Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 1:1
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7168]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3049]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2877]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2587]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2000]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1897]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1813]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1733]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1529]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1516]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор»га 5 ёшимдан мухлисман

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Фан клублар / Янгиликлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Interfutbol газетасининг жорий йилги сонларида водий жамоалари - «Андижон», «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912»нинг мухлислар клублари раисларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола этгандик. Ушбу ёқимли анъанамизни яна давом эттиришга аҳд қилдик. Бу сафар сўз навбатини халқ жамоаси - «Пахтакор»нинг мухлислар клуби раисига берамиз.

- 1956 йили Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилганман. Болалигимда Тошкент шаҳрига кўчиб келганмиз. Отам раҳматли ашаддий футбол мухлиси бўлганлар ва мени 1961 йили, яъни 5 ёшимда қўлимдан етаклаб, «Пахтакор» стадионига олиб келганлар ва севимли жамоамиз иштирокидаги ўйинни илк марта бевосита ўйингоҳда томоша қилиш бахтига муяссар бўлганман. Ўшандан буён «Пахтакор» ишқибозиман ва севимли клубим иштирокидаги учрашувларни иложи борича қолдирмай томоша қилишга интиламан.

Ўтган давр мобайнида севимли жамоамизнинг фаолиятида кўтарилиш ва пасайиш онлари бўлди, жамоа тарихида ўчмас из қолдирган мудҳиш авиаҳалокат юз берди. 1979 йилнинг 11 августидаги фожиани ҳеч қачон   унутолмайман. Ўша пайтда кечқурун институтда таҳсил олиб, кундуз куни Оқтошдаги ёшлар лагерида электрик бўлиб ишлардим. Ишхонамизда Александр Павленко исмли ҳамкасбим бор эди ва у ҳам «Пахтакор»нинг ашаддий ишқибози эди.

Александр 11 август куни эрталаб ранги оқарган, йиғламсираган ҳолда келиб, севимли жамоамизнинг авиаҳалокатга учраганлигини айтди. Шундан кейин иккимиз ҳам ўзимизни тутолмай йиғлаб юбордик. Ахир ўша йигитлар билан анча таниш эдик ва уларнинг ўйинларидан завқ олардик.

Марҳум «пахтакорчилар»нинг хоклари олиб келиниб, Боткин қабристонига кўмилди. Ўша маросимда Александр билан бирга иштирок этдик.

1979 йилнинг 11 августидаги фожиадан сўнг, таркиби янгиланган «Пахтакор» собиқ иттифоқ чемпионати тақвими бўйича ўз майдонида Тбилисининг «Динамо» клубини қабул қилди. Мазкур учрашувнинг эртасига тўйим белгиланган, ўша санада эса ЗАГС (ФҲДЁ)дан ўтишим керак эди. Футболга меҳрим кучлилиги боис, ФҲДЁдан ўтибоқ, оғайниларим билан севимли клубимизнинг ўйинига етиб келганман. Учрашув арафасида стадион сухандони «Пахтакор»нинг авиаҳалокатга учраганлигини таъкидлаб, марҳум «пахтакорчилар»нинг исм-шарифларини ўқиб, ҳар бирининг исмини айтаётганида кўз ёшини тиёлмай йиғлаб юборган, унга эса стадионга тўпланган 55 минг мухлис қўшилиб йиғлаганди. Умуман олганда, ўша кун эсдан чиқмайдиган бўлганди. Таркиби янгиланган «Пахтакор» эса тбилисиликларни мағлубиятга учратганди.

Собиқ иттифоқ даврида «Пахтакор» республикамизнинг бош жамоаси ҳисобланар ва унга республикамиздаги барча мухлислар ишқибозлик қиларди. Ватанимиз мустақилликка эришгач, юртимиздаги ҳар бир вилоят ўз жамоасига эга бўлди. Шундай бўлса-да, ҳозир ҳам мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида «шерлар»нинг ишқибозлари етарлича топилади. Ахир бежизга «Пахтакор»ни халқ жамоаси, дейишмайди.

Юртимиз клублари орасида биринчи бўлиб, «Пахтакор»да 2008 йили мухлислар клуби тузилди. Олдин унга Равшан Тўлаганов исмли йигит бошчилик қилди. Икки йил олдин эса мени раис этиб сайлашди.

Айрим кишилар мухлислар клубининг кераги йўқ, дейишади. Аммо барча ишқибозларнинг бошини қовуштириб, уларни назорат қилиб, тартибсизликларнинг олдини олиш ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига ҳам анча ёрдам бўлиб, уларнинг ишларини осонлаштиради. Чунки стадионга ҳар хил ишқибоз келади. Уларнинг ичида спиртли ичимлик ичгани, ўз асабини боса олмайдигани, футболчи ва ҳакамларни бўлар-бўлмасга ҳақорат қиладиганлари ҳам бор. Биз шундай мухлисларни битта секторга тўплаб, тартибсизликка йўл қўйишларининг олдини олишга интиламиз. Бундан ташқари, секторларга бириктирилган ёрдамчиларим бор ва улар ҳам тартибсизликка йўл қўймаслик учун менга ҳамда ички ишлар ходимларига ёрдам беришади. Ахир, футбол учрашувларнинг тартибли ўтишига не етсин?

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, сўнгги 3-4 мавсумдан буён «Пахтакор»нинг сафар ўйинларини ҳам қолдирмай, севимли клубимизни ўзга майдонларда ҳам қўллаб-қувватлаб турибмиз. Бунда бизга клуб раҳбарияти яқиндан ёрдам беряпти. Фурсатдан фойдаланиб, уларга миннатдорчилигимни билдираман. Айниқса, молиявий тарафдан ишқибозларга жамоа бош директори Рустам Кўпайсинов, бош директор ўринбосари Равшан Салимов ва бош мураббий Самвел Бабаян катта ёрдам беришмоқда. Улар мухлислар учун транспорт воситалари ажратиш ва бошқа­ масалаларда ўз ёрдамларини аяшмаяпти. Ишқибозлар билан ишлашга Равшан Салимов бириктирилган. У билан бамаслаҳат иш олиб бориб, муаммоларни бартараф этишга интиляпмиз. Фурсати келганида таъкидлаш жоизки, «Пахтакор»дан бошқа ҳеч қайси жамоада мухлислар учун бундай ажойиб шароитлар яратилмаган. Масалан, клуб раҳбарияти ёрдами билан 20-30 нафар ишқибоз бошқа вилоятларга, мабодо чартер рейс бўлса, Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги сафар ўйинларига ҳам бориб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб келяпти. Бундан ташқари, ўз маблағи ҳисобидан «Пахтакор»нинг сафар учрашувларига борадиган ишқибозларимиз ҳам бор.

Ҳар мавсум арафасида ташаббусимиз билан ишқибозларга махсус футболкалар, байроқлар тиктирилади, баннерлар тайёрланади. Бу борада ҳам жамоа раҳбарлари жорий мавсумда анча ёрдам беришди.                                    

XXIV миллий чемпионатимиз баҳслари анча мазмунли ва шиддатли ўтяпти­ ҳамда аввалги мавсумлардан фарқли ўлароқ, ўйинларнинг натижаларини олдиндан башорат қилиш қийин бўляпти. Балки бунга олий лигамиз мураббийларининг ҳалол ўйинга амал қилишга имзо чекканликлари, келишилган учрашувларга қарши қаттиқ кураш олиб борилаётганлиги сабаб бўлаётгандир? Аммо айрим ўйинларда ҳакамларнинг хатоларига дуч келяпмиз. Шу нарса ҳам барҳам топса, элитамиз учрашувлари янада шиддатли тарзда кечарди.

Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда кутилмаган натижалар кўп юз бермоқда. Айни пайтдаги энг катта муаммо эса ишқибозларни ўйингоҳларга қайтариш. Тўғри, вилоятлардаги стадионларда томошабинлар ташрифи яхши. Аммо пойтахтимизда кўнгилочар жойлар кўп бўлганлиги сабаблими, Тошкент жамоаларининг ўйинларига мухлислар ташрифи кам. «Пахтакор» клуби раҳбарияти ишқибозларни стадионга қайтариш учун катта ҳажмдаги­ ишларни  амалга оширмоқда. Жумладан, чипталарга ютуқлар қўйилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, ишқибозлар сонини кўпайтиришдир. 

Жамоанинг ОЧЛдаги омадсизлиги мухлисларга қаттиқ таъсир ўтказди. Шунинг учун «Пахтакор» кучли ўйини­ билан ишқибозларни яна стадионларга қайтаришга интилиши керак.

ОЧЛнинг «плей-офф» босқичига чиқиши учун «шерлар» сўнгги - «Ал-Шабаб» (Саудия Арабистони)га қарши кечган баҳсда ғалаба қозонишса кифоя эди. Аммо гарчи меҳмонлар турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан ўрин эгаллашган ва кейинги босқичдан умид узишган бўлса-да, «Пахтакор»га муносиб қаршилик кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Йигитларнинг ўша баҳсда негадир ўйинлари унчалик қовушмади ва тайёр имкониятни қўлдан бой беришди. На илож, футболда баъзан ғалабалар билан бирга мағлубиятлар ҳам учраб туради. Шунинг учун энди бор умидимиз келаси мавсумдан.

«Пахтакор» таркибида жорий мавсумда айтарли катта ўзгариш юз бермади. Аммо бошқа етакчи клублар, жумладан, «Локомотив» ва «Бунёдкор»­ ўз таркибларини анча кучайтиришди. Бундан ташқари, айрим маҳоратли футболчилар жароҳат олишди. Ушбу омиллар «Пахтакор»нинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказяпти.

Чемпион бўлишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийин. Бундан ташқари, «Пахтакор» ўз номи ва обрўсига эга жамоа. Шу боис, ҳар бир клуб «шерлар»га қарши ўзгача руҳда майдонга тушиб, муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.

Жароҳатланган футболчилар сафга қайтишса, иккинчи даврада бошқа янада кучли «Пахтакор»ни кўрамиз ва жамоа чемпионлик унвонини сақлаб қолиш билан бирга Ўзбекистон кубоги соҳибига ҳам айланади, деган умиддаман.

Ўзим ҳақимда батафсил тўхталсам, болалигимда яхши футбол ўйнаганман. Аммо собиқ иттифоқ даврида футболчи бўлиш учун шароит бўлмаганлиги боис, орзуйимга етолмаганман. Касбим муҳандис - электрик. Айни пайтда механика заводи (олдинги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси)да цех бошлиғи бўлиб фаолият юритяпман. 38 йилдан буён ушбу корхонада ишлаяпман.

Уч қиз ва бир ўғилнинг отасиман. Ўғлимдан футболчи чиқмади ва у бошқа­ соҳада фаолият юритади.

Невараларим ҳам футболга қизиқишади ва 2000 йилда таваллуд топган набирам айни пайтда «Пахтакор» футбол академиясида таҳсил олмоқда. Худо хоҳласа, унинг ёнига бу йил иккинчиси қўшилади. Қисқаси, бутун умидим невараларимдан ва мен етолмаган орзуларга уларнинг етишишлари тарафдориман.

Саидмурод Саидкаримов, «Пахтакор» мухлислар клуби раиси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:03, 09.06.2015. Ўқилди: 6931 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.