Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • 2:1
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • 0:5
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • 2:2
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 10.02.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • 0:2
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • 1:1
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • 4:2
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 10.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:2
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 1-2 Осасуна
23-тур Барселона 3-0 Мальорка
23-тур Реал Сосьедад 3-1 Эльче
23-тур Алавес 0-2 Хетафе
23-тур Севилья 1-1 Жирона
23-тур Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
23-тур Атлетико 0-1 Бетис
23-тур Валенсия 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Истеъфонинг сабаби ва салмоғи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўз қудратини ҳис қилиш, ўша қудрат даражасини етарлича холис баҳолай олиш инсонга улкан ишонч бағишлайди. Ҳар бир киши шу ишонч кўламидан келиб чиқиб, ўз зиммасига юкланган миссияни бажаради. Миржалол Қосимов зиммасига футболчи сифатида мухлисларига олам-олам қувонч бахш айлаш миссияси юкланган экан. Таъкидлаш жоизки, у бу миссияни қойиллатиб уддалади. Тўғри, миллий терма жамоамизнинг етакчи футболчисига айланган чоғларида ҳам мамлакатимиз футбол мухлисларининг жаҳон чемпионати хусусидаги орзулари амалга ошмади, бироқ мухлислари ундан хафа бўлишмади. Негаки, ўша пайтларда у ўз даражасида футбол ўйнади. Боз устига, жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун энди-энди ҳаракатлар бошланганди. Шу боис, у футболчилик фаолиятини кўнгилдагидек якунлади.

Бугун мамлакатимиз футбол муҳитида бутунлай ўзгача вазият. Миллий терма жамоамизнинг Тошкент ва Пхеньяндаги мағлубиятидан сўнг бир вақтлар Миржалол Қосимовни футболчи сифатида олқишлаган мухлисларнинг сабр косаси тўлиб-тошди. Ор-номус туйғусидан ўртанган мухлиснинг қалби оловланди. У билдирган аччиқ, аёвсиз мулоҳаза бўронини ҳеч бир куч тўхтата олмасди. Барча жиддий ўзгаришни, Миржалол Қосимовнинг истеъфосини кутди. Биз ҳам «Саратондаги футбол изғирини» номли мақоламизни эълон қилгач, тин олдик, яъни «ИнтерФутбол»нинг сешанба сони учун қоғоз қораладик. Гўё эрта-индин ҳаммаси бошқача бўлиб кетадигандек эди. Мамлакатимиз футбол муҳити тўлғонарди...

Ниҳоят, сешанба куни мамлакатимиз бўйлаб ўзгариш шамоли шиддат билан эсди. Хуллас, Миржалол Қосимовнинг истеъфосини барча кутаётган эди. Очиғи, шундай бўлиши шарт эди. Йўқ, у футболимизнинг душмани эмас. Ишончимиз комилки, у футболимизнинг том маънодаги фидойисидир. Афсуски, футболчилик тажрибаси ва фидойиликнинг ўзи билан миллий терма жамоани катта ғалабалар сари етаклаб бўлмаслигини ҳаёт яна бир бор исботлади. Машҳур Марадона Аргентина терма жамоасининг таркиби билан айтарли ютуққа эришолмагани каби ўзбек Марадонаси ҳам футболимиз авангардларини юксак чўққилар сари етаклай олмади. Фикримизча, у мана шу аламли ҳақиқатни тан олиши ва унга кўникиши зарур. Акс ҳолда, Асқар Толибжонов қайта-қайта таъкидлаганидек, соғлигини йўқотади. Ҳолбуки, ажойиб собиқ футболчининг соғ­лиги мухлислари учун муҳим саналади. Ачинарлиси, у истеъфога кеч қолди. Энди соғлигини тиклашда кеч қолмасин. Агар у Пхеньяндаги мағлубият боис истеъфога чиқарилганини очиқ-ойдин эътироф этса, ишончимиз комилки, яна аввалгидек мухлислари ҳурматини қозонади. Мухлиснинг кўзига тик боқиб, истеъфо сабабини хаспўшлаш эса кўнгилда нохушлик уйғотади. Шундай ножўя хаспўшлаш жараёни давом этар экан, футболимизда жиддий ислоҳотлар юз беришига ишониш қийин. Чунки, мураббийлар борасидаги ўзгаришлар ҳали ишлар олға босади, дегани эмас. Бошқача айтганда, Терма жамоалар марказининг раҳбари исътефонинг сабабини қанчалар енгил-елпи изоҳлаган бўлса, истеъфонинг салмоғи ҳам у қадар залворли ҳисобланмайди.

Миржалол Қосимовнинг истеъфоси Самвел Бабаянга хос футбол фалсафасини янги ва баландроқ масштабда синаб кўриш имконини яратди, шу холос. Юз берган истеъфо ва тайинловга бундан ортиқ баҳо бериб бўлмайди. Тайинлов жараёнида ЎФФ оддий мантиққа кўра иш тутди. «Пахтакор» - бугун чемпионатимиз пешқадами. Жамоанинг ҳозирги са­вия­си эса бевосита Самвел Бабаян хизматлари билан боғлиқ. Келинг, тан олайлик, айни дамда футболимиз ички муҳитида миллий терма жамоамизни бошқарадиган ундан муносиброқ номзод йўқ. ЎФФ хориждан малакали мураббийни таклиф этиш хусусида ўйлаб кўрмадими, демак, биз Самвел Бабаяннинг мураббийлик борасидаги «плюс» ва «минус»ларига кўникишга мажбурмиз. Умидвормизки, у миллий терма жамоамиз ўйин услубига интеллектуал - маърифий руҳ олиб киради. Бу борада у аввалги мураббийлардан устун. Аргентина терма жамоасига жиддий қаршилик кўрсатган ямайкалик футболчилар ўйинида биз шундай руҳни кузатдик ва ҳайратландик. Мессининг ҳужум йўлини тўсган уч футболчи Ди Марияни ҳам мажбуран ҳам атайлабдан очиқ қолдиргани, албатта ажабланарли. Аммо буларнинг замирида мураббийнинг немисча тафаккури борлигини билгач яна ва яна орзуланаверасан киши. Самвел Бабаян озми-кўпми шу орзулар рўё­би тантанасини таъминлайди, назаримизда. Фақат унинг ёрдамчиси масаласи сал тушунарсизроқ. Самвел Бабаян ва Равшан Ҳайдаровнинг мураббийлик борасидаги қарашлари қай даражада мувофиқ келишини вақт кўрсатади. Ҳар ҳолда талабчанлик масаласида улар бир-бирларидан анчагина фарқланадилар. Футболчилар билан муносабат-мулоқот жараёнида бу фарқ яққол сезилади. Шундай ғалати тандемни олимпия терма жамоамиз мураббийлар штабида ҳам кўриш мумкин. Таскин шуки, Дилшод Нуралиев яна ўзининг шогирдлари билан бирга. Виктор Жалиловнинг иккинчи уриниши эса Миржалол Қосимовнинг шаънсиз йўлини такрорламайди деб ишонгимиз келади. 

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:29, 29.06.2015. Ўқилди: 5150 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Вильярреал Альберто Молейро 8
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.