Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Орзу Мадридда рўёбга чиқадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Рафаэль Бенитес яқинда Италиянинг «Наполи» клуби билан хайрлашиб, расман истеъфога чиққанлигини маълум қилди. Шундан сўнг ушбу мутахассис ҳақида кунда, кунора турлича миш-мишлар урчиди. Яқинда эса Бенитес Мадриднинг «Реал» жамоасига бош мураббий этиб тайинланганлиги, «Қироллик клуби» билан у расман уч йиллик шартнома имзолагани ва йилига 4 млн. евро маош олиши маълум бўлди. Испаниялик мутахассис ОАВга берган интервьюсида «Реал»ни бошқариш орзуси бўлганлиги ва ниҳоят, бунга етишганини таъкидлади. Қуйидаги мақолада Рафаэль Бенитеснинг «Реал» жамоасига қанчалик мос келишига назар ташлаймиз.

«Реал»га масъулиятли мутахассис керак

Таъкидлаш жоизки, «Реал»да испаниялик мутахассислар узоқ муддат ишлай олмаганлар. Сўнгги марта «Қироллик клуби»ни Висенте дель Боске 2003 йили бошқарганди, ўшандан буён Мадрид жамоасини ҳали маҳаллий мутахассислар қўлга олишмаганди. Дель Боске истеъфога чиққанидан сўнг, «қаймоқранглилар»ни Карло Анчелотти, Жозе Моуринью, Мануэль Пеллегрини, Бернд Шустер, Вандерлей Люшембурго, Фабио Капелло, Карлуш Кейруш каби хорижлик мутахассислар бошқаришди. Ўз ўрнида қайд этиш жоизки, Бенитес «Реал» учун бегона эмас - у 1974 -1984 йилларда «Қироллик клуби»нинг иккинчи жамоасида тўп сурган. Шунингдек, уч мавсум давомида (1993-1995) «Реал»нинг ёшлар жамоаси - «Кастилья»да бош мураббий бўлиб фаолият юритган. Ниҳоят, Бенитеснинг орзуси амалга ошиб, «Реал» бошқарувини ўз қўлига олди. Албатта бунда «Қироллик клуби» президенти Флорентино Переснинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

«Валенсия» билан икки марта чемпионлик

ЕЧЛ 10-кубогини қўлга киритган «Реал»нинг кейинги мақсади мамлакат чемпионлиги эди. Бироқ Анчелотти бошқарувидаги жамоанинг ушбу мақсади рўёбга чиқмади ва италиялик мутахассис шундан сўнг дарҳол истеъфога чиқарилди. Охирги 7 йил давомида фақат бир марта хал­қаро совринни қўлга киритиш ҳақиқатан ҳам «Реал» учун шармандали ҳолат ҳисобланади.

Шунингдек, 2003 йилдан буён атиги уч марта мамлакат чемпионлиги (Капелло, Шустер ва Моуриньо бош-қаруви остида) ҳам албатта «Қироллик клуби» учун яхши кўрсаткич эмас. Шубҳасиз, Перес Бенитес бошқарган «Валенсия» бутун бошли «галактикос»ни икки марта мағлубиятга учратганлигини яхши эслайди.

Ўша пайтда Рафаэль рақибларини кутилмаган тактик ечимлар билан мағлуб эта оларди. Муаммо эса аслида бу эмас. Испаниялик мураббий ўшанда анча ёш эди ва бунга 10 йилдан кўпроқ вақт бўлди. Яна бир қизиқ далил шундаки, Бенитес ҳозиргача қайси клубни бошқармасин, бирорта жамоа билан мамлакат чемпионлигини нишонламаган. Албатта ушбу нохуш анъана «Қироллик клуби»да давом этмаса яхши бўларди.

Пересга савияли ва тажрибали мураббий даркор

Шубҳасиз, «Реал» президенти Флорентино Перес етти ўлчаб, бир кесадиган шахс ва дуч келган мураббийни Мадридга олиб келавермайди. Бундан ташқари, жаҳонда етакчи жамоаларни бошқарадиган мураббийлар жудаям оз. Бенитес эса фаолияти давомида «Ливерпуль», «Интер», «Челси», «Наполи» каби юқори савияли клубларда ишлаган. Бундан ташқари, унга испан тилини ўргатиш ва янги иш шароитларини таништиришнинг ҳожати йўқ. Шундай бўлса-да, Бенитес «Реал»даги фаолиятини янгидан бошлашига тўғри келади.

Ўз навбатида «Қироллик клуби»нинг азалий рақиби - «Барселона» етакчилари Месси ва Неймарнинг «Америка кубоги»да қатнашишлари ҳам мадридликларнинг фойдасига ишлашини таъкидлаш жоиз.

Бенитес ёмон инсон эмас

Рафаэль Бенитес журналистлар орасида унчалик машҳур эмас. Шундай бўлса-да, Рафа «Ливерпуль»да нафақат мураббийлик, балки менежерлик соҳасида ҳам юқори натижаларга эришган.

Бенитес клубнинг трансфер сиёсатини ҳам ўзи бошқаришни истайдиган мутахассис. Лекин «Валенсия» раҳбарияти унга бу ҳуқуқни бажариш имкониятини бермади. Айнан шу сабабли испаниялик мураббий «Валенсия»ни тарк этиб, бошқа мамлакатга кетди. Футболчиларни нозик дид билан танлаб, амалда синаб кўриб, шундан сўнггина жамоага таклиф этиш ҳам бир маҳорат.

«Интер»да унга қийин бўлганди. Боиси, Моуриньо унга ҳориган ва таркиби ўзгарган жамоани ташлаб кетганди. Аммо ўша таркиб билан ҳам Рафа Италия суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади.

«Челси» билан эса қисҳа вақт давомида Европа Лигаси кубогини қўлга киритади. Бенитес фаолиятидаги энг омадсиз клуб - «Наполи». Италия «А» сериясидаги жамоаларнинг кучлари деярли тенглигини инобатга олсак, клубнинг омадсизлигида футболчилар ёки жамоа мураббийлар штабининг унчалик катта роли йўқ. Неаполликларнинг айнан муҳим учрашувлардаги кутилмаган мағлубиятлари «Наполи»нинг жорий мавсумда Италия чемпионатида 5-ўринни эгаллаши ва ЕЛда «Днепр»га имкониятни бой берганлиги эса яна бир совриндан маҳрум бўлишига сабабчи бўлди. Шунингдек, Италиянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» ва охирги турда «Лацио» тўсиғидан ўта олмаган Бенитес ишдан бўшашга ариза ёзди.

Бенитес бир мавсум синовдан ўтади

Флорентино Перес балки Рафаэль Бенитесдан бошқа вариантни топа олмаганлиги учун шу қарорга келгандир? Турли сабабларга кўра, Анчелоттини жамоада қолдириш ҳам мумкин эмасди. Чунки у зиммасига юклатилган вазифани бажаролмади. «Реал» якунланган мавсумда совринсиз қолди. Мабодо Бенитес ҳам мадридликлар билан бирорта сов­ринни қўлга киритолмаса, уни ҳам Анчелоттининг қисмати кутиб турганлиги айни ҳақиқат.

Акмаль Эшонхонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 00:48, 08.06.2015. Ўқилди: 10321 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик