаиннинг «Барселона»га трансфери хусусида савол беришганида, Де Лаурентис қу­йидагича жавоб қайтарди: «Касбдошларингиз таъкидига кўра, Игуаин шартномасида товон пулини 70 млн. евро миқдорида белгилаган эмишман. Шуни айтишим мумкинки, ўтган йили шартномани расмийлаштирган пайтимда 100 млн. евро ёзувига кўзим тушганди. Матбуотни доимо ғафлатда қолдиришга уринишади. Журналистлар турли тахмин ва гипотезалардан даромад манбаи сифатида фойдаланадилар. Бироқ наҳотки улар ўз фаолияти давомида 400дан ортиқ фильмлар яратган ва клубда 10 йилдан бери ишлаётган кишини футболчилар билан шартнома тузишни билмайди, деб ўйласалар?».

Замонавий футболдаги фантастик баҳолар ҳам дон Аурелиога маълум эмас. Аммо ўзи қулай фурсатдан унумли фойдаланишни билади: «Аслида Кавани сотиш ниятида эмасдим. Шу сабабли баҳони 70 млн.га кўтариб, менга шунча пулни тўлайдиган мард топилишини билиш мақсадида трансферга қў­й­гандим».

Рафаэль Бенитеснинг тақдимот маросимида Де Лаурентис ўзининг профессионал шоумен ҳислатини намо-йиш этди. Мавзу Каванининг «Челси»га ўтишига кўчганида президент Роман Абрамовичнинг ёрдамчиси - Марина Грановскаяга шаъма қилган ҳолда «Марина, Марина, Марина», дея куйлай бошлади. Грановская айнан шу трансфер билан шуғулланаётганди.

УЕФА ва Платини билан жанжаллашиб юради

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг «Наполи» еврокубок мусобақаларига қайтгач, касбдошларимиз Де Лаурентиснинг ЕЛ хусусидаги фикрлари билан қизиқишди: «ЕЛ? Бу турнир мени умуман қизиқтирмайди. Платини билан Блаттерлар бор экан, бу мусобақа ҳеч қандай мавқега эриша олмайди».

ЕЧЛнинг аввалги мавсумида «Галатасарой» ўз гуруҳида «Ювентус»дан ўзиб кетганида ҳам Аурелио Мишелга таъна тошларини ёғдирди: «Ҳайронман, Англия, Франция, Германия, Испания ва Италия каби етакчи футбол мамлакатларини ҳурмат қилишни Платини қачон ўрганар экан? Бунинг ўрнига, у доимо митти давлатларга ён босади. Чунки унга сайловда овоз керак».

 Жамоа ўз майдонида «Днепр»ни мағлуб эта олмаганида (1:1), соҳиб ўз асабларини жиловлай олмади: «/азабдан ўзимни қаёққа уришни билмаяпман. «Днепр» соф «офсайд»дан гол урди. Мутасаддилар умуман маъниси бўлмаган турнирга муҳимлик беришга уринмоқдалар. Иштирокимизнинг асосий сабаби шуки, у ЕЧЛга чиқишимизга ёрдам беради. Ярим финалга 6 нафар ношуд ҳакамларни тайинлаш мумкин эмас. Футболчиларимизни тан­қид қилишга менда ҳеч қандай асос йўқ. Ҳакамлар «Днепр»га ён босишдими, демак, «Наполи» кимларгадир ёқмайди, ЕЛ кубоги Испанияга, «Се­вилья»га йўл олиши керак. Ундан кўра, нима исташингизни очиқ айтиб қўя қолсангиз, биз дарҳол йўл берардик. Чунки кўпчиликка кулги бўлишни истамаймиз.

Платини ҳукмронликни давом эттирмоқчи бўлса-да, бунга эътироз йўқ. Бироқ у худди монархлар каби доно бўлиши лозим. Малакали ҳакамларни белгилаш унинг қўлидан келарди. Мен кеча Никола Риццолининг ЕЧЛ учрашувидаги ҳаракатларини кузатдим. Ҳакам шундай бўлиши керак. Бизга эса Моэн насиб этди. У ким? У ҳақда ҳеч эшитганмисиз? Қимматли Мишель мен сени яхшироқ билиши учун ибодат қиламан. Яхши тушлар кўриб ёт!».

«А» серияси фитналарини аниқ топади

Январь ойида «Наполи» «Сан-Паоло»да «Ювентус»дан енгилди - 1:3. Бу мағлубият ҳам президентни қаттиқ ранжитди: «Биз чарчадик! «Ювентус»-кучли жамоа. Бироқ ҳакамлар ҳам унга ён босадиган бўлишса, уни енгиб бўлмайди!» Ҳатто ғалаба онларида ҳам Аурелио «кекса синьора»ни «чақиб олиш»ни канда қилмайди. Масалан, ўтган мавсумдаги ғалабадан сўнг: «Бундай «Наполи» билан фахрланаман. Агар «Юве»даги 150 млн. еврони менга беришса, қаторасига 10 марта Скудеттони қўлга киритардим». Де Лаурентиснинг танқидлари фақат «Ювентус»га қаратилган эмас. 2010|2011 йиллар мавсумида «Наполи»нинг асосий рақобатчиси «Милан» бўлганди:

«Скудетто»ни қўлга киритишимизга ишончим комилми? Албатта, йўқ! Соврин мендан кўра Берлусконига кўпроқ зарур. Бунинг учун у барча чораларни кўрмоқда. Берлусконига қаршилик кўрсатишдан наф йўқ». «Наполи» президентининг асосий «чиқиш»и 2011 йилнинг августида, чемпионат тақвими эълон қилинганида юз берди. Де Лаурентисга унинг жамоаси 3-турда ЕЧЛнинг илк беллашувидан кейин «Милан»га қарши майдонга тушиши ёқмаганди. Заифроқ рақибга дуч келишни мўлжаллаган президент бор қаҳр-ғазабини журналистларга сочган ҳолда нотаниш йигитнинг мотоциклига ўтирганча кўздан ғойиб бўлди:

«Мен футболга нуқта қўйдим! Барчангиз кераксиз чиқиндисиз! Ҳамма нарса аввалдан бизга қарши қўйилган. Бу - шармандалик! Италиялик бўлиб туғилганимдан ор қиламан».

Акмаль Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:54, 03.06.2015. Ўқилди: 5937 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.