Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аллегрининг ҳаёт ақидалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Football.ua «Милан»нинг собиқ  бош мураббийи ҳақида айнан унинг сўзларидан келиб чиқиб ҳикоя қилади.

- Вақт ўтяпти, ҳамма нарса ўзгармоқда. Бугун мен «Милан» мураббийиман, бир неча йилдан сўнг Ливорнода қайиқда сузаётган бўламан.

- Бир кун эрта тонгда уйғонишим ва энди 2-1-2-1-3-1 схемасидан фойдаланишимни таъкидлашим мумкин. Лекин кейин-чи? Буларнинг барчаси кулгили. Доим ғолибларни қадрлашади.

- Илҳоминг келган пайтлар ҳаётингнинг энг яхши лаҳзаларидир.

- ОАВларнинг эътибори жон-жонимдан ўтиб кетади. Журналистлар шахсий ҳаётинггача кириб боришади, қандайдир хулосалар чиқаришга шошилишади. Дарвоқе, нимани хоҳлашса қилаверишмайдими, бу уларнинг иши. Мен эса олға юришда давом этаман.

- Биргина мағлубият ғалабали серияни йўққа чиқаролмайди.

- Ҳозирги ёшлар «мода»га ҳаддан зиёд берилишган. Улар келажак ҳақида ўйлашмайди. Футболда эса сен чўққига қанчалик тез кўтарилсанг, сув тубига унданда эртароқ шўнғишинг мумкин.

- Футболда мураббий ўта муҳим ўрин тутади, аммо бу муҳимлик раҳбарият ва футболчилар бутсасидаги мувозанатсиз - ҳеч нарса.

- Мен ўз туйғуларимга ишонаман, уларга амал қилмасам  адашаман.

- Бизнинг тизим ёш ўйинчиларни конвэйерга айлантириб қўяётганини кўриш - қўрқинчли.

- Ливорнода туғилиш бахти менга насиб қилди. Юмор - қонимда бор.

- Телевизор олдида ёнбошлаганча  фильм томоша қилиб юрган кезларимда янги-янги фикрлар миямда чарх ура бошлайди. Дарҳол сўнги баҳс ёзилган DVD дискини қўяманда янги фикрни қай тарзда амалиётда қўллаш тўғрисида ўйлай бошлайман.

- Ёшгина ўсмирни майдонга чиқаришим унинг ёш эканлигидан, катталар футболида ўз ўрнини топишини истаганимдан эмас, шунчаки, мен уни яхши ўйинчи бўлгани учун танладим.

- Сотилмайдиган футболчилар йўқ, Италияда эса аниқ.

- Менинг фикримча, мураббий маълум бир клубнинг вакили ва шундан келиб чиқиб кийиниши керак. Баскетбол клублари мураббийлар бунга мисол бўла олади.

- Футболни 106га 68метр бўлган майдонда ўйнашади. Оёқ ёрдамида югуришади, ўша оёқларда тўп тепишади, копток эса номаълум траектория бўйлаб ҳаракатланади. Сиз буларнинг ҳаммасини эътиборга олган ҳолда, схемалар устида ўтириб нималаргадир эришиш мумкин, деб ўйлайсизми? Агар шундай бўлса, «Реал»га Бейл учун юз миллионларни сарфлашнинг кераги бормиди?! Ахир у шунчаки тез югуради ва яхши зарбага эга, холос.

- Ёшларни тарбиялаш - мен учун илҳом. Улар ғалабалар учун интилишади. 20 ёшда ўйламай иш қилишинг мумкиндир. Аммо сени фикрлашга, кейинги ҳаракатларингни кўра билишга ўргатишса ўша хатога йўл қўймаслигингга шубҳа йўқ.

- Трибунада ўтиргани ўйинни яхшироқ тушуниш мумкин деганлар, ноҳақ бўлишади.

- Италияда футбол қандайлигини биласизми? Ўйинга борасан, жамоаларнинг ўйин услубини қоғозга туширасан ва трибунада ўтирганча уйқуга кетасан. Бир соатдан сўнг уйғониб қоғозга кўз ташлаганингда ҳеч нарса ўзгармаган бўлади. Европада бўлса барчаси ўзгача: футбол турфаранг, чегаралар қолмаган.

- Менинг услубим? Мен доим 4-3-3 дейман. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Футбол-аниқ фан эмас. Чиндан ҳам унда ҳеч қандай илмий жиҳат йўқ. «Артистлар ўйнаган спектакль, холос. Ҳозир замонавий футбол ижодкорлиги йўқолган, дейиш урф бўлган. Унда ижодкорлик руҳи йўқ эмиш. Бу биз йўл қўяётган энг катта хатодир.

- Ғалабаларнинг аниқ «рецепти» йўқ, аммо барчисида Аллегри, Конте, Моуриньо, Анчелотти, Гвардиола, Клопнинг услублари иш бериб қолади.

- Мен футболчиларга жаҳлимни чиқармасликларини талаб қиламан. Футболчиларнинг бир хил ўйин кўрсатиши ҳамда «ўйнаб кета олмасликлари» ғазабимни қўзғатади.

- Агар кимдир ўз вазифасини чин юракдан бажармаса у хоҳ омборчи ёки боғбон бўлсин, бу очколар йўқотилишига олиб келиши мумкин.»

- Доим ўйиндаги ҳаракатчанлик ва прессинг ҳақида гапирганлигим учун мени айбдор дейишингиз мумкин, аммо гап бунда эмас. Дунёдаги энг кучли жамоалар тўпни доим назорат қилиб туришларини тушунтириб бера оласизларми? Ҳаракатганлик тўғрисида эмас, мана нима тўғрисида ўйлаш керак.

- Ўйин олдидаги оқшомда мен тактик схемани ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган пайтлар кўп бўлган. Мен туйғуларимгагина ишонаман.

- Тактик ишланмалар тўғрисида соатлаб гапириш мумкин, аммо баҳсларни футболчилар ютишади. Агар жамоанг таркибида Месси бўлса, сен 2:0 ҳисоби билан ўйинни бошлайсан. Роналду билан ҳам шундай.

- Мураббийларнинг хизматларини камайтириб кўрсатишади. Унинг асосий вазифаси футболчиларни максимал даражада ўйнашга тайёрлашдир.

- Футбол Европада жуда тезкор, Италияда эса бор эьтибор рақибнинг ўйнаб кетмаслигига қаратилади. Доимо шундай бўлиб келган, ҳеч қандай янгиланиш йўқ.

- Агар футболчиларга доимий равишда бақиришни сиз «афторитет»деб билсангиз, бундай ҳурмат менда йўқ. Менимча бақириш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

И.ОБИДОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:30, 07.07.2015. Ўқилди: 3186 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик