Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Унаи Эмерининг ҳаёт ақидалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Football.ua сайтига асосланиб "Интерфутбол" газетаси «Севилья» клуби бош мураббийи учун ҳаёт қомусига айланган жиҳатларни ҳавола этди.

Унаи Эмерининг ҳаёт ақидалари

- Мен перфекционист эмасман. Ишончим комилки, мукаммал инсоннинг ўзи йўқ. Биз ҳаммамиз ўз камчиликларимиз билан яшамоғимиз керак.

- Мен ўз касбимни севаман. Мен учун уни янада чуқурроқ эгаллаш йўлида изланиш келажакда қайси жамоани бошқариш хусусида бош қотиришдан кўра мароқлироқ.

- Мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун бугунги жамиятимизга нафақат муаммони тўлиқ ҳис этиш, балки соғлом фикрлаш ҳам етишмайди. Яъни, ғолибларга хос фикрлаш. Уни шакллантириш учун ғалаба сари элтадиган йўлни топиш керак. Футболчилардаги ғолиблик руҳи натижаларда эмас, уларнинг фикрлаши ва муноабатларида акс этади. Уни шакллантириш - қисқа вақт ичидаги юмуш эмас. У узоқ ва машаққатли меҳнат эвазига юзага келади.

- Кишиларнинг яхши томонга ўзгармасликлари кечириб бўлмас ҳолат. Масалан, мен ҳар гал уйғонаётган пайтимда уйқуга ётаётганимдан кўра яхшироқ бўлиб туришга интиламан. Доимий равишда ўз малака ва тажрибамни ошириб боришга уринаман. «Севилья»даги асосий шиоримиз ҳам шу.

- Доимо холисликка интиламан. Лекин шу билан бирга, иззатталаблик хислатидан воз кечмайман.

- Мураббийлик касби жуда мураккаб. Қоидага кўра доимо биз айбдормиз.

- Менга ҳеч қачон мураббийлар азият чекмайдилар, деб айтманг. Фақат ишламайдиган одамгина азият чекишдан холи бўлиши мумкин.

- Машғулотларим шогирдларимга ёқишини истайман. Клубнинг барча аъзолари, мухлислар меҳнатим мевасини кўра олсалар, ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Машғулотлар жараёнига ҳеч кимнинг бефарқ эмаслиги менга ёқади.

- Техник ҳудуддаги кескин ҳаракатларим - футболга бўлган жўшқин муҳаббатим натижаси. Доимо воқеалар марказида бўлишни истайман. Ўйинчиларимга маслаҳат бериб тураман. Рақибнинг ҳаракатларига қараб тўғри тактика танлашларига ёрдам бераман. Симеоне, Гвардиола ёки Бьелса ҳаракатларини ҳам худди шундай баҳорлаш мумкин.

- Менинг асосий машғулотларим - ўйин видеоёзувларини кўриш, машғулотлар жараёнини тайёрлаш ва вақтим етганича улар сифатини ошириш.

- Доимо жамоам кучли бўлишини истайман: мустаҳкам ҳимоя қўрғони ва тезкор қарши ҳужум. Тўпнинг ҳаракати қанчалик тез бўлса, ундан шунчалик кўп завқ оламан.

- Очколарни қўлга киритиш - жароҳатларга қарши энг самарали дори.

- Муваффақият доимо бизнинг бошимиз ва қалбимизда бўлиши даркор.

- Иқтидор - меҳнатсеварлик ва тиришқоқлик маҳсули. Бу борада мунтазам изланмаслик ҳеч нарсага олиб келмайди.

- Орзуга айб йўқ. Бу ҳар бир киши учун муҳим жиҳат. Лекин ҳар доим имкониятга холис баҳо бериш керак.

- Футболда иштиёқ ва эҳтирос куч беради. Ҳозирча бу борада имконият йўқ. Демак, орзу қилишга ҳақлиман.

- Футбол мен ва яқинларим учун лаззат манбаи. Умуман, келиб чиқишим футболчи оиласига бориб тақалади. Буюк футболчи даражасига кўтарилиш менга насиб этмади. Мураббийлик соҳасига ўтгач эса лаззатланиш имконига эга бўлдим.

- Олий мақсадларни кўзлаш - мен учун эмас. Борича яшашни маъқул кўраман. Менимча, юксак режаларни кўзлаган киши доимо шу ҳақда ўйлайди ва ҳаётдан завқ олишни унутиб қўяди.

- Доимо ўзимдан кўра кўпроқ нарсаларни биладиган ақлли кишилар даврасида бўлишни истайман.

- Камолотга етишиш қачондир одат тусига айланишига ишонаман.

- Мураббий ечиниш хонасининг нозик жиҳатларини аниқ ҳис этиши шарт. Агар у шогирдларига ортиқча эркинлик бериб қўйса, улар олдидаги нуфузига путур етиши мумкин.

- Мураббий ҳеч қачон тушкунлик ҳолатига тушмаслиги лозим. Учрашув арафасида мағлубият ҳақида ўйлаган жамоа ҳали ўйнамай туриб уни бой берган бўлади.

- Мураббийлик фаолиятимнинг аввалида забт этиш мумкин бўлган чўққилар хусусида сира ўйлаган эмасман. Устозлик қила бошлагач, нимага эришиш мумкин ёки мумкин эмаслиги хусусида ўйлаган эмасман. Шунчаки ишимдан қониқиш ҳосил қилишга интилганман.

- Менга боғлиқ бўлмаган юмушларни қачон бажариш кераклигини белгилашдан ўзимни олиб қочаман.

- Шогирдларимнинг ношуд ўйини учун фақат мен жавобгарман.

- Ўйин услуби ҳар қандай тактика ва таркиб танлашдан кўра муҳимроқдир.

- Тўпни кўпроқ назоратингга олсанг, камроқ ҳимояланасан. Ҳужумлар қанча кўп бўлса, ҳимоядаги муаммолар шунча кам бўлади.

- Тиришқоқ ва ўзига ишонган футболчи ҳар қандай рақибдан устун кела олади.

- Ғалаба - улкан шоду хуррамлик. Аммо уни қай тариқа қўлга киритилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биз ўз мухлисларимизга чинакам спектаклни тақдим этишимиз лозим. Чунки сермазмун ўйин ҳар қандай кишини ўзига ром этади. Бу эса муҳитга ижобий таъсир этади.

- Мен жамоавий ўйин тарафдориман. Ўз шогирдларимни асосий ва захира ўйинчиларига ажратмайман. Жамоа билан ишлашни хуш кўраман, алоҳида футболчилар билан эмас.

- Мен учун энг қувонарли ҳол - камолотга эришаётган футболчилар ва ривожланиб бораётган жамоани кўриш.

- Ҳар бир лаҳза, ҳар бир қадам, ҳар бир голнинг қадрига етаман. Муваффақиятнинг гарови айнан шунда. Шу пайтгача менга берган ва ҳамон беришда давом этаётган бахтли дақиқалар учун футболдан бир умрга миннатдорман.

- Журналистлар билан дўстлашиш даркор. Уларда керакли маълумотлар жуда кўп. Улар билан яқин алоқада бўлсангиз, ҳаётдан орқада қолмайсиз.

- Футболдан ташқарида яна уч нарсани ёқтираман: пляж ёки тоғларда сайр қилиш, дўстлар даврасида ҳамда оила аъзоларим ёнида бўлиш.

- Мен шунга интилдимки, иш мен учун эҳтиёжга айлансин. Тунги соат 2да уйқуга кетаман. Дам олиш нима эканлигини билмайман.

- Мириқиб ухлаш учун менга 6 соат етарли. Тўғри, футболчилик давримда 10 соатга яқин ухлардим. Агар жамоам ғалаба қозонгудек бўлса, табассум билан уйғонаман, аксинча бўлса «Эҳ, яна ютқаздик», деган сўзлар билан кўз очаман.

- ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлиш учун бошқа ҳар қандай чемпионатда 20та ғалаба кифоя. Аммо Ла-лигада эмас.

- ЕЛ ёки Қироллик кубоги турнирининг финалида ЕЧЛдаги каби йирик маблағ йўқ. Лекин мухлисларнинг қизиқиши ва юқори босим талаб даражасида. Бундай паллада молиявий манфаат беихтиёр унут бўлади. Ғалаба учун борингни беришга интиласан.

- «Севилья»га келиб «Спартак»да тополмаган фазилат - уюшқоқликни шакллантира олдим.

- Фаолиятимдаги энг оғир дамлар сифатида «Спартак» ечиниш хонаси устидан назоратни йўқотганлигимни айтган бўлардим. Ўшанда жамоа рус ва хорижликларга бўлиниб қолганди. Мен кўпроқ руслар билан мулоқот қилишим керак экан.

- «Спартак»ни тарк этгач, таътил олмоқчи эдим. Бироқ шундай имкониятни бой бериш тентаклик бўларди. Якшанба куни «Севилья»дан таклиф олдим. Эртасига келишувга эришдик. Раҳбарият ишончини юксак қадрлайман.

- 13 очко билан старт олиш - «Севилья» учун яхши натижа. 16 очко бўлганида янада яхшироқ бўларди.

- Келажак орзулари билан эмас, бугунги воқелик билан яшайман. Яъни, ҳозир «Севилья» билан биргаман.

- Қоидам шундайки, қаерда мени ҳурмат қилишса, ўша ерда бўламан. Севильядагилар ҳозирча мени ёқтирадилар, демак, шу ерда ишлашда давом этаман.

- «Барселона»га қарши «Камп Ноу»­да омадим келмади. Қайси жамоа билан келишимдан қатъи назар, доимо ғалаба қозониш ҳақида ўйлайман. Зеро, доимо акси бўлади.

- Негредо билан Сольдадодан қайси бирига кўпроқ ишонч билдириш мен учун чинакам жумбоқ. Бу худди ота-онадан бирини танлашга ўхшайди. Мен уларнинг ҳар иккисига 10 балли тизимда 9 қўйган бўлардим.

- Футбол сусткашликни ёқтирмайди. Чунки натижа доимо муҳим.

- Орзуйим - ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш.

Дарҳақиқат, Варшавада «Днепр» устидан қийин, лекин ҳақли ғалаба (3:2)га эришган «Севилья» Унаи Эмерининг навбатдаги орзусини рўёбга чиқарди.

Киритилди: 20:46, 26.06.2015. Ўқилди: 3989 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик