Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эстонияда 36:0? Австрияда 42:2...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Ифлос футбол / Ноҳалоллик
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эстония кубоги доирасидаги «Инфонет» - «Виртс» ўйини фантастик ҳисоб - 36:0 билан якунлангани ўтган ҳафта жуда кўп муҳокама қилинди. Лекин бундан 15 кунча муқаддам Австрияда кузатилган воқеа барибир, «ваҳималироқ» кўринмоқда. Мамлакат 8-дивизионида иштирок этувчи «Унтервальтерсдорф» клуби ҳал қилувчи баҳсда рақибини 42:2 ҳисобида «ер билан яксон қилди», бироқ турнир жадвалида 1-ўринни бой берди, барибир. Жамоанинг битта юқори лигага кўтарилиши учун «атиги» 9та гол етишмади...

Тўплар нисбатига эътибор

Умуман олганда, 7-дивизионнинг ягона йўлланмаси тақдири қандайдир «интрига»сиз ҳал этиб бўлинганди. Гарчи турнир жадвали пешқадамлари - «Брайтенфурт» ва «Унтервальтерсдорф» клублари охирги турга тенг миқдордаги очко ва ғалаба билан етиб келган бўлишсада, уларда тўплар нисбати турлича эди. Яъни биринчиси Қ90 кўрсаткичини ҳосил қилганди. Шундай экан, тўплар нисбати Қ43ни ташкил этаётган «Унтервальтерсдорф»да ҳеч қандай имконият қолмаганди, ҳисоб. Қисқаси, «Брайтенфурт» йигитлари ўз майдонларида ўтадиган охирги тур ўйинида 3 очко олишса кифоя қиларди. Ҳарқалай, 47та гол камомадини битта ўйинда, бошқача айтганда, 90 дақиқада тўғрилаш реал вазифа эмас. Ҳарқалай, шундай туюлди. Лекин воқеалар ривожи мутлақо ўзгача тус олди: вальтерсдорфликлар «Мёдлинг»­га қарши уй учрашувининг 5-дақиқасидаёқ ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришди. Шунинг баробарида бу орада пенальтидан фойдаланолмадилар ҳам. Қисқаси, танаффусга қадар мезбон жамоанинг устунлиги 19та голга етди. Бу вақтда «Унтервальтерсдорф»нинг асосий рақобатчиси - «Брайтенфурт» биринчи бўлимни анча кескинликда ўтказиб, рақиб дарвозасига атиги 1та гол урганди. Шу тариқа ўйин старти арафасидаги Қ47 устунлиги қандайдир 45 дақиқа ичида Қ29га тушиб қолди.

- Биз майдонда мардларча курашдик, бироқ чинакам шиддатли оқимга дуч келдик, - дея даҳшат билан гапирди ўйиндан сўнг «бурдалаб» ташланган «Мёдлинг»нинг 50 ёшли мураббийи Михаэль Канюка. - Бу худди Австрия АҚШга қарши урушга киришгандек гап... Айтиш жоиз, «Мёдлинг» қандайдир сабабга кўра, ўйинни 10 киши бўлиб бошлади. Боз устига, футболчилардан бири айнан шу мураббий эди. Қисқаси, Канюка ўша куни мажбурликдан майдонга тушди. Қолаверса, жамоа дарвозабони сал олдинроқ сафдан чиққанди, шунинг учун унинг ўрнини асли ҳужумчи ҳисобланган футболчи эгаллади. Ҳа, ўйин сценарийси олдиндан комедия жанрига мос келаётганди.

Ўйин келишилмаганми?

Танаффусдан сўнг мезбонлар янги куч билан меҳмонларни «калтаклаш»да давом этишди. Оддий ифода этганда, «Унтервальтерсдорф» футболчилари тўпни олиб қўйишлари ҳамон марказ бўйлаб олға бориб, навбатдаги голни уришди. Кейин тўпни дарҳол яна марказий доирага келтириб, рақибни ўйинни тезроқ давом эттиришга ундайверишди. Гўёки, ҳаммаси қайта-қайта такрорланаётгандек эди.

- Ўйин айтайлик, 65:2 ҳисобида тугаши ҳам ҳеч гап эмасди, - деди антиқа «комедия»ни бошқариб борган ҳакам Кенан Коу. - Лекин меҳмонлар дарвозабони камида 15та хавфли зарбани бартараф этди. «Мёдлинг» иккинчи бўлимда шунчалик журъат топдики, 2та самарали қарши ҳужум ташкил этишни ҳам уддалади. Аслида бу ҳолатларда меҳмонларнинг гол уришлари ортиқча қийинчилик туғдиргани йўқ. Зеро, мезбонлар бутун жамоа бўлиб, ҳужумга ўтиб кетишганди. Умуман, «Унтервальтерсдорф» 90 дақиқа давомида атиги 2 нафар ҳимоячига таянди. Якунда регбига хос натижа юзага келди - 42:2. Голлардан нақ 11таси чемпионатнинг энг яхши тўпурари Кустрин Фетахажа ҳисобига ёзилди.

- Ҳисоб 8:0га етганидан кейиноқ кимдир ўйинни видеотасмага тушириши лозимлигини айтдим, - дея ҳаммаси қоида доирасида бўлганини таъкидлади «Унтервальтерсдорф» мураббийи финал ҳуштаги янграганидан сўнг. - Энди эса бизни келишиб ўйнаганликда айблашади. Аслида майдонда соф кураш борди...

«Брайтенфурт» вакиллари эса бундай гапларга ишонишмаяпти ва ҳаммасини футбол судига ҳавола этмоқчилар.

- Вальтерсдорфда рўй берган воқеа - бутун Австрия футболи учун шармандалик, - дея айюҳаннос солди «Брайтенфурт» президенти Герхард Кубин. - Иккинчи бўлим давом этаётган пайт менга қўнғироқ қилиб, «Унтервальтерсдорф» ақлга сиғмайдиган 39:1 ҳисобида ютаётганини айтишди. Ўша пайт жоним бўғзимга келди, гўё. Агар рақиб биздан ўтиб кетганда, албатта, шикоят ёзардик.

Асосийси, мухлислар ўйин атрофида алоҳида текширув ишлари олиб бориб, ноодатий «комедия»нинг ҳар икки иштирокчисини жарима билан «сийлаш»ни сўрашмоқда. Бироқ лига раҳбариятининг қандайдир кескин чора қўллаш-қўлламаслиги аниқ эмас. Ҳа, 90 дақиқа давомида 42та гол уриш (қўйиб юбориш ҳам) - фантастика. Аммо шуниси борки, «Унтервальтерсдорф» 47та гол фарқи билан ғалаба қозониши керак эди, аммо Қ40 кўришинидаги устунлик билан чекланди. Қолаверса, «Мёдлинг» чиндан ҳам, ўта кучсиз: у 26та турда атиги 2 очко олди, тўплар нисбати эса 10:223 (!)ни ташкил этди...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:35, 09.07.2015. Ўқилди: 5703 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик