Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона
22/03 01:00 Севилья - Валенсия
22/03 18:00 Барселона - Райо Вальекано
22/03 20:15 Сельта - Алавес
22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: "Бухоро"ни табриклайман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Бухоро”-“Сўғдиёна” (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

“Бугун олий лигани тарк этадиган жамоалардан бирини тақдирини ҳал қилиш мумкин эди. Ўйин анча қизиқарли ўтди. Бугун биз ўз тақдиримизни ҳал қилишимиз мумкин эди. Ғалаба қозонган тақдирда биз биринчи даврани юқорироқ ўринларда якунлаш имкониятига эга эдик ва олий лигада жон сақлаш имкониятимиз ошарди. Бугун афсус мағлуб бўлдик ва бу ғалабадан кейин “Бухоро” олий лигадаги ўз ўрнини осонликча бериб қўйиш нияти йўқлиги ва ҳали бу хавфли зонадан чиқиб кета олиш салохиятига эга эканлигини кўрсатди.

Бу футбол, футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Мана биз 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмадик, “Бухоро” эса ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалабага эришди. Уларни бу ютуқ билан табриклайман. Охирги йилларда бизга Бухорода омад ҳеч кулиб боқмаяпти”-деди Файзиев.

-Пенальти тепиш бухоролик Сухроб Қобиловга ишониб топширилди. Бу қарор сизнинг кўрсатмангиз эди-ми ёки футболчи ўзи ташаббускорлик қилиб жаримани амалга оширди-ми?

-Бу менинг кўрсатмам эди. Бизнинг штатли пенальтистимиз айнан у. Ўйиндан олдин пенальти бўлса, Сухроб тепиши кераглигини айтиб қўйгандим.

-Даврон ака, биз сизнинг фаолиятингизни анчадан бери кузатиб келяпмиз ва сизнинг йўқ жойдан жамоа туза олиш қобилиятингизга тан берганмиз. Ҳозир ҳам жамоангизда кўзга кўринган футболчилар йўқ, лекин сизнинг жамоангиз футболчилар учун трамплин вазифасини ўтаб беряпти. Футболчиларда жамоангиздан кейин фаолиятида ўсиш кузатилади...

-Албатта, тўғри айтасиз. Жамоамизда ўйнаган кўпчилик футболчиларни бошқа жамоалар бўлиб олишяпти. Дарҳақиқат, жамоамиз уларга трамплин вазифасини ўтамоқда. Бор эътиборимизни ёшларга қаратамиз, танилмаган футболчиларни таништиришга ҳаракат қиламиз.

-Иккинчи даврада “Сўғдиёна” трансферлар орқали таркибини кучайтирадими ёки ҳозирги таркибни сақлаб қолишга уринадими?

-Ҳар қандай мараббий ўз жамоасига кучли футболчиларни таклиф қилишни хохлайди. Лекин, ҳамма нарса молиявий имкониятдан келиб чиқиб бажарилади. Бизда легионер футболчи олишга имконият йўқ. Ҳозир биз 2-3та футболчи билан музокара олиб бормоқдамиз.

-Рақиб жамоасидан қайси футболчини ажратиб кўрсатган бўлардиз?

-Сухроб Нематов. У “Бухоро”нинг етакчиси, энг фаол футболчиси эканлигини билардик. Учрашувдан олдин футболчиларимга уни жиддий “қўриқлаш” кераклигини алоҳида таъкидлагандим. Ҳимоячиларимиз уни 85 дақиқа яхши ёпиб туришди, битта вазиятда уни кўздан қочиришди ва голни айнан ундан қабул қилиб олдик. Сухроб яхши жамоаларда маҳорат ошириб келди, ОЧЛ да “Насаф” таркибида иштирок этди, табиий-ки, бу нарсалар унга бугун устунлик бериб турибди, лекин жамоа битта футболчига боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак, битта футболчи эса майдонда бир ўзи ҳеч нима қила олмайди. Бутун жамоа ҳамжиҳатликда бўлиши шарт.

-Даврон ака, кейинги савол сизга “Сўғдиёна” бош мураббийи сифатида эмас, балки четдан қараб турган мутахасис сифатида бермоқчимиз. Сизнингча “Бухоро”нинг бугунги кундаги аҳволга тушиб қолишига нима сабаб бўлган. Ким айбдор? Қаерда камчиликга йўл қўйилган?

-Четдан туриб баҳолайдиган бўлсам, ҳаммага маълум Бухорода ҳамма нарса етарли. Жамоа молиявий томонидан олий лига жамоаларининг кўпчилигидан бақувват ҳисобланади. Буни барча мутахасислар билишади. Менга ички муҳит қоронғу. Жамоанинг мавсумолди тайёргарлиги идеал тарзда кечган. Хориж йиғинлари ташкил этилган. Кўпчилик жамоалар ҳавас қиларли даража жамоа мавсумга ҳозирлик кўрди.Бир сўз билан айтганда қишда олиб борилган барча ишлар юксак даражада эди, шуни биламан. Қолгани менга қоронғу.

-Қизиқарли суҳбатингиз учун сизга катта раҳмат!

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 12:33, 02.07.2015. Ўқилди: 3189 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.