«Пахтакор» ФИФАдан камида 1 миллион доллар мидорида пул олади
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўз таркибларини эълон қилгач, «Пахтакор» жаҳон чемпионати иштирокчилари сони бўйича мамлакатнинг етакчи клуби экани маълум бўлди. «Шерлар» сафидан мундиалда иштирок этадиган футболчилар сони беш нафарни ташкил этмоқда.
Бу эса «Пахтакор» ФИФАдан футболчиларни жаҳон чемпионатига тайёрлагани учун камида 1 миллион доллар миқдорида бонус олишини англатади. Амалда бу сумма янада юқори бўлиши кутилмоқда. Чунки сўнгги икки йил давомида жамоа сафида жаҳон чемпионати иштирокчилари бўлган бошқа футболчилар ҳам ўйнаган. Масалан, Игорь Сергеев шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, ФИФА жорий мундиалдан бошлаб футболчиларнинг саралаш босқичи учрашувларидаги иштироки учун ҳам клубларга компенсация тўлайди. Бироқ бу ҳолатда маблағни футболчи айнан ўша саралаш учрашуви куни шарафини ҳимоя қилган клуб олади.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 900 дан ортиқ ўйин ўтказилган бўлиб, уларда бир неча минг футболчи қатнашган. Шу боис ҳар бир футболчининг сўнгги икки йиллик клублар тарихи бўйича маълумотларни аниқ ҳисоблаб чиқиш анча мураккаб вазифа бўлади.
Манба: Футболиум
Киритилди: 10:07, 03.06.2026. Ўқилди: 3456 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар