Германия — Кюрасао учрашувида жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекорд қайд этилди
Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат футбол бўйича жаҳон чемпионатлари финал босқичи тарихидаги энг ёши катта бош мураббийга айланди.
Тарихий натижа АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўтаётган ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги учрашувда расман қайд этилди. Ўйин бошланган вақтда нидерландиялик мутахассис 78 ёш 260 кунлик эди.
Шу тариқа, Адвокат амалдаги рекордни янгилади. Аввалги натижа Чехия терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Коубекка тегишли бўлиб, у ЖЧ–2026 биринчи турида Жанубий Кореяга қарши учрашувда (1:2) 74 ёш 283 кунлигида мазкур рекордни ўрнатган эди.
Қизиқ жиҳати шундаки, бугунги учрашувда Адвокатга қарши майдон четида Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагельсманн фаолият олиб бормоқда. У эса 38 ёш 326 кунлиги билан ЖЧ–2026 иштирокчи мураббийлари орасида энг ёш мутахассис ҳисобланади.
Манба: sports.kz
Киритилди: 23:40, 14.06.2026. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар